Жалилов Мирсаид Бектош ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Навоий вилояти чўл ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1398.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нарзуллаев Умиджон Ортиқович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони Кошанов Бахти Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессори; Хаитов Шодмон Аҳмадович тарих фанлари доктори, профессори; 
Етакчи ташкилот номи: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. диссертацияда ХХ асрнинг иккинчи ярми ХХИ аср биринчи чорагида Навоий вилояти чўл ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш тарихини тадқиқ этиш мақсади кўзланди.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақиллик йилларида Навоий вилояти чўл ҳудудларининг ривожланиш омиллари (фойдали ер ости бойликларининг топилиши, хўжаликда чорвачилик соҳаси учун имкониятлар кенглиги, бўш ер фондлари мавжудлиги ва ҳ.к.), шунингдек,  ўзгаришлар динамикаси, табиий-географик шароити каби жиҳатлари аниқлаштирилган;
 Қизилқум ҳудудида Конимех, Томди, Учқудуқ туманларининг ташкил топиш жараёни, туман ҳудудлари бўйлаб аҳолининг жойлашуви, ижтимоий таркиби, миллатлараро муносабатларнинг ҳолати, овул бошқарув тизими, улардаги ўзгаришлар динамикаси очиб берилган;
Қизилқумда йирик саноат корхоналарнинг ташкил топиш омиллари, саноат корхоналарининг қурилиши асосида аҳоли миграцияси жараёнларининг юз бериши, турли миллат ва элат вакиллари сонининг кўпайиши орқали саноат шаҳарлари чўл ҳудудида шаклланиши, урбанизация жараёнлари динамикаси, шаҳарлар агломерацияси ва конфигурация масалалари далилланган;
Чўл ҳудудида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ўзига хослик, хўжалик ҳаётини ихтисослашуви, таълим, соғликни сақлаш, маиший хизмат кўрсатиш, ютуқлар, шунингдек, муаммолар (вилоят марказидан узоқда жойлашганлик, логистика ва коммуникация тизимидаги муаммолар, ичимлик суви таъминоти ва ҳ.к) уларни бартараф этиш билан боғлиқ жиҳатлар аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навоий вилояти чўл ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш тарихи мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулосалар ва таклифлар асосида: 
Мустақиллик йилларида Навоий вилояти чўл ҳудудларининг ривожланиш омиллари (фойдали ер ости бойликларининг топилиши, хўжаликда чорвачилик соҳаси учун имкониятлар кенглиги, бўш ер фондлари мавжудлиги ва ҳ.к.), шунигдек,  ўзгаришлар динамикаси, табиий-географик шароити каби жиҳатлари аниқлаштирилган маълумотлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида “Тарихингизни биласизми” мавзусида маънавий-маърифий чора-тадбирлар доирасида кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2025-йил 29-апрелдаги 04-13/354-сон билан рўйхатга олинган далолатномаси). Натижада махсус дастурга ёшларга оид давлат сиёсати тарихига доир тажрибаларни қўллаш имконини берган;
Қизилқум ҳудудида Конимех, Томди, Учқудуқ туманларининг ташкил топиш жараёни, туман ҳудудлари бўйлаб аҳолининг жойлашуви, ижтимоий таркиби, миллатлараро муносабатларнинг ҳолати, овул бошқарув тизими, улардаги ўзгаришлар динамикаси масалалари далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида “Тарихингизни биласизми” мавзусида маънавий-маърифий чора-тадбирлар доирасида кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2025-йил 29-апрелдаги 04-13/354-сон билан рўйхатга олинган далолатномаси). Натижада “Туман тарихига бир назар” (Конимех, Томди, Учқудуқ ва бошқа туманлар) мавзусида очиқ давра суҳбати ўтказиш, ҳудуд тарихига оид рисола, плакат, брашюра, буклет ва тарқатма материалларни тайёрлаш ва уларни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш имконини берган;
Қизилқумда йирик саноат корхоналарнинг ташкил топиш омиллари, саноат корхоналарининг қурилиши асосида аҳоли миграцияси жараёнларининг юз бериши, турли миллат ва элат вакиллари сонининг кўпайиши орқали саноат шаҳарлари чўл ҳудудида шаклланиши, урбанизация жараёнлари динамикаси, шаҳарлар агломерацияси ва конфигурация масалалари далилланганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлардан Конимех, Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳри Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари туман-шаҳар ва Навоий вилоят кенгаши депутатлари ҳамда партия вакиллари ўзларининг иш фаолиятида, маърузаларида ва аҳолининг ўрганиш тадбирларида кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йилнинг 3-мартдаги 6-103-сонли далолатномаси) Натижада диссертациянинг илмий хулосалари, амалий натижалари Навоий вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожланиши, урбанизация жараёнлари  ривожлантиришга хизмат қилган;
Чўл ҳудудида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ўзига хослик, хўжалик ҳаётини ихтисослашуви, таълим, соғликни сақлаш, маиший хизмат кўрсатиш, ютуқлар, шунингдек, муаммолар (вилоят марказидан узоқда жойлашганлик, логистика ва коммуникация тизимидаги муаммолар, ичимлик суви таъминоти ва ҳ.к) уларни бартараф этиш билан боғлиқ жиҳатлар тўғрисидаги илмий янгиликлардан Конимех, Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳри Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари туман-шаҳар ва Навоий вилоят кенгаши депутатлари ҳамда партия вакиллари ўзларининг иш фаолиятида, маърузаларида ва аҳолининг ўрганиш тадбирларида кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йилнинг 3-мартдаги 6-103-сонли далолатномаси) Натижада, Навоий вилоятида илм-фан ва таʼлим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш каби соҳаларда мавжуд муаммоларни эчимини топишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish