Мустафоева Озода Илашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза ва маккажўхори далаларидаги бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллашнинг самарадорлиги (Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01-Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Qx1373
Илмий раҳбар: Шодманов Махкам, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Икромжон Тўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўза ва маккажўхори далаларида тарқалган бегона ўтларнинг турларини ҳисобга олганда уларга қарши курашишда таъсир доираси турлича бўлган гербицидларни мақбул меъёрларини аниқлаш, уларни алоҳида ва олдинма-кейин қўллаш ҳисобига пахта ва маккажўхоридан юқори ва сифатли ҳосил йетиштиришдаги самарадорлигини илмий асослаш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўза далаларида Стоп Бек, 33 % э.к. ва Зелек Бек 10,8 % э.к. янги гербисидларининг мақбул меъёрлари (1,35 л/га ва 0,7 л/га) аниқланган, мазкур гербисидларни қўлланилган вариантларда назоратга нисбатан тупроқдаги ҳаракатчан азот 2,1-2,9 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 2,1-2,5 мг/кг, алмашинувчан калий 11-14 мг/кг юқори бўлганлиги, маккажўхори даласида эса Химглифос 54 % э.к. (3,0 л/га) ва Химстоп 33 % э.к. (1,5 л/га) гербицидларини олдинма-кейин қўлланилганда ҳаракатчан азот 3,3 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 2,8-3,3 мг/кг, алмашинувчан калий 14,4-17 мг/кг юқори бўлиши аниқланган.
ғўза далаларида Стоп Бек 33 % гербицидини 1,35 л/га меъёрда қўлланилганда бир йиллик бегона ўтларни 85,0-88,1 %, Зелек Бек 10,8 % э.к. 0,7 л/га меъёрда кўп йиллик бегона ўтларни 83,9-87,9 % камайтириши, Стоп Бек 33 % э.к. (1,35 л/га), ва Зелек Бек 10,8 % э.к. (0,7 л/га) гербицидларини олдинма-кейин қўлланилганда бир йиллик бегона ўтларни 87,3-93,1 %, кўп йиллик бегона ўтларни 87,2-91,7 % камайтириши аниқланган;
Стоп Бек 33 % э.к. ва Зелек Бек 10,8 % э.к. гербицидларини алоҳида ва олдинма-кейин қўллаш ғўзанинг ўсиши, ривожланишига ижобий таъсири кўрсатиб, пахта ҳосилдорлиги 4,2; 3,6 ва 5,6 с/га ошганлиги ҳамда толанинг технологик сифат кўрсаткичларига салбий таъсири бўлмаганлиги аниқланган;
маккажўхори далаларида Химстоп 33% э.к. гербицидини 1,5 л/га меъёрда қўллаш бир йиллик бегона ўтларни 86,2-88,4 %, Химглифос 54 % с.э. (3,0 л/га) ва Химстоп 33 % э.к. (1,35 л/га) гербицидларини олдинма-кейин қўллаш бир йиллик бегона ўтларни 90,6-93,3 %, кўп йиллик бегона ўтларни 88,0-91,4 % камайтирганлиги ҳамда дон ҳосилдорлиги назорат вариантга нисбатан 11,8-16,7 с/га ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида пахта ва маккажўхоридан юқори ва сифатли ҳосил йетиштиришни таъминлайдиган ва бегона ўтларга қарши ишлатиладиган янги гербицитларни қўллашнинг самарали меъёрлари ва усулларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
 “Ғўза ва маккажўхори далаларидаги бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллаш” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/04-04-399-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома пахтачилик ва ем-хашак йетиштирувчи фермер хўжаликлари, агрокластерлар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўза даласидаги бир йиллик бегона ўтларга қарши Стоп Бек гербициди 1,35 л/га меъёрда қўллаш Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги “Шаҳришод Агро” ва “Тошев Темур Файз Барака” фермер хўжаликларида 2 гадан, жами 4 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/04-04-399-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари ғўза далаларида бир йиллик бегона ўтлар мос равишда 87,0-89,2 % ва 86,0-90,3 % камайиб, пахта ҳосилдорлиги 39,4-39,5 с/га ни ташкил этган ва назоратга нисбатан 4,3-4,5 с/га юқори ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси назорат вариантига нисбатан 11,2-11,9 % юқори болишига эришилган;
ғўза даласидаги кўп йиллик бегона ўтларга қарши Зелек Бек гербициди 0,7 л/га меъёрда қўллаш Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги “Шаҳришод Агро” ва “Тошев Темур Файз Барака” фермер хўжаликларида 4 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/04-04-399-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур гербицид ғўза далаларидаги кўп йиллик бегона ўтларни 87,1-89,0 ва 86,1-90,0 %, бир йиллик бегона ўтларни 51,7-67,9 ва 49,5-65,2 % камайтириб, пахтадан 39,1-39,2 с/га, назорат вариантига нисбатан 4,0-4,2 с/га кўп ҳосил олишни таъминлаган. Рентабеллик даражаси назорат вариантига нисбатан 10,8-11,0 % юқори бўлган; 
ғўза даласидаги бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши Стоп Бек (1,35 л/га) ва Зелек Бек (0,7 л/га) гербицидларини олдинма-кейин қўллаш Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги “Шаҳришод Агро” ва “Тошев Темур Файз Барака” фермер хўжаликларида 4 га майдонда жорий этилган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/04-04-399-сон маълумотномаси). Натижада, бир йиллик бегона ўтлар 89,2-92,3 ва 89,7-94,5 %, кўп йиллик бегона ўтлар 90,0-93,0 ва 92,3-94,0 % ёқотилиб, пахтадан 40,6-40,7 с/га ҳосил олинган. Назорат вариантига нисбатан ҳосилдорлик 5,4-5,8 с/га, рентабеллик даражаси 11,1 % юқори бўлган;
маккажўхори даласидаги бир йиллик бегона ўтларга қарши Химстоп, 33% э.к. гербициди 1,5 л/га меъёрда қўллаш Бўка туманидаги «Нуриддин чорвадор» фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/04-04-399-сон маълумотномаси). Натижада, бир йиллик бегона ўтлар 87,2-88,4 % камайиб, 81,7 с/га дон ҳосили олинган. Назорат вариантига нисбатан ҳосилдорлик 12,2 с/га, рентабеллик даражаси 16,1 % юқори бўлишига эришилган;
маккажўхори даласидаги бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши Химглифос, 54 % э.к. (3,0 л/га) ва Химстоп, 33% э.к., (1,5 л/га) гербицидларини олдинма-кейин қўллаш Бўка туманидаги «Нуриддин чорвадор» фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/04-04-399-сон маълумотномаси). Натижада, бир йиллик бегона ўтлар 90,7-93,6 %, кўп йиллик бегона ўтлар 90,0-92,7 % камайиб, маккажўхоридан 87,7 с/га дон ҳосили олишни таъминлаган. Назорат вариантга нисбатан ҳосилдорлик 18,2 с/га, рентабеллик даражаси 16,7 % юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish