Исмоилова Нилуфархон Иброхимжон қизи
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
“Бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал касбий ривожлантиришда мантиқий топшириқлардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш (Педагогик маҳорат фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8664
Илмий раҳбар: Ахунов Умидбек Рузибаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Юлчиев Шахриёр Хусанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нарзиқулова Дилнозахон, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал касбий ривожлантиришда мантиқий топшириқлардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчилар интеллектуал ва касбий ривожланишининг педагогик имкониятлари когнитив эҳтиёж, мотивация, рефлекция каби ички психологик жараёнларни таълим муҳити, педагогик раҳбарлик, ижтимоий-иқтисодий шароит каби ташқи ижтимоий-педагогик омиллар билан ўзаро боғлиқлик ҳамда функсионал алоқадорлик тамойилларига таъсирини комплекс таснифлаш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларда мантиқий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган топшириқларнинг таркибий-тузилмавий мазмуни когнитив психология, рақамли платформалар ва тизимли ёндашувларнинг дидактик конструксиясига (вазиятли, муаммоли, танқидий, таҳлилий, синтезловчи) қийинлик даражаси, рефлекция даражаси ҳамда билимларни интеграция қилиш даражаси коррелацияси самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш асосида такомиллаштирилган; 
 “Педагогик маҳорат” фани мазмунига мувофиқ мантиқий топшириқлардан фойдаланишнинг дидактик таъминоти конструктив ёндашув ва фикрлаш дизайни методи асосида модул-тизим, фан компонентларига мос интеграциялашган технологик платформа доирасида таҳлил қилиниб, мақсад ҳамда таълимий ресурсларнинг контекстли  тавсифини белгилаш орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал ривожланиш даражасини баҳолашга хизмат қилувчи мезонлар тизими педагогик диагностика ҳамда компетенсиявий ёндашувни жорий этиш жараёнида когнитив (мантиқий фикрлаш, муаммо ечиш), эмоционал (рефлекция, мотивация) ва ижодий (инновацион ёндашув) уйғунлигини таъминлаш мантиғига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал касбий ривожлантиришда мантиқий топшириқлардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
когнитив эҳтиёж, мотивация, рефлекция каби ички психологик жараёнларни таълим муҳити, педагогик раҳбарлик, ижтимоий-иқтисодий шароит каби ташқи ижтимоий-педагогик омиллар билан ўзаро боғлиқлик ҳамда функсионал алоқадорлик тамойилларига таъсирини комплекс таснифлаш асосида аниқлаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал ва касбий ривожланишига таъсир этувчи омилларига доир илмий мулоҳазалар “Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Маркази” томонидан тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Марказининг 2025-йил 16-июндаги маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларни ижтимоий фаоллигини ривожлантириш фаолиятининг методик таъминотини такомиллашишига эришилган;
когнитив психология, рақамли платформалар ва тизимли ёндашувларнинг дидактик конструксиясига (вазиятли, муаммоли, танқидий, таҳлилий, синтезловчи) қийинлик даражаси, рефлекция даражаси ҳамда билимларни интеграция қилиш даражаси коррелацияси самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларда мантиқий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган топшириқларнинг таркибий-тузилмавий хусусиятлари “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги №926285-сон нашр рухсатномаси). Натижада, педагогик олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашнинг методик таъминоти ортишига эришилган;   
конструктивистик ёндашув ҳамда фикрлаш дизайни методини модул-тизим асосида фан компонентларига мос интеграциялашган технологик платформа доирасида таҳлил қилиниб, мақсад ҳамда таълимий ресурсларнинг контекстли  тавсифини белгилаш орқали такомиллаштирилган “Педагогик маҳорат” фанининг мазмунига мос равишда мантиқий топшириқлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятларига доир таклиф ва тавсиялардан ўқув дастурлари ва дарсликларни яратиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 4-июндаги №02/01-01-201-сон маълумотномаси). Натижада, фанни ўқитишда мантиқий топшириқлардан самарали фойдаланиш, ўқув жараёнида қўллаш, такомиллаштириш ва баҳолашга доир методик тавсиялар шаклланишига эришилган;
педагогик диагностика ҳамда компетенсиявий ёндашувни жорий этиш жараёнида когнитив (мантиқий фикрлаш, муаммо ечиш), эмоционал (рефлекция, мотивация) ва ижодий (инновацион ёндашув) уйғунлигини таъминлаш мантиғига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал ривожланиш даражасини баҳолашга хизмат қилувчи мезон ва индикаторларига доир таклиф ва тавсиялар Германия Федератив Республиканинг Бремен шаҳридаги Гроне таълим ташкилоти томонидан амалга оширилган ЛCТ-2025/1 WАЕ-9-2024 “Мантиқий ва танқидий фикрлашга йўналтирилган комплекс топшириқлар шакллантиришнинг медиадидактик-концептуал механизми” (А медиадидаcтиc-cонcептуал мечанисм фор форминг cомплех таскс тҳат промоте логиcал анд cритиcал тҳинкинг) илмий лойиҳаси концепциясини шакллантиришда қўлланиган (ГФР Гроне таълим ташкилотининг 2025-йил 24-апрелдаги маълумотномаси). Германия Федератив Республика. Натижада, талабаларнинг касбий-интеллектуал жиҳатдан ривожланишини баҳолашнинг амалий тизими такомиллашиши ва  самарадорлиги ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish