Пардаев Жамшид Музаффаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий режалаштириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12 I.23.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори; профессор, Рахмонов Дилшоджон Алиджонович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон молия тизимида молиявий реажалаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “молиявий режалаштириш методологияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий қарорлар қабул қилишда пул оқимлари, капитал қиймати, рисклар ва молиявий натижалар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ресурслардан фойдаланишнинг энг мақбул параметрларини белгилашга қаратилган иқтисодий таҳлил ва бошқарув усуллари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
корхоналарда солиқларни режалаштириш методологияси солиқ тўловлари таркибини таҳлил қилиш, амалдаги имтиёз ва преференсияларни мақсадли қўллаш, солиқ рискларини барвақт аниқлаш ҳамда солиқ тўловларини молиявий натижалар билан мувофиқлаштириш тартибини жорий этиш асосида солиқ юкини мақбуллаштириш (жами молиявий натижага нисбатан ўртача 5-8%) орқали такомиллаштирилган,
корхоналарда молиявий режалаштириш жараёнида молиявий прогнозлаш ва солиқларни режалаштириш ўртасидаги боғлиқлик модели даромадлар, харажатлар, солиқ мажбуриятлари ва пул оқимларини ягона аналитик занжирда ўзаро мувофиқлаштириш, прогноз ва режа кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутларни барвақт аниқлаш ҳамда тезкор тузатувчи қарорлар қабул қилиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда молиявий режалаштириш ва стратегия модели ишлаб чиқариш сиғими, харажатлар тузилмаси, солиқ юки, инвестиция эҳтиёжи ва пул оқимлари ҳаракатини ўзаро боғлиқ ҳолда ҳисобга олиш, молиявий ресурсларни устувор йўналишларга (ишлаб чиқаришга - 60%, захира сифатида сақлашга - 15-20%) мақсадли тақсимлаш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда молиявий режалаштиришни амалга оширишда асосий иқтисодий индикаторларнинг молиявий режалаштириш мақсад кўрсаткичларига таъсирини эконометрик таҳлил қилиш асосида 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молия тизимида молиявий режалаштириш жараёнларини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “молиявий режалаштириш методологияси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини молиявий қарорлар қабул қилишда пул оқимлари, капитал қиймати, рисклар ва молиявий натижалар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ресурслардан фойдаланишнинг энг мақбул параметрларини белгилашга қаратилган иқтисодий таҳлил ва бошқарув усуллари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Тадбиркорлик асослари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (О'збекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ресурслардан фойдаланишнинг энг мақбул параметрларини белгилашга қаратилган иқтисодий таҳлил ва бошқарув усуллари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “молиявий режалаштириш методологияси” тушунчаси бўйича назарий билимларни яна-да чуқурлаштириш имкони яратилган;
корхоналарда солиқларни режалаштириш методологияси солиқ тўловлари таркибини таҳлил қилиш, амалдаги имтиёз ва преференсияларни мақсадли қўллаш, солиқ рискларини барвақт аниқлаш ҳамда солиқ тўловларини молиявий натижалар билан мувофиқлаштириш тартибини жорий этиш асосида солиқ юкини мақбуллаштириш (жами молиявий натижага нисбатан ўртача 5-8%) орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар амалиётида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 17-ноябрдаги 22-4573-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши корхоналарда молиявий ресурсларни тўғри бошқариш, уларни оптимал тақсимлашда муҳим методологик жиҳатдан хизмат қилган;
корхоналарда молиявий режалаштириш жараёнида молиявий прогнозлаш ва солиқларни режалаштириш ўртасидаги боғлиқлик модели даромадлар, харажатлар, солиқ мажбуриятлари ва пул оқимларини ягона аналитик занжирда ўзаро мувофиқлаштириш, прогноз ва режа кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутларни барвақт аниқлаш ҳамда тезкор тузатувчи қарорлар қабул қилиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар амалиётида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 17-ноябрдаги 22-4573-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарид молиявий прогноз қилишни тўғри амалга ошириш натижасида молиявий режалаштиришнинг самарадорлигини таъминлаш имконини берган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда молиявий режалаштириш ва стратегия модели ишлаб чиқариш сиғими, харажатлар тузилмаси, солиқ юки, инвестиция эҳтиёжи ва пул оқимлари ҳаракатини ўзаро боғлиқ ҳолда ҳисобга олиш, молиявий ресурсларни устувор йўналишларга (ишлаб чиқаришга - 60%, захира сифатида сақлашга - 15-20%) мақсадли тақсимлаш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарида амалиётда фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 17-ноябрдаги 22-4573-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши корхоналарда молиявий режалаштиришни амалга оширишда инновацион методлардан самарали фойдаланиш асосида молиявий режалаштиришни қулай асосда ишлаб чиқишга ва самарали амалга оширишга имкон яратган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда молиявий режалаштиришни амалга оширишда асосий иқтисодий индикаторларнинг молиявий режалаштириш мақсад кўрсаткичларига таъсирини эконометрик таҳлил қилиш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарида амалиётда фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 17-ноябрдаги 22-4573-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши корхоналарда молиявий режалаштириш жараёнини амалга оширишда муҳим услубий асос бўлди, прогноз қийматлари корхоналарда ўрта муддатли молиявий режалаштиришда мўлжалларни белгилаш имконини берган.