Камалов Анвар Ибрагимовичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Далилларга асосланган тиббиётда акушерлик ва перинатал ёрдамнинг янги ташкилий функционал модели”, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib925.
Илмий маслахатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт
университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аскеров Арсен Аскерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қиличев Анвар Акрамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: далилларга асосланган тиббиёт тамойиллари, предиктив технологиялар ва беморга йўналтирилган ёндашувни ўзида мужассам этган акушерлик ва перинатал ёрдамнинг янги ташкилий-функционал моделини илмий асослаш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор соғлиқни сақлаш тизими шароитида беморлар оқимини прогнозли бошқаришга асосланган ва узлуксиз акушерлик ёрдамини таъминловчи шошилинч госпитализация холатларини камайтиришга каратилган ташкилий ечим ишлаб чиқилган;
акушерликдаги нохуш оқибатларнинг 65–70% патологиянинг биологик оғирлиги билан эмас, балки айнан бошқариладиган ташкилий нуқсонлар ва хавф гуруҳларини нотўғри йўналтириш билан боғлиқлиги исботланиб, беморларни хавф даражасига кўра дифференциал босқичма-босқич йўналтиришга асосланган стратегик захиралари аниқланган;
далилларга асосланган тиббиётнинг хавфга йўналтирилган клиник протоколларини жорий этиш стационар даволаш тузилмасини персонифицирланган ёндашув асосида ўзгартириб, госпитализацияни 2,4 ўрин-кунга қисқартириши ва интенсив терапияга тўғридан-тўғри иқтисодий харажатларни 1,5 баравар камайтириши, шу билан бирга, беморлар хавфсизлигини ошириши билан асосланган;
илк бор тиббий-ижтимоий хавфларни динамик стратификациялаш (“светофор” тамойили) ҳамда ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан бошлаб стационар кураторликка таянган фаол йўналтириш тартиби, унинг қўлланилиши тактик-диагностик хатоларни 1,7–2,0 баравар камайтириш ва критик асоратлар хавфини 25–30 % га пасайтириш асосланган;
илк бор кенг кўламли скрининг (n=6000) натижасида, акушерлик хизматини ташкил этишда ва аёлларнинг психо-эмоционал, репродуктив хулқ-атворида аниқланган тизимли нуқсонлар асосида ёрдам кўрсатишнинг амбулатор ва стационар босқичлари бирлигини ягона рақамли контур доирасида таъминлайдиган қарор қабул қилишнинг интеграциялашган модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 28 мартдаги 5-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор соғлиқни сақлаш тизими шароитида беморлар оқимини прогнозли бошқаришга асосланган ва узлуксиз акушерлик ёрдамини таъминловчи шошилинч госпитализация холатларини камайтиришга каратилган ташкилий ечим ишлаб чиқилган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги 5-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида асоратланмаган ҳомиладорликни бошқариш алгоритми» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига (2025 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруқ асосида), шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруқ асосида) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорларни узлуксиз кузатиш ва режали маршрутизация қилиш моделининг жорий этилиши натижасида, оналар ва чақалоқлар ҳаётига хавф солувчи оғир акушерлик асоратларининг (near-miss) кескин камайиши, перинатал йўқотишларнинг олди олиниши ҳамда аёлларнинг тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлигидан қониқиш даражасининг ошиши билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорларни асоссиз ва шошилинч равишда касалхонага ётқизиш кўрсаткичларининг сезиларли даражада пасайиши ҳисобига стационарда даволаниш муддатларининг (койка-кун) қисқариши, интенсив терапия чораларига ҳамда тез тиббий ёрдам чақириқларига бўлган эҳтиёжнинг камайиши натижасида соғлиқни сақлаш муассасаларининг молиявий ресурслари тежалишига эришилганлиги билан асосланади. Хулоса: аниқланишича, ташкилий-бошқарув омилларининг салбий натижаларга таъсири 35–40 %ни ташкил этиб, соматик патологиялар таъсиридан 1,5–1,7 бараварга юқоридир. Ушбу ҳолат тизим фаолиятини қайта ташкил этиш зарурлигини илмий жиҳатдан асослайди. Ишлаб чиқилган моделнинг амалиётга жорий этилиши, харажатларни оптималлаштириш билан бир вақтда, шошилинч шифохонага ётқизишлар ва асоратлар даражасини ишончли камайтириш имконини беради».
иккинчи илмий янгилик: акушерликдаги нохуш оқибатларнинг 65–70% патологиянинг биологик оғирлиги билан эмас, балки айнан бошқариладиган ташкилий нуқсонлар ва хавф гуруҳларини нотўғри йўналтириш билан боғлиқлиги исботланиб, беморларни хавф даражасига кўра дифференциал босқичма-босқич йўналтиришга асосланган стратегик захиралари аниқланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги 5-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида асоратланмаган ҳомиладорликни бошқариш алгоритми» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига (2025 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруқ асосида), шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруқ асосида) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорларни даволаш муассасаларига тўғри маршрутизация орқали оналар ва гўдаклар ўлимига сабаб бўлувчи ташкилий хатоларнинг олди олинганлиги, шунингдек, асоссиз абдоминал туғруқларни чеклаш ҳисобига бачадон чандиқлари бартараф этилиб, аёлларнинг кейинги ҳомиладорликларида юзага келиши мумкин бўлган оғир акушерлик асоратларининг хавфи кескин пасайтирилганлиги билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз абдоминал туғруқлар частотасини камайтириш ҳисобига ҳар бир ўтказилмаган операция учун сарфланадиган тўғридан-тўғри харажатлар, шунингдек, реанимация ва интенсив терапия бўлимларида беморнинг қолиш вақтини қисқартириш ҳисобига мақсадли молиявий тежамкорликка эришилган. Хулоса: аниқланишича, пациентларнинг хабардорлик даражаси пастлиги (хавфли симптомлар фақат 46,8% ҳолатларда тушунтирилган) акушерлик асоратлари хавфини 1,3–1,5 бараварга оширади ва ҳомиладор аёлларнинг 26,9 %ида антенатал кузатувдан қониқмаслик ҳиссини шакллантиради. Ушбу ҳолат ташкилий ёндашувларни такомиллаштириш ва йўналтириш (маршрутизация) тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини илмий жиҳатдан асослайди».
учинчи илмий янгилик: далилларга асосланган тиббиётнинг хавфга йўналтирилган клиник протоколларини жорий этиш стационар даволаш тузилмасини персонифицирланган ёндашув асосида ўзгартириб, госпитализацияни 2,4 ўрин-кунга қисқартириши ва интенсив терапияга тўғридан-тўғри иқтисодий харажатларни 1,5 баравар камайтириши, шу билан бирга, беморлар хавфсизлигини ошириши билан асосланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги 5-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида асоратланмаган ҳомиладорликни бошқариш алгоритми» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига (2025 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруқ асосида), шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруқ асосида) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тиббий-санитария бўғинида далилларга асосланган алгоритмларни қўллаш орқали ҳомиладорлик асоратларининг профилактикаси, шунингдек, асоратланган ҳомиладорларни стационарда ётиш вақтини қисқариши, тиббий хизмат хавфсизлиги оширилганлиги билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратланган ҳомиладорликларни стационарда даволаш давомийлигининг қисқариши ва асоссиз полипрагмазиянинг олдини олиш орқали дори-дармонлар ва интенсив терапия учун йўналтириладиган молиявий маблағлар 1,5 мартага тежалди. Хулоса аниқланишича, далилларга асосланган тиббиёт тамойиллари асосидаги клиник-ташкилий тавсияларнинг жорий этилиши шифохонада даволаниш давомийлигини 2,4 кунга қисқартириш, даволаш харажатларини 1,5 бараварга камайтириш, тактик хатоларни 1,7–2,0 бараварга камайтириш ва асоратларни ўз вақтида ташхислаш даражасини 25 %дан кўпроққа ошириш имконини берди. 
 тўртинчи илмий янгилик: илк бор тиббий-ижтимоий хавфларни динамик стратификациялаш (“светофор” тамойили) ҳамда ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан бошлаб стационар кураторликка таянган фаол йўналтириш тартиби, унинг қўлланилиши тактик-диагностик хатоларни 1,7–2,0 баравар камайтириш ва критик асоратлар хавфини 25–30 % га пасайтириш асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги 5-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида асоратланмаган ҳомиладорликни бошқариш алгоритми» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига (2025 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруқ асосида), шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруқ асосида) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чекка ҳудудларда яшовчи ҳомиладор аёлларга кўп тармоқли мобил гуруҳлар ёрдамида тезкор ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш орқали, кечиктирилган тиббий аралашув оқибатида юзага келувчи оғир акушерлик асоратлари ва оналар ўлимининг олди олиниб, ҳудудлардаги аҳоли учун тиббий ёрдамнинг хавфсизлиги ва тезкорлиги кафолатланганлиги билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: оғир акушерлик ҳолатларини (near-miss) жойларда бартараф этиш орқали беморларни марказга ташиш ва узоқ муддатли реанимация эҳтиёжи қисқартирилганлиги, интенсив терапия ҳамда радикал операциялар харажатлари кескин тежалиб, тизимда мақсадли молиявий самарадорликка эришилганлиги билан асосланади. Хулоса: аниқланишича, кўп тармоқли мобил гуруҳлар тизимининг жорий этилиши асоссиз шошилинч шифохонага ётқизишлар улушини 34,7% дан 18,5% гача камайтиришни, стационар даволаниш муддатларини 1,5–2,0 ётоқ-кунига қисқартиришни ва интенсив терапия харажатларини 28–32 %га камайтиришни таъминлади. Бу ишлаб чиқилган моделнинг юқори тиббий-иқтисодий самарадорлигини тўлиқ тасдиқлайди».
бешинчи илмий янгилик: илк бор кенг кўламли скрининг (n=6000) натижасида, акушерлик хизматини ташкил этишда ва аёлларнинг психо-эмоционал, репродуктив хулқ-атворида аниқланган тизимли нуқсонлар асосида ёрдам кўрсатишнинг амбулатор ва стационар босқичлари бирлигини ягона рақамли контур доирасида таъминлайдиган қарор қабул қилишнинг интеграциялашган модели ишлаб чиқилганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги 5-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида асоратланмаган ҳомиладорликни бошқариш алгоритми» услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Ушбу натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига (2025 йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруқ асосида), шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруқ асосида) жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тиббий-санитария бўғинидаги ташкилий дефектларни бартараф этиш орқали физиологик ҳомиладорликнинг оғир патологик ҳолатларга ўтиб кетишининг эрта олди олинганлиги, шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан далилларга асосланган тўғри клиник қарорлар қабул қилиниши ҳисобига оналар ва гўдаклар учун кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг хавфсизлиги кафолатланганлиги билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз диагностика ва полипрагмазия чекланганлиги ҳамда стационар даволанишга эҳтиёж камайиб, давлат бюджети ва беморларнинг молиявий маблағлари мақсадли тежалганлиги билан асосланади. Хулоса аниқланишича, предиктив (башоратли) акушерлик тамойиллари ва «DMED» рақамли платформасига асосланган интеграциялашган моделнинг жорий этилиши муддатидан олдинги туғруқларни 1,6 бараварга (25,0% дан 15,7% гача), шошилинч кесарча кесиш амалиётларини 2,2 бараварга (21,8% дан 9,6% гача) ва перинатал йўқотишларни 2,5 бараварга (2,7% дан 1,1% гача) камайтиришни таъминлади. Шу билан бирга, пациентларнинг тиббий ёрдамдан қониқиш даражаси 60,6% дан 85,1% гача кўтарилганлиги кузатилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish