Давронов Истамхўжа Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик ҳудудларда меҳмонхона хизматларининг рақобатбардошлигини барқарор ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3380
Илмий раҳбар: Жураев Аброр Туробович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03
Расмий оппонентлар: Матёқубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Азиз Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туристик ҳудудларда меҳмонхона хизматларининг рақобатбардошлигини барқарор ривожлантириш йўналишлари бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Меҳмонхона хизматларининг барқарор рақобатбардошлиги” тушунчаси иқтисодий ўзгарувчанлик, киберхавфсизлик таҳдидлари, иқлим ўзгариши ва геосиёсий беқарорлик хатарлари шароитида мукаммал хизмат кўрсатиш, технологик инновациялар ва стратегик мослашувчанлик орқали юқори қийматни яратиш жиҳатидан такомиллаштирилган;
меҳмонхона хизматлари самарадорлигини оширишда қайта алоқа ва баҳолашинг маълумотлар тўплаш (CРМ, ҲМС), сегментлаш ва тавсиялар алгоритми, технологик воситалар (мобил илова, АИ, чатбот)дан иборат шахсийлаштириш ҳамда ҳарорат, меню, экскурсия сервисларидан иборат мослаштириш хизматларига асосланувчи “Cустомер Жоурней Мап (Мижоз саёҳати картаси)” таклифи асосланган;
меҳмонхона хизматларининг барқарорлигини таъминлашда ахборот технологиялари орқали иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ходимлар ва мижозларнинг саломатлик даражаси, шунингдек хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган хизматлар интеграциясидан иборат “Сустаинабле Cомпетитивенесс” тизими мақбул ечим сифатида асосланган;
меҳмонхоналар билан давлат бошқарувидаги корхоналар ҳамкорлиги натижасида иш юзасидан ташриф буюрган туристлар сонининг тренд тенгламаси асосида 2029-йилга қадар Бухоро вилоятига ташрифларнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик ҳудудларда меҳмонхона хизматларининг рақобатбардошлигини барқарор ривожлантириш йўналишларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Меҳмонхона хизматларининг барқарор рақобатбардошлиги” тушунчаси иқтисодий ўзгарувчанлик, киберхавфсизлик таҳдидлари, иқлим ўзгариши ва геосиёсий беқарорлик хатарлари шароитида мукаммал хизмат кўрсатиш, технологик инновациялар ва стратегик мослашувчанлик орқали юқори қийматни яратиш жиҳатидан такомиллаштирилган таклифидан “Меҳмонхона хўжалигида инновация” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 68-615 сонли гувоҳнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида дарсликнинг “Меҳмонхонада инновацион фаолиятни бошқариш” фанидан талабаларнинг инновацион ечимларнинг рақобатбардошлик даражасини баҳолаш услубиёти бўйича билим ва кўникмаларини ошириш имконияти яратилган;
меҳмонхона хизматлари самарадорлигини оширишда қайта алоқа ва баҳолашинг маълумотлар тўплаш (CРМ, ҲМС), сегментлаш ва тавсиялар алгоритми, технологик воситалар (мобил илова, АИ, чатбот)дан иборат шахсийлаштириш ҳамда ҳарорат, меню, экскурсия сервисларидан иборат мослаштириш хизматларига асосланувчи “Cустомер Жоурней Мап (Мижоз саёҳати картаси)” таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158 сонли “Ўзбекистон-2030” стратегияси номли фармонининг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” номли 2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 28-август 03-10-17-8641-сонли маълумотномаси). Натижада, харита ёрдамида доимий мижозлар ҳақида маълумотларни тизимли жамлаш, сегментация ва персонализация алгоритми асосида мижозлар маълумотларини таҳлил қилиш, онлайн хизматлар кўрсатиш, содиқлик дастурлари ва қўшимча хизматларни ҳисобга олган ҳолда, Бухоро вилояти меҳмонхоналари фаолиятининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилган;
меҳмонхона хизматларининг барқарорлигини таъминлашда ахборот технологиялари орқали иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ходимлар ва мижозларнинг саломатлик даражаси, шунингдек хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган хизматлар интеграциясидан иборат “Сустаинабле Cомпетитивенесс” тизими таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 28-август 03-10-17-8641-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши меҳмонхона бозорида сифатли хизмат кўрсатилиб, меҳмонхоналарнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилган;
меҳмонхоналар билан давлат бошқарувидаги корхоналар ҳамкорлиги натижасида иш юзасидан ташриф буюрган туристлар сонининг тренд тенгламаси асосида 2029-йилга қадар Бухоро вилоятига ташрифларнинг прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238 сонли “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 28-август 03-10-17-8641-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида, меҳмонхона корхоналари учун янги рақобатбардош “Кафолатланган хизматлар” тўплами жорий қилиниб, иш юзасидан ташриф буюрадиган туристлар улушини 12% ошириш имконияти яратилган.