Исроилов Бахтиёр Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида маржумакнинг мақбул экиш муддатлари, меъёрлари ва усулларинининг ҳосилдорликка таъсири”, 06.01.08– Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Qx573
Илмий раҳбар: Азизов Бахрам Музапарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Махматмуродов Алишер Улмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Оъроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида маржумакнинг “Илишевская” навини такрорий экин сифатида мақбул экиш муддати, меёри ва усулларининг ўсимликни ўсиши, ривожланиши, дон ҳосили, сифати ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида маржумакнинг “Илишевская” навини такрорий экин сифатида етиштириш учун мақбул экиш муддати (20 июн), экиш меёри (3,0 млн дона/га) ва экиш усуллари (уч қаторлаб) ишлаб чиқилган;
маржумакнинг “Илишевская” нави 20 июн муддатида уч қаторлаб экиш усулида гектарига 3,0 млн. дона уруғ ҳисобида экилганда якка қаторлаб 1,0 млн. дона/га ва қўш қаторлаб 2,0 млн. дона/га экиш меёрларига ҳамда 1 июл ва 10 июл муддатларидаги барча экиш меёрларига (1,0; 2,0 ва 3,0 млн. дона/га) нисбатан уруғларнинг дала унувчанлиги, ўсимликнинг фаол ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсири юқори бўлганлиги аниқланган;
маржумакнинг “Илишевская” нави 20 июн муддатида экилганда ўрта (1 июл) ва кеч (10 июл) экиш муддатларига нисбатан экиш меёрларига боғлиқ ҳолда ўсимлик бўйи 9,0-21,0 см.га, шох сони 0,8-1,0 донага, барг сони 5,0-5,4 донага, барг юзаси 12,9-16,3 см2/тупга, қуруқ массаси 3,2-5,2 г/тупга, фотосинтез соф маҳсулдорлиги 0,44-0,69 г/м2 кунга ҳамда дон таркибидаги оқсил миқдори 1,5-1,7 % юқори бўлганлиги аниқланган;
барча экиш муддатларида 2,0 ва 3,0 млн. дона/га экиш меёрларига нисбатан 1,0 млн. дона/га экиш меёрида маржумак ўсимлиги маҳсулдорлик кўрсаткичлари (шингил сони, шингилдаги дон сони, дон вазни, бир ўсимликдаги дон вазни ва 1000 та дон вазни) юқори бўлганлигига қарамай, 3,0 млн. дона/га экиш меёрида ўсимлик мақбул туп сони эвазига ҳосилдорлик (22,4, 18,8, 15,9 с/га) юқори бўлганлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такрорий экин сифатида маржумакнинг мақбул экиш муддатлари, меъёрлари ва усулларининг ҳосилдорликка таъсири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида маржумак навидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш муддатлари, меёрлари ва усулларининг таъсирини ўрганиш ва илмий асослаш борасида “Такрорий экин сифатида маржумак етиштириш технологияси бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-310-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома вилоят қишлоқ хўжалиги йўналиши ходимлари, фермерлар ва мутахассислар учун амалий қўлланма сифатида ҳизмат қилмоқда;
типик бўз тупроқлар шароитида маржумакнинг “Илишевская” навини такрорий экин сифатида мақбул экиш муддати, экиш меёри ва усулларида экиб етиштириш технологияси Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги “Бахтиёр Самариддин” фермер хўжалигининг 1,5 гектар майдонида ва “Саркор” фермер хўжалигининг 2,0 гектар, жами 3,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-310-сон маълумотномаси). Натижада маржумакнинг “Илишевская” навини 20 июн муддатида уч қаторлаб, гектарига 3,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда, ҳосилдорлик 22,5-23,3 с/га.ни, рентабеллик даражаси 82,9-87,9 %ни ташкил қилиб, қўш қаторлаб 2,0 млн. дона/га экилганга нисбатан тегишлича 4,2-4,8 с/га ва 15,9-20,3 % юқори бўлишига эришилган.
маржумакнинг “Илишевская” навини 20 июнда уч қаторлаб, гектарига 3,0 млн. дона уруғ ҳисобида экиб етиштириш технологияси Юқори чирчиқ туманидаги “Рамазон агро файз” фермер хўжалигининг 1,5 гектар майдонида, “Мадина-Роза” фермер хўжалигининг 2,0 гектар майдонида, жами 3,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-310-сон маълумотномаси). Натижада, маржумак 20 июнда уч қаторлаб, гектарига 3,0 млн. дона уруғ ҳисобида экилганда, ҳосилдорлик 23,6-23,9 с/га.ни ташкил қилиб, қўш қаторлаб 2,0 млн. дона/га экилганга нисбатан 2,9-4,5 с/га ҳосил олишга эришилган ва рентабеллик даражаси ҳам 14,3-17,3 % юқори бўлган;
маржумакнинг “Илишевская” навини такрорий экин сифатида етиштиришнинг мақбул агротехнология элементлари Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида жами 7,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 2 июндаги 05/06-04-310-сон маълумотномаси). Натижада, 20 июнда қўш қаторлаб, 2,0 млн. дона/га уруғ ҳисобида экилганда етиштирилган 1 кг доннинг таннархи 2995-2825 сўмни, олинган соф даромад 3670-4450 минг сўм/га.ни, уч қаторлаб 3,0 млн. дона/га. уруғ ҳисобида экилганда эса тегишлича 2733-2573 сўмни ва 5100-5800 минг сўм/га.ни ташкил қилиб, рентабеллик даражасини эса 67,0 % дан 94,3 % гача оширишга эришилган.