Рўзимов Вохид Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамоллар организмига Бодифорс ва Мултивит+Минераллар препаратларини таъсири”, 16.00.04-Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.ПҳД/В181
Илмий раҳбар: Ниёзов Ҳаким Бақоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номиСамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, ДСc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Халиқов Аброр Азамович, ветеринария фанлари доктори, доцент; Эшматов Ғайрат Хуррам ўғли, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бодифорс ва Мултивит+Минераллар препаратларининг қорамоллар организмига фармакологик, клиник-физиологик ва гематологик кўрсаткичлари динамикасига таъсирини аниқлаш ҳамда препаратларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий шароитда ишлаб чиқилган Бодифорс препаратининг фармакопея талабларига мослиги, биологик хавфсизлиги ва физиологик фаоллик даражаси илк бор комплекс тарзда баҳоланган;
Қорамолларда Бодифорс (1 мл/25 кг) ва Мултивит+Минераллар (6 мл/100 кг) препаратларини уч марта биргаликда қўллашнинг синергик таъсири натижасида тирик вазннинг назоратга нисбатан ўртача 16,2 кг га ортиши аниқланган;
Бодифорс ва Мултивит+Минераллар препаратлари биргаликда қўлланилганда ҳайвонлар қондаги умумий оқсил 15,5% га, албумин 22,5% га ва Д витамини 24,1% га ошганлиги илмий жиҳатдан асосланган;
Бодифорс ва Мултивит+Минераллар препаратларини қўлланиш меъёрлари ва самарали дозалари илмий асосланиб, ушбу препаратларнинг гўшт сифатига кўрсатадиган ижобий таъсири илмий асосланган;
қорамолларга Бодифорс (1 мл/25 кг) ва Мултивит+Минераллар (6 мл/100 кг) препаратларини жами 3 марта мускул орасига биргаликда қўллаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қорамолларда Бодифорс ва Мултивит+Минераллар дори воситаларини қуён ва қорамолларнинг ўсиш ва ривожланиши хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Бодифорс ва Мултивит+Минераллари препаратларининг қорамоллар организмига таъсири” бўйича тавсиялар (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 26 сентябр) ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 25 ноябрдаги 33/03-05-1392-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш ҳисобига қорамоллар маҳсулдорлиги ва резистентлигини оширишда юқори самарадорликка эришилган;
Қорамолларнинг ўсиш ва ривожланишини яхшилаш мақсадида Бодифорс препаратидан 1 мл/25 кг, Мултивит+Минераллар препаратидан 6 мл/100 кг жами 3 марта мускул орасига қўллашга асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикасининг қорамолчилик фермер хўжаликларига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 25 ноябрдаги 33/03-05-1392-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар қорамолчилик хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қорамоллар гўшт маҳсулдорлиги ва сифатини ошириш учун Мултивит+Минераллар 6 мл/100 кг ва Бодифорс 1 мл/25 кг миқдорда жами 3 марта мускул орасига қўллаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига қарашли “ҚОНИРАТБАЙ МЕХРИ” фермер хўжалиги, Элликқалъа туманига қарашли “АМИР-ОҚ-ЧАШМА”, “БАХОДИР ЧОРВАСИ”, “ЛИДЕР ЖАЙХУН” фермер хўжалиги, Беруний тумани “ФАЙЗУЛЛАЕВ АЗИЗБЕК-ЛАЗИЗБЕК” фермер хўжаликларига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 25 ноябрдаги 33/03-05-1392-сон маълумотномаси). Натижада сифатли ва ветеринария санитария экспертиза талабларига тўлиқ жавоб берадиган қорамол гўшти етиштиришга эришилган.