Худайбердиева Нодира Абдуякубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped368.
Илмий раҳбар: Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, доцент; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этишга тизимли ёндашув (ислоҳотлар даврида соҳада педагогик кадрлар тайёрлаш босқичларининг ташкилий-услубий фаолиятининг таҳлилий ва тадқиқий хусусиятлари) илмий асосланган;
жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги педагог кадрларни олий таълим муассасаларининг маълум бир спорт тури бўйича мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимининг ўзига хос босқичлари (ҳудудий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда)ишлаб чиқилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагогик кадрлар тайёрлаш фаолиятини самарали ташкил этишнинг спорт-кластер (фан, таълим ва тижоратлаштириш (Университет 3.0) яъни жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришилаётган ютуқларни амалиётга татбиқ қилиш ҳамда спорт инфратузилмасини шакллантириш орқали соҳани тубдан ривожлантиришга эришиш)ни амалиётга татбиқ этиш услубияти асосланган;
жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги спорт таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашга йўналтирилган мезонларини жорий этиш йўллари эконометрик башоратлаш методикаси орқали модернизация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этишга тизимли ёндашув асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш маркази тингловчилари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03-08-08-1122-сонли маълумотномаси). Натижада педагог кадрларнинг соҳадаги фаоллиги 10-15 фоизга ошган;
жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг спорт турлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда мутахассис-кадрлар тайёрлаш тизимининг ўзига хос босқичларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялари жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03-08-08-1122-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги таълим муассасалаларида педагог кадрлар тайёрлаш жараёнининг соҳадаги фаоллиги 20-25 фоиз ортган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагогик кадрлар тайёрлаш фаолиятини самарали ташкил этишнинг спорт-кластер (фан, таълим ва тижоратлаштириш (Университет 3.0), яъни жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришилаётган ютуқларни амалиётга тадбиқ қилиш ҳамда спорт инфратузилмасини шакллантириш орқали соҳани тубдан ривожлантиришга эришиш) борасидаги тавсиялари жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03-08-08-1122-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида спорт кластери фаолиятини ташкил этилиши таълим ва хизмат кўрсатиш муассасалари ўртасидаги ижобий муҳитни таъминлаш 15-20 фоизга ошган;
жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги спорт таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашга йўналтирилган мезонлари ишлаб чиқилиб, таклиф ва тавсиялар кадрлар сифатини ошириш учун ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03-08-08-1122-сон маълумотномаси). Натижада, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг касбий тайёргарлигини баҳолаш даражаси 15-20 фоизга ошган.