Атаджанов Мамиржон Юсуповичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидлар трансформацияси ва ҳимоя механизмлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/P229.
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллажонова Дилноза Султонбековна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Сафаев Нуриддин Салиҳович, психология фанлари доктори, профессор, Назаров Акмал Мардонович психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидлар трансформацияси ва ҳимоя механизмларини илмий жиҳатдан очиб бериш ҳамда миллий онг ва психологик барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган самарали ҳимоя механизмларини илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва улардан ҳимояланиш механизмлари психология, социология, этнография, маданиятшунослик ва хавфсизлик соҳаларининг комплекс уйғунлигига кўра миллий қиёфа индикаторлари иерархиясидаги ижтимоий хусусиятларнинг икки қутбли таъсирини дифференциациялаш орқали такомиллаштирилган;
ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларини тавсифлашда этногенез, этнодемография, ижтимоий гуруҳга мансублик, этнолингвистика, этник маданият, байналмилалчилик, этник сиёсат, этник иқтисодиёт, этник ижтимоий ўзига хослик омилларини миллий ғоя ва мафкура узвийлигида консептуал бирлаштирувчи механизмларга асосланиб, миллий психологик қиёфа тушунчасининг ижтимоий-демографик таъсирларга боғлиқ қадриятлар иерархияси билан корреляцияланган индикаторлар орқали этнопсихологик категориялар тизимлаштирилган;
миллий психологик қиёфада шаклланиши психологик қиёфа ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига таҳдидлар трансформациясини баҳолашнинг янги илмий асослари ҳамда салбий психологик трансформацияларни диагностика қилиш методологиясига асосланиб, таҳдидларнинг анъанавий шаклларидан замонавий шаклларига маданий идентикликнинг икки қутбли чегараси орқали ўзгариш динамикаси асосида юзага келиши далилланган;
замонавий таҳдидларнинг латент, тезкор ва тармоқлашган хусусиятига кўра тарихий-маънавий анъаналар билан замонавий миллий давлатчилик қурилиши узвийлигида “миллий психологик қиёфа”, “миллий характер”, “таҳдидлар трансформацияси”, “хавфсизлик” ва “ҳимоя механизмлари” тушунчаларининг янги мазмун-моҳиятини очиб бериш натижасида шахсий хавфсизлик қадриятининг шахснинг ўзига бўлган муносабати орқали давлат хавфсизлигини таъминлашига таъсири консептуал асосда далилланган;
миллий психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидларнинг таъсири шахсий хавотир қадриятининг гибрид маданий ахборотларга боғлиқ трансформациялашган йўналишига кўра шахсий хавотирланиш даражасининг ўзига, агрессив реакцияларнинг давлатга йўналганлик ракурсида ўзгаришига олиб келадиган эмоционал ҳолат билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Миллий психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидлар трансформацияси ва ҳимоя механизмларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва улардан ҳимояланиш механизмлари психология, социология, этнография, маданиятшунослик ва хавфсизлик соҳаларининг комплекс уйғунлигига кўра миллий қиёфа индикаторлари иерархиясидаги ижтимоий хусусиятларнинг икки қутбли таъсирини дифференциациялаш орқали такомиллаштирилган илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон маълумотномаси). Натижада психология, этнография, социология, сиёсатшунослик, маданиятшунослик ва жамиятшунослик фанларида миллий психологик қиёфа ва миллий характерни ўрганиш имкони кенгайтирилган;
ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларини тавсифлашда этногенез, этнодемография, ижтимоий гуруҳга мансублик, этнолингвистика, этник маданият, байналмилалчилик, этник сиёсат, этник иқтисодиёт, этник ижтимоий ўзига хослик омилларини миллий ғоя ва мафкура узвийлигида консептуал бирлаштирувчи механизмларга асосланиб, миллий психологик қиёфа тушунчасининг ижтимоий-демографик таъсирларга боғлиқ қадриятлар иерархияси билан корреляцияланган индикаторлар орқали этнопсихологик категориялар тизимлаштирилган илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд илмий манбалардаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида хавфсизлик ва хавфсизлик соҳалари, хатарлар турлари ва манбалари, таҳдидлар шакли ва трансформацияси каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаш имкони яратилган;
миллий психологик қиёфада шаклланиши психологик қиёфа ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига таҳдидлар трансформациясини баҳолашнинг янги илмий асослари ҳамда салбий психологик трансформацияларни диагностика қилиш методологиясига асосланиб, таҳдидларнинг анъанавий шаклларидан замонавий шаклларига маданий идентикликнинг икки қутбли чегараси орқали ўзгариш динамикаси асосида юзага келиши далилланган илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон маълумотномаси). Натижада махсус тадқиқот усуллари ёрдамида замонавий ўзбек миллий психологик қиёфасида устун сифатлами аниқлаш самарадорлиги ошган;
замонавий таҳдидларнинг латент, тезкор ва тармоқлашган хусусиятига кўра тарихий-маънавий анъаналар билан замонавий миллий давлатчилик қурилиши узвийлигида “миллий психологик қиёфа”, “миллий характер”, “таҳдидлар трансформацияси”, “хавфсизлик” ва “ҳимоя механизмлари” тушунчаларининг янги мазмун-моҳиятини очиб бериш натижасида шахсий хавфсизлик қадриятининг шахснинг ўзига бўлган муносабати орқали давлат хавфсизлигини таъминлашига таъсири консептуал асосда далилланган илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот жараёнида аниқланган замонавий таҳдидламинг манбалари, шакллари, обектлари ва усуллари асосида самарали ҳимоя механизмларини аниқлашга эришилган;
миллий психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидларнинг таъсири шахсий хавотир қадриятининг гибрид маданий ахборотларга боғлиқ трансформациялашган йўналишига кўра шахсий хавотирланиш даражасининг ўзига, агрессив реакцияларнинг давлатга йўналганлик ракурсида ўзгаришига олиб келадиган эмоционал ҳолат билан боғлиқлиги аниқланган илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-сентябрдаги № ПМ-128-сон маълумотномаси). Натижада миллий психологик қиёфа хавфсизлигига замонавий таҳдидлар трансформацияси ва ҳимоя механизмлари мазмуни атрофлича ўрганилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish