Абдишарипова Шайдо Баҳтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш (5-6-синфлар мисолида)” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped8951
Илмий раҳбар: Умарова Малика Хисабидиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01 
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдулобович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Эсанов Музаффар Хошимович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш интегратив педагогик ҳодиса сифатида илмий-назарий жиҳатдан ҳам креатив фикрлаш компетенсиясининг структураси мотивацион, когнитив-рефлектив компонентлар бирлигида асосланган;
-    ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш жараёнида юзага келадиган асосий педагогик ва психологик муаммолар (репродуктив ўқитиш устуворлиги, ўқув фаолиятида рефлекциянинг сустлиги, ички мотивациянинг етарли шаклланмаганлиги, ижодий топшириқлар тизимининг фрагментарлиги) комплекс таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга йўналтирилган дидактик шарт-шароитлар мажмуи илмий асосда аниқланган;
-    компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган модели ишлаб чиқилиб, унда мақсад–мазмун–жараён–натижа блоклари ўзаро функсионал боғлиқликда интеграцияланган ҳамда креатив фикрлаш даражасини аниқлаш мезонлари (мотивацион-қийматли, когнитив-операцион ва рефлектив-баҳоловчи) ҳамда диагностик кўрсаткичлари илмий асосда такомиллаштирилган;
-    компетенсиявий ёндашув асосида креатив фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик тизим ишлаб чиқилиб, муаммоли-таълимий вазиятлар, лойиҳа фаолияти, интерфаол методлар ва рефлектив технологияларни ўқув жараёнига интеграциялаш модели тажриба-синовдан ўтказилган ҳамда самарадорлилиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш интегратив педагогик ҳодиса сифатида илмий-назарий жиҳатдан ҳам креатив фикрлаш компетенсиясининг структураси мотивацион, когнитив-рефлектив компонентлар бирлигида ишлаб чиқилган таклифлар “Теория и история педагогики” ИИ часть “История педагогики” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2025-йил 1-июлдаги 11/3.2-сонли қарорига асосан. Рўйхатга олиш рақами 2025-371У-693). Натижада, ўқувчиларда ўз устида кўпроқ ишлаш, фанларни чуқур ўрганишга бўлган интилишларнинг ортиб бориши аниқланган;
ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш жараёнида юзага келадиган асосий педагогик ва психологик муаммолар (репродуктив ўқитиш устуворлиги, ўқув фаолиятида рефлекциянинг сустлиги, ички мотивациянинг етарли шаклланмаганлиги, ижодий топшириқлар тизимининг фрагментарлиги) комплекс таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга йўналтирилган дидактик шарт-шароитлар мажмуини такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Халқ Педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 438427-рақамли гувоҳнома). Натижада, 5-6-инф ўқувчиларининг халқ педагогикаси манбалари ёрдамида креатив фикрлаши оширилган;
компетенсиявий ёндашув асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган модели ишлаб чиқилиб, унда мақсад–мазмун–жараён–натижа блоклари ўзаро функсионал боғлиқликда интеграцияланган ҳамда креатив фикрлаш даражасини аниқлаш мезонлари (мотивацион-қийматли, когнитив-операцион ва рефлектив-баҳоловчи) ҳамда диагностик кўрсаткичларини шакллантириш жараёнида Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” мазмунига сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 22.09.2025-йил 10/600-сон далолатнома). Натижада, 5-6-синф ўқувчиларнинг фиклаш доирасини кенгайтириш, дарс машғулотларида таълим технологияларидан фойдаланиш такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида креатив фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик тизим ишлаб чиқилиб, муаммоли-таълимий вазиятлар, лойиҳа фаолияти, интерфаол методлар ва рефлектив технологияларни ўқув жараёнига интеграциялашга доир тавсиялардан Давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мазмунига сингдирилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5-ноябр 2025-йил №01-5339-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг компетенциявий ёндашув асосида креатив фикрлашини ривожлантириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish