Умаров Илхомжон Юлдашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти, 08.00.15–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Iqt40.
Илмий маслаҳатчи: Муфтайдинов Қиёмиддин Ҳамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, илмий-услубий ва илмий-амалий аҳамиятга эга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноатида маҳсулот экспорти ҳажмини кўпайтириш қиймат занжирини ривожлантириш имконини берувчи ташқи савдо воситачилиги соҳасига ихтисослашган махсус тузилмалар фаолияти орқали такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноатидаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини техник ва технологик жиҳозлашни рағбатлантиришда тезлаштирилган амортизация меъёрини ҳисоблашнинг кумулятив усулидан фойдаланишнинг устуворлиги асосланган;
гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг банк кредитлари фоиз ставкасининг мақбул чегарадан ошиши таъсирида молиявий ресурсларнинг етишмаган қисми «корхоналараро молиявий ёрдам» ҳисобига таъминланиши асосланган;
озиқ-овқат саноатидаги ишлаб чиқаришнинг яхлит ва узвий технологик жараёнини «марказий бўғин»ни ташкил этувчи йирик корхоналар ҳамда «оралиқ бўғинлар» сифатида кичик корхоналар фаолияти уйғунлигини таъминлаш орқали шакллантириш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш натижасида 2024 йилга қадар тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмининг турли сценарийларга асосланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноатида қиймат занжирини ривожлантириш имконини берувчи ташқи савдо воситачилиги соҳасига ихтисослашган махсус тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали маҳсулот экспорт ҳажмини кўпайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 20 ноябрдаги 5-2/20-20-3234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2019 йилда озиқ-овқат саноатида маҳсулот экспорт ҳажми 8,1 фоизга ошган;
озиқ-овқат саноатидаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини техник ва технологик жиҳозлашни рағбатлантиришда тезлаштирилган амортизация меъёрини ҳисоблашнинг кумулятив усулидан фойдаланиш бўйича таклиф “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК таркибига кирувчи «RASH-MILK PLUS» МЧЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг 2018 йил 20 августдаги АС/08-2174-сон маълумотномаси). Натижада «RASH-MILK PLUS» МЧЖда амортизация усулдан фойдаланиш ҳисобига корхонанинг 30 фоизли тежалган маблағи қайта инвестициялашга сарфланган, ишлаб чиқариш ҳажми 10 фоизга, йиллик даромади эса 360 млн. сўмга оширилишига эришилган;
гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг банк кредитлари фоиз ставкасининг мақбул чегарадан ошиши таъсирида молиявий ресурсларнинг етишмаган қисми «корхоналараро молиявий ёрдам» ҳисобига таъминланиши бўйича берилган таклиф «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибига кирувчи «RASH-MILK PLUS» МЧЖ ва «JIZZAX MILK» МЧЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг 2018 йил 20 августдаги АС/08-2174-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳсулот сотиш ҳажми «RASH-MILK PLUS» МЧЖда 8,2 фоиз, «JIZZAX MILK» МЧЖда 6,5 фоиз ошишига эришилган;
озиқ-овқат саноатидаги ишлаб чиқаришнинг яхлит ва узвий технологик жараёнини «марказий бўғин»ни ташкил этувчи йирик корхоналар ҳамда «оралиқ бўғинлар» сифатида кичик корхоналар фаолияти уйғунлигини таъминлаш орқали шакллантириш бўйича таклиф «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси томонидан жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг 2018 йил 20 августдаги АС/08-2174-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини яхлит ва узвий технологик жараён сифатида ташкил этиш даражаси ортган;
Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш натижасида 2024 йилга қадар тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмининг турли сценарийларга асосланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарори 1-иловасини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 20 ноябрдаги 5-2/20-20-3234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни жорий этиш натижасида 2019-2024 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ишлаб чиқариш ҳажмларини, жумладан, гўшт маҳсулотини 28 фоизга, сут маҳсулотини 26,9 фоизга ва мева-сабзавот маҳсулотларини 20 фоизга ошириш имконини берган.