Норқучқоров Шерали Шавкатзоданинг фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Форс-тожик шеъриятида вазн ва қофиянинг ўрганилиш муаммолари” (Сайид Музаффаралийнинг “Шажарат ул-аруз” асари мисолида)”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.2.PhD/Fil4603
Илмий раҳбар: Жумақул Ҳамроев, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IK рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
  Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор; Нурали Нуров, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот –  Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Шажарат ул-аруз” рисоласи тадқиқи орқали муаллифнинг форс-тожик вазн ва қофияшунослиги тарихи, унинг назариясига доир янгича ёндашувларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сайид Музаффаралийнинг  арузшунос, қофияшунос ва матншунос сифатидаги  мақоми  аниқланиб, у салафлардан фарқли равишда Қуръони Карим оятларидаги  ритмик ўлчов ва шеърий тузилиш оҳанг устуворлигини таъминлагани, аммо ундаги баён услуби ҳамда мақсад илоҳий қийматдалиги билан шеърий матн бўла олмаслиги, мистика ва поэтиканинг уйғунлиги бир мазмунни бермаслиги кабилар далилланган;
“Шажарат ул-аруз” асари илми бадеъ, илми қофия, илми аруз каби адабиётшуносликнинг тарихий таркиблари кесимида таҳлил қилиниб, мазкур рисола миқдорга асосланган квантитатив форс-тожик шеъриятида  ҳаракатли ва сокин ҳарфлар, қисқа ва чўзиқ ҳижолар,  ритмик ўлчовли жузвлар, асл рукнлар такроридан ҳосил бўлувчи баҳрларни таснифлашга  хизмат қила олиши исботланган;
“Шажарат ул-аруз”даги учлик  тамойили сабаб, ватад ва фосила жузвлари комбинациясига қурилгани, шу жузвларнинг турли жойлашуви асл рукнларни ҳосил қилиши,  баҳрлар таснифи ҳамда доиралар тизимининг ички қонуниятлари поэзия тили ҳисобланган форс-тожик тилининг агглутинатив хусусиятига таяниши каби масалалар очиб берилган;
Сайид Музаффаралий форс-тожик шеъриятида қофиянинг мисра сўнггидаги кўриниши – “радифи таркиб”, фонетик жиҳатдан нотугал шакли – “тасарруфи таркиб”, вазн ва оҳанг талабига кўра нотўғри қўлланилган ҳолати – “таҳрифи калима” ,  мисра структурасини белгилашдаги синтактик ўрни – “изофат”, асарнинг шакл ва мазмун барқарорлигини таъминлаши – “мувозанат” сингари функцияларини ўрганганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   Тадқиқотда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ҳамда ишланмалар асосида: 
Сайид Музаффаралийнинг  арузшунос, қофияшунос ва матншунос сифатидаги  мақоми  аниқланиб, у салафлардан фарқли равишда Қуръони Карим оятларидаги  ритмик ўлчов ва шеърий тузилиш оҳанг устуворлигини таъминлагани, аммо ундаги баён услуби ҳамда мақсад илоҳий қийматдалиги билан шеърий матн бўла олмаслиги, мистика ва поэтиканинг уйғунлиги бир мазмунни бермаслигини асословчи хулосалардан 2023-2024 йилларда амалга оширилган АL-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (2025 йил, 20-июндаги № 01-04-2628-сон маълмотнома). Натижада лойиҳанинг сегоҳ илмига доир жиҳатлари янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган.
“Шажарат ул-аруз” асари илми бадеъ, илми қофия, илми аруз каби адабиётшуносликнинг тарихий таркиблари кесимида таҳлил қилиниб, мазкур рисола миқдорга асосланган квантитатив форс-тожик шеъриятида  ҳаракатли ва сокин ҳарфлар, қисқа ва чўзиқ ҳижолар,  асил жузвлар, ритмик ўлчовли рукнлар такроридан ҳосил бўлувчи баҳрларни таснифлашга  хизмат қила олиши исботланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Б.Холиқов раҳбарлигида 2021-2023 йилларга мўлжалланган PF-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тиллари) электрон платформасини яратиш”  мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (2025 йил, 20-июндаги  № 01-04-2627-сон маълмотнома). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий концепцияси янги қарашлар асосида ёритилишига хизмат қилган.
“Шажарат ул-аруз”даги учлик  тамойили сабаб, ватад ва фосила жузвлари комбинациясига қурилгани, шу жузвларнинг турли жойлашуви асл рукнларни ҳосил қилиши,  баҳрлар таснифи ҳамда доиралар тизимининг ички қонуниятлари поэзия тили ҳисобланган форс-тожик тилининг агглутинатив хусусиятига таяниши каби масалалар очиб берилган янгиликлардан Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти талабаларига маълумотлар берилди. (2025 йил, 23-апрелдаги № 1-сон маълмотнома). Натижада Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти талабалари форс-тожик адабиётшунослиги ва шеър қонуниятлари хусусида муҳим маълумотларга эришилган.
Сайид Музаффаралий форс-тожик шеъриятида қофиянинг мисра сўнггидаги кўриниши – “радифи таркиб”, фонетик жиҳатдан нотугал шакли – “тасарруфи таркиб”, вазн ва оҳанг талабига кўра нотўғри қўлланилган ҳолати – “таҳрифи калима” ,  мисра структурасини белгилашдаги синтактик ўрни – “изофат”, асарнинг шакл ва мазмун барқарорлигини таъминлаши – “мувозанат” сингари функцияларини ўрганган ўринлардан Бухоро давлат университетида 2024 йилда бажарилган AL-662204396 рақамли “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (2025 йил, 25-апрелдаги № 3-сон маълумотнома). Натижада ижодкорларнинг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратишда шоирлар шеърияти поэтикаси бўйича илмий-назарий фикрлар муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish