Кочкарова Шахноза Сатвалдиевна
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
“Талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8679
Илмий раҳбар: Джумаев Маманазар Иргашевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Саноқулов Хамроқул Ризақуловиш, педагогика фанлари номзоди, профессор; Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим талабаларини ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг  мазмуни педагогик маҳорат фани муҳитида ўқув вазиятлар ва ижодий топшириқларни таълим олувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигига таъсир қилувчи шахсий сифатларини когнитив, аффектив ва иродавий компонентларнинг структуравий таркибига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари касбий мақсадларини шакллантиришга йўналтирилган аутентик электив материалларни педагогик вазиятлар мажмуига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогик маҳорат фани асосида талабаларни ўқув – ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларда ижодий ва таҳлилий фикрлаш динамикасини таъминлаш мазмунига метокогнетив қобилиятларни ривожлантириш орқали индивидуал таълим модулини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришга тайёрлаш методикаси таълим олувчиларда илмий онг ва креатив фикрлаш кўникмаларини когнитив-таълимий, коммуникатив-ижодий ривожлантиришга йўналтирилган вариатив дастурига педагогик-дебат, рефлектив-эссе, аксиоматик-дилемма каби интерактив таълим усулларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириша бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим талабаларини ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг  мазмуни педагогик маҳорат фани муҳитида ўқув вазиятлар ва ижодий топшириқларни таълим олувчиларнинг касбий-педагогик тайёргарлигига таъсир қилувчи шахсий сифатларини когнитив, аффектив ва иродавий компонентларнинг структуравий таркибига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Педагогик маҳорат” номли номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан берилган 429-558 рақамли рухсатнома). Натижада олий таълим талабаларининг ўқув ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг илмий-назарий ва ташкилий-педагогик шарт-шароитларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари касбий мақсадларини шакллантиришга йўналтирилган аутентик электив материалларни педагогик вазиятлар мажмуига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан                       2024-2025-йилларга мўлжалланган “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2025-йил  13-январдаги 01-31 сон далолатнома). Натижада мактабга мажбурий тайёрлов гуруҳлари рахбарларининг талабаларда ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
педагогик маҳорат фани асосида талабаларни ўқув – ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларда ижодий ва таҳлилий фикрлаш динамикасини таъминлаш мазмунига метокогнетив қобилиятларни ривожлантириш орқали индивидуал таълим модулини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Ўқитувчи нутқ маданияти” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан берилган 429-695 рақамли рухсатнома). Натижада олий таълим талабаларининг ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришнинг иерархик моделини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларни педагогик маҳорат фани асосида ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришга тайёрлаш методикаси таълим олувчиларда илмий онг ва креатив фикрлаш кўникмаларини когнитив-таълимий, коммуникатив-ижодий ривожлантиришга йўналтирилган вариатив дастурига педагогик-дебат, рефлектив-эссе, аксиоматик-дилемма каби интерактив таълим усулларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429- сонли буйруғига асосан берилган 429-558 рақамли рухсатнома). Натижада олий таълим талабаларининг ўқув-ўзлаштириш мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминот ишлаб чиқишга шароит яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish