Хамидов Нодирбек Закировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичрайтириш консептуал семантикаси вербализаторларининг лингвокултурологик ва прагматик моҳияти (инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2627.
Илмий раҳбар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Яқубов Жамолдин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Эргашев Маҳаммаджон Раҳмонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичрайтириш консептуал семантикаси барча тил сатҳларига оид лисоний ва нутқий ифода воситаларининг лингвокултурологик ва прагматик жиҳатларини турли тизимли тилларда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги кичрайтириш вербализаторларининг структур-семантик жиҳатдан морфологик, лексик, лексик-морфологик, лексик-грамматик, лексик-семантик, фразеологик, ўхшатиш усули шакллари тавсифланиб, уларнинг миллий лисоний онгда идрок этилиши жиҳатидан бир-бирларидан фарқланиши далилланган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги вербализаторларининг прагматик хусусиятлари қиёсланиши асосида меҳр-муҳаббат, самимийлик, ижтимоий яқинликни ифодалашидаги универсал ва инглиз тилида кичрайтириш асосан самимийлик ва ижобий эмоцияни, ўзбек тилида меҳр-муҳаббат ва дўстона яқинликни, рус тилида эса самимийлик билан бирга ҳазил ёки нозик киноя таъсирини билдиришидаги хусусий белгилари аниқланган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларида ҳис-туйғу, хушмуомалалик, эркалаш, илтимос мазмунини ифодаловчи коммуникатив вазифалари корпус таҳлили ва экспериментал тадқиқотлар орқали илмий асосланган;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги кичрайтириш категориясининг лингвокултурологик аспекти антропонимлар кесимида таҳлил қилиниб, бу жараёнда исм ва фамилияларни кичрайтириш воситалари орқали ижтимоий муносабат, меҳр-муҳаббат, самимийлик ва шахслараро яқинлик каби маданий-прагматик хусусиятлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичрайтириш консептуал семантикаси вербализаторларининг лингвокултурологик ва прагматик моҳияти (инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида) тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги кичрайтириш вербализаторларининг структур-семантик жиҳатдан морфологик, лексик, лексик-морфологик, лексик-грамматик, лексик-семантик, фразеологик, ўхшатиш усули шакллари биринчи марта белгиланган ва тавсифланган, уларнинг миллий лисоний онгда идрок этилиши жиҳатидан бир-бирларидан фарқланиши далилланган. Тадқиқот ишида эришилган илмий янгилик ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2022 – 2023-йилларда бажарилган ИЛ-21091506 “Ўзбек исмларининг изоҳли имло лугʻати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан берилган 2025-йил 9-сентябр № 01/4-4076-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосаларнинг қўлланилиши, шунингдек, фойдаланилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилган.
кичрайтириш категориясининг коммуникатив-функсионал хусусиятлари нуқтайи назаридан тадқиқ этилиб, ҳис-туйғу, хушмуомалалик, эркалаш, илтимос мазмунини ифодаловчи коммуникатив вазифалари қиёсий тавсифланган ва илмий асосланган ва кичрайтириш категориясининг лингвокултурологик аспекти антропонимлар кесимида таҳлил қилинган. Тадқиқот ишида эришилган илмий янгилик ва хулосаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидагиинновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2025-йил 9-сентябр берилган № 01/4-4077-сон маълумотномаси). Натижада, кичрайтириш категориясини лисоний фаолиятда воқелантирувчи структур-семантик жиҳатдан морфологик, лексик, лексик-морфологик, лексик-грамматик, лексик-семантик, фразеологик, ўхшатиш усули шакллари таснифи ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилди;
инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги вербализаторларининг прагматик хусусиятлари қиёсланиши асосида универсал ва хусусий белгилари аниқланган бўлиб, асосий жиҳатлари қиёсий таҳлилида очиб берилган янгиликлар ва илмий натижаларидан мазкур лойиҳа ишланмаларида фойдаланилди, илмий ишнинг бадиийлиги ошишига ёрдам берди. Диссертацияси натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” (2020-2023) мавзусидаги амалий лойиҳада лойиҳасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2025-йил 9-сентябрда берилган маълумотнома). Натижада, олий таълим муассасаларида умумий, қиёсий, инглиз, ўзбек ва рус тилшунослиги, когнитив, лингвомаданий тилшунослик бўйича ўқув, услубий қўлланма, дарсликлар яратиш ҳамда маъруза ва амалий машғулотларда хизмат қиладиган эмпирик материаллар билан таълимий корпус лойиҳаси бойитилган.
инглиз, ўзбек ва рус тилларида кичрайтиришни ифодаловчи вербализаторларнинг лексик-семантик, синтактик стилистик хусусиятлари очиб берилгани, хушмуомалалилик, эркалаш, илтимосни ифодаловчи кичрайтиришнинг коммуникатив вазифаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тақдимот” кўрсартувида ёш авлодни маънавий комиллик, ҳар томонлама баркамол ва истиқлолга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” 2025-йил 11-сентябрдаги 05-09-1415 рақамли маълумотнома). Натижада, бу ўзбек тилидаги кичрайтириш категорияси ифодалайдиган мазмунларни (ҳистуйғу, хушмуомалалик, эркалаш, илтимос) бошқа тилларга таржима қилишда қўлланиладиган усулларни таҳлил этишга, таржималар сифатини оширишга ҳамда улардаги семантик йўқотишлар ва бошқа камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ёрдам берди.