Парпиев Одил Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида фикрни ёзма ифодалашнинг прагматик усуллари” 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10926
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рузиев Акбар Юсупович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.25.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори,  профессор; Мирзакаримова Маҳлиёхон Мадаминжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларнинг она тили таълимида ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини прагматик ёндашув асосида ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқувчиларида фикрни ёзма ифодалаш жараёнига салбий таъсир қилувчи омиллар илмий жиҳатдан тизимлаштирилди ва аниқлаштирилди, жумладан, ўқувчиларда ёзма нутқий тажрибанинг етарли эмаслиги, фикрни мантиқий изчилликда баён қила олмаслик, тил воситаларидан нутқий вазиятга мос фойдаланиш кўникмасининг сустлиги ҳамда ёзма топшириқларни бажаришда мустақилликнинг етишмаслиги каби омилларнинг ёзма нутқ ривожига таъсири назарий ва эмпирик асосда очиб берилди.
 бошланғич синф ўқувчиларида фикрни ёзма ифодалаш жараёнининг асосий прагматик босқичлари имий жиҳатдан аниқлаштирилди. Яъни репродуктив ёзма ифодалаш, қисман мустақил ёзма ифодалаш ҳамда  мустақил-ижодий ёзма ифодалаш босқичлари ўзаро изчилликда тавсифланиб, уларнинг мазмуни ва ривожланиш динамикаси педагогик нуқтаи назардан асослаб берилди.
 бошланғич синф ўқувчиларида ёзма нутқни ривожлантиришнинг прагматик методик модели ишлаб чиқилди. Мазкур моделнинг мақсад, мазмуни, метод, восита ва натижа компонентлари ўзаро узвий боғлиқликда тизимлаштирилиб, ёзма нутқни ривожлантиришнинг босқичма-босқич амалга ошириш механизми прагматик топшириқлар тизими ва баҳолаш мезонлари билан интеграциялашган ҳолда илмий жиҳатдан асослаб берилди. 
     бошланғич таълимда ёзма нутқни ривожлантиришга йўналтирилган прагматик топшириқлар тизими амалдаги ўқув дастури мазмунига интеграция қилинди, уларни қўллаш жараёнида визуал таянчлар ва тезкор тескари алоқа элементларига асосланган электрон ўқув-методик ресурсдан фойдаланишнинг методик асослари ишлаб чиқилди ҳамда мазкур ёндашувнинг педагогик самарадорлиги тажриба-синов ишлари орқали исботланди.  

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфлар она тили таълимида ўқувчиларнинг ёзма нутқ малакаларини прагматик ёндашув асосида баҳолаш ва ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синфлар она тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг фикрни ёзма ифодалашдаги прагматик ёндашув асосидаги ривожлантирувчи топшириқлар методикаси Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 2-, 10-, Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 9-, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 6-, 15-, 32-, 39-умумий ўрта таълим мактабларида  ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025 йил 13 мартдаги 0112-, /11-1-205-сон маълумотномаси). Натижада она тили дарсларида ўқувчиларнинг ёзма нутқ малакаларининг ривожланиши ва дарс машғулотлари самарадорлигига эришиш такомиллаштирилган; 
она тили дарсларида нутқий ва лингвистик компетентликни шакллантиришга оид тадқиқот натижалари: 1–4-синфларда ёзма нутқни ривожлантиришда лингвистик асослар, прагматик усуллар асосида ишлаб чиқилган, бевосита ўқувчиларнинг фикрни ёзма ифодалашдаги билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган машқлар тўпламидан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023 йилларда бажарилган “AM-FZ201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусида грант лойиҳасида (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2024 йил 26 ноярдаги  04/1-3380-сон маълумотномаси) ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021–2023 йилларда бажарилган “PZ202004165-рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2024 йил 26 ноярдаги 04/1-3379-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф она тили дарсларида прагматик усуллар асосида ёзма нутқни ривожлантиришга доир машқларни амалда қўллаш, параграфлар яратиш яратиш орқали ёзма нутқ устида ишлаш методикаси такомиллаштирилган;
“Ўзбекистон” телерадиоканалида 2022–2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурлари сценарийларини ёзишда тадқиқот ишида акс этган ғоялар, қарашлар, усуллар ва тавсиялар асосидаги илмий янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 22 октабрдги 04-36-1132-сонли маълумотномаси);
тадқиқот натижалари “Бошланғич синфларда ўзбек тилини ўқитиш методикаси III” фанини ўқитиш мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил        07 майдаги 149-сонли буйруғи. №891750). Тадқиқот натижалари она тили фани мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларда ёзма нутқ малакаларини ривожлантиришга қаратилган.
Бошланғич синфларда она тилини ўқитиш методикасига асосланган ўқувчиларнинг ёзма нутқини ривожлантириш, имловий саводхонлигини ошириш, ижодий фикрлаш жараёнини шакллантиришни такомиллаштириш мақсадида “Энг осон”, “Осон”, “Сал мураккаб” сарлавҳалари остида даражали машқларнинг электрон таълим ресурси яратилган (https://www.bsynr.uz/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг 2025 йил 16 апрелдаги ДГУ 49728 рақамли гувоҳномаси). 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish