Тангирбергенова Мехрибан Кошкинбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақил таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7751
Илмий раҳбар Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна фалсафа фанлари доктори, профессор. Адизов Бахтиёр Рахманович педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш тузилмаси когнитив, мотивацион-шахсий, фаолиятли, воситали ва рефлексив компонентларнинг мустақил таълим жараёнида амалий, мослашувчан, интегратив, йўналтирувчи функцийалар билан қайта алоқаси идентивлигини қатъий белгилаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш мазмуни мустақил таълимда касбий БКМни такомиллаштириб бориш; фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш; касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш; ишчанлик қобилиятини ривожлантириш; ижобий сифатларни ўзлаштириш, фан ичидаги, шахслараро, шахсий интеграцияга мувофиқ ўқув материалларини муаммоли, циклли кўринишда моделлаштириш мантиғига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда инновацион компетентликни ривожлантириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти тадқиқотчилик, кейс, ижодий, ақлий ҳужум, лойиҳалаш, ишбилармонлик, ролли ва интерфаол оъйинлар, веб-квест таълим технологиялари каби ўқитиш стратегийаларини мақсадли йўналтирилган тарзда мустақил таълим машгʻулотларида қўллашни бевосита ҳисобга олиш асосида ривожлантирилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш мазмунини лойиҳавий таълим, маълумотлар базасини шакллантириш, саволлар ва кейс технолигиялари билан ишлаш, диаграммалар тузиш, ахборот технологияларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда инновацион компетентликни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш тузилмаси когнитив, мотивацион-шахсий, фаолиятли, воситали ва рефлексив компонентларнинг мустақил таълим жараёнида амалий, мослашувчан, интегратив, йўналтирувчи функцийалар билан қайта алоқаси идентивлигини қатъий белгилашга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогикалıқ инноватика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирининг 2025-йил даги 258-сон буйруғи, 584464-рақамли гувоҳнома). Натижада, боълажак ўқитувчиларнинг инновацион компетенсийаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг инновацион компетентлигини ривожлантириш мазмуни мустақил таълимда касбий БКМни такомиллаштириб бориш; фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш; касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш; ишчанлик қобилиятини ривожлантириш; ижобий сифатларни ўзлаштириш, фан ичидаги, шахслараро, шахсий интеграцияга мувофиқ ўқув материалларини муаммоли, циклли кўринишда моделлаштириш мантиғига устуворлик беришга доир таклиф ва тавсиялардан “Юногогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирининг 2025-йил даги 258-сон буйруғи, 679592-рақамли гувоҳнома). Натижада, боълажак ўқитувчиларда инновацион компетентликни ривожлантиришда интегратив йондашувни татбиқ этиш имконийатларини кенгайтиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда инновацион компетентликни ривожлантириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти тадқиқотчилик, кейс, ижодий, ақлий ҳужум, лойиҳалаш, ишбилармонлик, ролли ва интерфаол оъйинлар, веб-квест таълим технологиялари каби ўқитиш стратегийаларини мақсадли йўналтирилган тарзда ва мустақил таълим жараёнида лойиҳавий таълим, маълумотлар базасини шакллантириш, саволлар ва кейс технолигиялари билан ишлаш, диаграммалар тузиш, ахборот технологияларидан фойдаланишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Креатив педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирининг 2026-йил даги 258-сон буйруғи, 1898 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда илмий тадқиқотларни лойиҳалаш ва тренингларни ташкил этиш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган.