Жаббаров Озимбай Отахановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг II типидаги беморларда диабетик нефропатия ривожланишининг клиник-патогенетик ва генетик жиҳатларининг прогностик аҳамияти», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib223.
Илмий маслаҳатчи: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллатида диабетик нефропатия ривожланишига клиник-патогенетик ва генетик омилларнинг таъсирини комплекс таҳлиллар натижаларига асосланган ҳолда баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек миллатига мансуб беморларда диабетик нефропатия ривожланишининг кечиши ва тарқалишини ўзига хос хусусиятлари ва хавф омиллари асосланган;
диабетик нефропатия ривожланиш хавфи бор беморларнинг текширув стандартига генетик текшириш усулларини киритиш орқали касаллик асоратларининг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамияти исботланган;
беморларда касалликнинг кечиши ва асоратларнинг ривожланишида фенотипик ва генотипик белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;
диабетик нефропатияда APOE, ACE, eNOS3, PPARG2 генларнинг алоҳида ва ўзаро таъсири хусусиятлари очиб берилган;
диабетик нефропатия ривожланишига туртки бўладиган хавф гуруҳларини шакллантириш ва башоратлашга қаратилган информацион генетик маркерларнинг диагностик алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабетнинг иккинчи типидаги беморларда диабетик нефропатия ривожланишининг клиник-патогенетик ва генетик жиҳатларининг прогностик аҳамиятини баҳолаш натижалари асосида:
«Диабетик нефропатияда клинико-патогенетик жиҳатларнинг прогностик аҳамияти» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 декабрдаги 8н-д/309-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома қандли диабетнинг иккинчи типидаги диабетик нефропатиянинг клиник-патогенетик жиҳатларини баҳолашни такомиллаштириш имконини берган;
«Диабетик нефропатиянинг ривожланиши ва клиник кечишини прогноз қилишнинг генетик усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 8н-д/309-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома диабетик нефропатия ривожланган ўзбек миллатига мансуб бўлган беморларда APOE генини Leu28Pro полиморф маркерини функционал нохуш Pro аллелининг учраш даражаси ва мутацияланган гетерозигот Leu/Pro генотипининг учраш даражаси баҳолаш имконини берган;
Қандли диабетнинг иккинчи типидаги беморларда диабетик нефропатия ривожланишининг клиник-патогенетик ва генетик жиҳатларининг прогностик аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида, Республика илмий амалий нефрология марказининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 январдаги 8н-з/9-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўзбек миллатига мансуб беморларнинг стандарт текширув усуллари алгоритмига генетик текширув усулини киритилиши диабетик нефропатиянинг патогенетик механизмга ижобий таъсир этиши, натижада, самарали даволаш усулини танлаш, касаллик асоратларини ривожланишини эрта аниқлаш ва асоратлар туфайли келиб чиқадиган ногиронликнинг олдини олишга эришиш ҳамда гемодиализгача бўлган даврни узайтириш ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш имконини берган.