Йигиталиев Сардор Хусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вентрал чурраларни протезли пластикасидан сўнгги асоратларни хирургик даволаш тактикаси», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib984.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси «А.В. Вишневский номидаги Хирургия миллий тиббий текшириш маркази» Федерал давлат бюджет ташкилоти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: протездан кейин чурраларнинг ривожланиш сабабларини омилли таҳлил қилиш ва хирургик коррекция усулини танлашни оптималлаштириш йўли билан уларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропометрик, анамнестик, хирургик ва умумий соматик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда аллогерниопластикадан кейин чурра рецидиви ривожланиши сабаб-оқибатлари ва хавф омиллари аниқлаштирилган;
морфологик тадқиқотлар томонидан аллоплант соҳасида умумий бириктирувчи тўқима капсула билан ўралган кучли яллиғланиш реакцияси, мушак ва апоневроз ҳамда апоневроз қисми ва ёғ тўқимаси чегарасида фаол иммун ва чандиқ жараёнлари билан намоён бўлган унинг қисмларининг йирик конгломератлари қўшилиши исботланган;
тери-протез оқмаларида механик зарарланиш ва узоқ муддатли дори таъсири туфайли бузилиш, ёриқлар ва синишлар ва ёриқлар пайдо бўлиши билан характерланувчи аллоплант деградацияси билан тавсифланиши нур электрон микроскопия ёрдамида аниқланган;
протездан кейинги чурра билан беморларда хирургик омилларга (протез катталиги ва фиксацияси, тикув материаллари, яра инфекцияси, тери-протез оқмалари) ва ёндош касалликларнинг мавжудлигига қараб протез материалининг макроскопик хусусиятлари очиб берилган;
аллогерниопластикадан кейин ҳосил бўлган чурралар парапротез, протез ости, протез ташқариси ва протездан кейин турларга бўлиниши тери-протез оқма борлиги ҳамда протезнинг тўлиқ узилиб қолгани қайталанувчи чурралар турлари верификациясида тури клиник ва патогенетик текшириш мезонлари, шунингдек, протезнинг тўлиқ бузилиши оптималлаштирган;
аллогерниоплатикадан кейин чурра такрорланишининг эрта ривожланишига ҳисса қўшадиган асосий тактик-техник хатоликлар протез ҳажмини ва фикцациясини танлаш ва аниқлаш хусусиятларини, жароҳат асоратлари ва реабилитация тадбирларини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Протез пластикасидан кейин чурра рецидивлари бўлган беморлар ташхислаш ва хирургик даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган илмий тадқиқот натижаларига асаосида:
“Такрорий постпротез чурраси бўлган беморларда оптимал даволаш усулларини ва реконструктив хирургик усулни танлаш алгоритми” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 февралдаги 8н-з/16-сон маълумотномаси). Олинган натижалар протезли чурра пластикасидан кейинги такрорий чурра пайдо булиши, уларни текширишнинг диагностик жиҳатларини яхшилашга ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган;
протез пластикасидан кейин чурра рецидивлари бўлган беморлар ташхислаш ва хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона ва Бухоро вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амамлий фаолиятларига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 февралдаги 8н-з/16-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Протездан кейинги чурраси бўлган беморларни хирургик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш ҳисобига тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш операциядан кейинги асоратлар частотасини 40,0% дан 12,8% гача камайтириш ва беморларнинг касалхонада ётиш муддатини 16,6±0,4 дан 13,5±0,3 кунгача қисқартириш имконини берган.