Билалов Баходир Эркиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операциядан кейинги битишма жараёнининг профилактикасида табиий полимер асосидаги гидрогелдан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш», 14.00.15 –Патологик анатомия, 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1437.
Илмий маслаҳатчилар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахритдинова Фазилат Арифовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамадеев Тимур Рафаелевич, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Хасанова Дилноза Ахраровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глаукома жарроҳлигида операциядан кейинги фиброзни олдини олиш мақсадида натрий карбоксиметилселлюлоза асосидаги гидрогелнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини патоморфологик ҳамда офталмологик ёндашувлар нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш, экспериментал жиҳатдан асослаш ва клиник баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелнинг цитотоксик таъсирга эга эмаслиги ва юқори биомослашувчанлиги in vitro шароитида L929 фибробласт ҳужайра линиясида ҳамда гидрогелнинг яхши ўзлашувчанлиги, яллиғланиш реакцияси ва патологик ўзгаришларни чақирмаслиги, кўз тузилмалари яхлитлигини бузмаслиги in vivo шароитида исботланган;
тажриба ҳайвонларида антиглаукоматоз жарроҳлик моделида натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогел қўлланилганда биомикроскопик кўрсаткичлар динамикаси комплекс баҳоланиб, унинг антифибротик таъсири, яллиғланиш-пролифератив жавобни камайтириши ҳамда фильтрацион ёстиқча тузилмасини яхшироқ сақлаш хусусияти патоморфологик исботланган;
натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелнинг антиадгезив таъсири фильтрацион ёстиқчанинг иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида Десмин ва Ki-67 пролиферация маркерлари экспрессияси даражасининг ишончли пасайиши билан характерланиши исботланган;
илк бор натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги маҳаллий гидрогел қўлланилишига асосланган антиглаукоматоз операциянинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
кўзнинг олдинги сегмент оптик когерент томография маълумотларига асосланиб, натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелни қўллаш фильтрацион ёстиқчанинг янада барқарор клиник-визуализация профилини шакллантириши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Операциядан кейинги битишма жараёнининг профилактикасида табиий полимер асосидаги гидрогелдан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелнинг цитотоксик таъсирга эга эмаслиги ва юқори биомослашувчанлиги in vitro шароитида L929 фибробласт ҳужайра линиясида ҳамда гидрогелнинг яхши ўзлашувчанлиги, яллиғланиш реакцияси ва патологик ўзгаришларни чақирмаслиги, кўз тузилмалари яхлитлигини бузмаслиги in vivo шароитида исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.10.2025 йилда 10-25/701-t–сон билан тасдиқланган «Антиглаукоматоз жарроҳликнинг экспериментал моделида антиадгезив гидрогелнинг самарадорлигини патоморфологик ва иммуногистокимёвий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Урганч давлат тиббиёт институти бўйича 03.11.2025 йилдаги 343-11-25213/1-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 28.11.2025 йилдаги Т-01/08/3081-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелнинг хавфсизлиги исботланиши маҳаллий биоматериалларни глаукома хирургиясида қўллаш имкониятларини кенгайтиради, асоратлар хавфини камайтиради ва аҳолига кўрсатиладиган офтальмологик ёрдам сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги маҳаллий гидрогелдан фойдаланиш (бир флакон учун тахминан 62500 сўм) импорт аналоглари (бир донаси тахминан 2500000 сўм) билан солиштирилганда, бир процедура учун сарфланадиган тахминан 2437500 сўм (≈97–98%) маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: тажриба ҳайвонларида антиглаукоматоз жарроҳлик моделида натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогел қўлланилганда биомикроскопик кўрсаткичлар динамикаси комплекс баҳоланиб, унинг антифибротик таъсири, яллиғланиш-пролифератив жавобни камайтириши ҳамда фильтрацион ёстиқча тузилмасини яхшироқ сақлаш хусусияти патоморфологик исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.10.2025 йилда 10-25/701-t–сон билан тасдиқланган «Антиглаукоматоз жарроҳликнинг экспериментал моделида антиадгезив гидрогелнинг самарадорлигини патоморфологик ва иммуногистокимёвий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Урганч давлат тиббиёт институти бўйича 03.11.2025 йилдаги 343-11-25213/1-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 28.11.2025 йилдаги Т-01/08/3081-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биомослашувчанлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган материаллардан фойдала¬ниш орқали операциядан кейинги яллиғланиш асоратлари хавфини камай¬тириш ва глаукомани хирургик даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: истиқболли биоматериалларни қиммат клиник ресурсларни жалб этмасдан олдиндан саралаш имконияти билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган экспериментал моделдан фойдаланиш натижасида клиниколди валидация босқичидаги харажатлар (клиник база жалб этилган тўлиқ циклда ўртача 125–250 млн сўмни ташкил этади) 30–50% га иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелнинг антиадгезив таъсири фильтрацион ёстиқчанинг иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида Десмин ва Ki-67 пролиферация маркерлари экспрессияси даражасининг ишончли пасайиши билан характерланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.10.2025 йилда 10-25/701-t–сон билан тасдиқланган «Антиглаукоматоз жарроҳликнинг экспериментал моделида антиадгезив гидрогелнинг самарадорлигини патоморфологик ва иммуногистокимёвий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Урганч давлат тиббиёт институти бўйича 03.11.2025 йилдаги 343-11-25213/1-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 28.11.2025 йилдаги Т-01/08/3081-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: глаукомани хирургик даволаш самарасини ошириш, ФЁ нинг барқарор шаклланиши ва чандиқланиш хавфининг камайиши ҳисобига намоён бўлади ва беморларнинг кўриш функцияси ва ҳаёт сифатини тўғридан-тўғри яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: қайта ва кенгайтирилган иммуногистокимёвий тадқиқотларни ўтказиш заруратининг камайиши билан изоҳланади (пролиферация маркерлари — Ki-67 ва Desmin каби кўрсаткичларни аниқлаш билан боғлиқ битта ИГХ таҳлилнинг ўртача қиймати ҳар бир маркер учун 500000–800000 сўмни ташкил этади). Шу билан бирга, тўқималар пролифератив фаоллигини ишончли равишда пасайтирувчи Na-КМЦ асосидаги гидрогелни қўллаш орқали бундай тадқиқотлар частотасини қисқартириш натижасида улар билан боғлиқ харажатлар 30–40% га иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги маҳаллий гидрогел қўлланилишига асосланган антиглаукоматоз операциянинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.10.2025 йилда 10-25/701-t–сон билан тасдиқланган «Антиглаукоматоз жарроҳликнинг экспериментал моделида антиадгезив гидрогелнинг самарадорлигини патоморфологик ва иммуногистокимёвий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Урганч давлат тиббиёт институти бўйича 03.11.2025 йилдаги 343-11-25213/1-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 28.11.2025 йилдаги Т-01/08/3081-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги чандиқланиш хавфини камайтириш, антиглаукоматоз эффектнинг барқарорлигини ошириш ва натижада глаукоманинг прогрессияланиш эҳтимолини пасайтиришда намоён бўлиб, кўришни сақлаш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: Na-КМЦ асосидаги маҳаллий гидрогелдан фойдаланиш (бир доза учун тахминан 62 500 сўм) хорижий аналоглар (1062500–1375000 сўм) билан солиштирилганда, жарроҳлик аралашуви учун сарфланадиган маблағларнинг ўртача 80–90% иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: кўзнинг олдинги сегмент оптик когерент томография маълумотларига асосланиб, натрий карбоксиметилцеллюлоза асосидаги гидрогелни қўллаш фильтрацион ёстиқчанинг янада барқарор клиник-визуализация профилини шакллантириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 27.10.2025 йилда 10-25/701-t–сон билан тасдиқланган «Антиглаукоматоз жарроҳликнинг экспериментал моделида антиадгезив гидрогелнинг самарадорлигини патоморфологик ва иммуногистокимёвий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Урганч давлат тиббиёт институти бўйича 03.11.2025 йилдаги 343-11-25213/1-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 28.11.2025 йилдаги Т-01/08/3081-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026 йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: глаукомани хирургик даволаш натижаларини мониторинг қилишда аниқлик ва объективликни оширишда намоён бўлади. Бу чандиқ-ланиш хавфини ўз вақтида аниқлаш, даволаш тактикасини тўғрилаш ва узоқ муддатли натижаларни яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олдинги сегментнинг оптик когерент томографиясини қўллаш (бир текширувнинг ўртача қиймати 150000–250000 сўм) ҳисобига асоссиз такрорий кўриклар ва инвазив аралашувлар сони камайиши, шунингдек қўшимча диагностика амалиётлари эҳтиёжини қисқартириши натижасида анъанавий кузатув усулларига нисбатан умумий ташхисот учун сарфланадиган маблағларнинг 30–35% иқтисод қилинади.