Зокиров Муҳаммад Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғовак муҳитларда биржинсли суюқликларнинг аномал сизиши математик моделларини сонли тадқиқ қилиш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/FM1215.
Илмий раҳбар: Хўжаёров Бахтиёр, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.FM.01.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Полатов Асхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юсупов Юсуфбай Саиджонович PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги М.Т.Уразбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади каср ҳосилали Дарси қонуни асосида аномал сизиш жараёнларининг математик моделларини қуриш ва уларни сонли тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғовак муҳитларда суюқликнинг аномал сизиши жараёнининг математик модели такомиллаштирилган ва масалани ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
муҳитнинг фрактал тузилишини ҳисобга олган ҳолда суюқлик сизиш жараёнининг математик модели такомиллаштирилган ва чекли айирмалар усулидан фойдаланган ҳолда масалани бир ўлчовда ечиш учун ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ғовак муҳитда суюқлик сизишида релаксация омилини ҳисобга олган ҳолда математик модел такомиллаштирилган, вақт бўйича каср тартибли турли қийматларда босим ва сизиш тезлиги профиллари аниқланган;
чегаравий босим градиентини ҳисобга олган ҳолда ғовак муҳитларда суюқликнинг аномал сизиши масаласи ўрганилган. Жараён каср тартибли дифференциал тенглама билан моделлаштирилган. Чегаравий босим градиентининг берилган қийматида босим ва сизиш тезлиги профиллари ҳисобланган ва унинг сизиш тезлигига таъсири баҳоланган;
текис-радиал ғовак муҳитда вақт ўтиши билан каср тартибли ҳосиланинг турли қийматларида босим ва сизиш тезлиги профиллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фрактал тузилишга эга бўлган бир жинсли ғовак муҳитларда суюқликлар сизиши аномал жараёнларининг такомиллаштирилган моделларини сонли тадқиқ қилиш учун ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминоти асосида:
фрактал тузилишга эга бўлган ғовак муҳитларда модданинг аномал сизиши жараёнининг такомиллаштирилган математик модели, самарали ҳисоблаш алгоритми ва дастурий маҳсулотларидан ФЗ-202009211 рақамли "Аралаш турдаги тенгламалар учун характеристика ва бузилиш чизиғида Франкл ва Бицадзе-Самарский шартлари берилган масалалар корректлигини ноклассик сингуляр интеграл тенгламаларга олиб келиб ўрганиш" мавзусидаги фундаментал грант доирасида ғовак муҳитларда биржинсли суюқликларнинг аномал сизиш масаласини сонли ечимини моделлаштиришда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 10.10.2024 йилдаги 04/12-3702-сон маълумотномаси). Натижада, Аралаш турдаги тенгламалар ва сингуляр интеграл тенгламалар ғовак муҳитлардаги суюқликлар ҳаракати каби мураккаб физик жараёнларни моделлаштиришда асосий математик аппарат сифатида қўллаш ҳамда бу жараёнлар учун Франкл ва Бицадзе-Самарский шартлари сингари чегаравий шартлар, аномал сизиш каби физик ҳодисаларни тавсифловчи тенгламаларни самарали сонли ечиш алгоритмларини яратиш ва таҳлил қилиш имконини берган;
ғовак муҳитларда суюқликнинг аномал сизиш жараёнини ифодаловчи каср тартибли дифференциал тенгламалар учун масалани сонли ечишнинг ҳисоблаш алгоритми ва дастурий маҳсулотидан ГГП/2024-2025/59 рақамли грант тадқиқотларида каср тартибли дифференциал тенгламаларни сонли моделлаштириш ҳамда чегаравий босим градиентини сизиш жараёнларига таъсирини баҳолашда фойдаланилган (Ҳиндистон Веллоре технология институтининг 12.11.2025 йилдаги маълумотномаси). Натижада, сонли алгоритм ва дастурий таъминотдан фойдаланиш релаксацион каср тартибли дифференциал тенгламалар масаласининг ечимларини олиш ва уларни сонли тадқиқ этиш имконини берган.