Назаров Мухаматали Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида жазо тайинлаш», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Yu348.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Гузалхон Уткуровна, юридик фанлар доктори (DSc), Камалова Дилдора Ғайратовна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: судлар томонидан жиноий жазони тайинлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс тарзда ўрганиш, халқаро ва ички нормаларни ҳамда жазо қўлланилиши билан боғлиқ асосий жиноят-ҳуқуқий муаммоларни қиёсий ҳуқуқий таҳлил қилиш, шунингдек, жазони қўллашда жиноят қонунчилиги нормаларни тўғри қўллашга қаратилган илмий жиҳатдан асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мажбурий жамоат ишлари шаклидаги янги жазо турини жазо тизимига киритиш лозимлиги асосланган;
суд томонидан айблов ҳукмини чиқаришда квалификация қилиш ва жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини ҳисобга олиш, шунингдек кейинчалик жазодан озод қилган ҳолда айблов ҳукмини чиқариш ҳамда жазо тайинламасдан айблов ҳукмини чиқариш лозимлиги исботланган;
турли хил жиноий жазоларни тайинлашда суд жазони ўташ шартларини конкретлаштириш ва янада аниқ белгилаш лозимлиги асослаб берилган;
бир неча жиноят содир этганлик учун ва бир неча ҳукм юзасидан узил-кесил жазо тайинлаш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини ҳисоблаш юзасидан таклифлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида жазо тайинлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мажбурий жамоат ишлари шаклидаги янги жазо турини жазо тизимига киритиш тўғрисидаги таклифлардан 2017 йил 29 мартдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 451, 821-моддалари «Мажбурий жамоат ишлари» билан тўлдирилган, 43-моддаси б1-банди «мажбурий жамоат ишлари» билан тўлдирилган, 81-моддаси 1а-банди «мажбурий жамоат ишлари» билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 19 октябрдаги 06-13/2104-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши судлар томонидан мажбурий жамоат ишлари жазосини алтернатив жазо тури сифатида тайинлашга асос бўлмоқда;
суд томонидан айблов ҳукмини чиқаришда, қилмишида Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятлар белгилари мавжуд бўлган ҳаракатларини квалификация қилиш ва жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини ҳисобга олиш, шунингдек кейинчалик жазодан озод қилган ҳолда айблов ҳукмини чиқариш ҳамда жазо тайинламасдан айблов ҳукмини чиқариш тўғрисидаги ҳолатларга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 7-сонли қарорининг 11, 27, 28, 29, 32-бандларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 25 январдаги 4-сон ва 2019 йил 1 ноябрдаги 11-94-11-сон маълумотномалари). Мазкур масалалар юзасидан Олий суд Пленуми томонидан берилган тушунтиришлар суд томонидан айблов ҳукм чиқаришда қонун нормаларни тўғри кўллашни таъминлайди;
турли хил жиноий жазоларни (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш) тайинлаш ва ўташ шартларини конкретлаштириш ва янада аниқ белгилаш, шунингдек озодликни чеклаш тарзида жазони ўташда суд томонидан айбдорга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган қўшимча тақиқлар (чекловлар), маҳкумни ушбу жазони ўташдан ашаддий бўйин товлаган деб топиш шартларига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12, 21, 22, 23, 24, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 28, 38-бандларига қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 17 мартдаги 04/11-122-16-сон ва 2019 йил 1 ноябрдаги 11-94-11-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар турли хил жиноий жазоларни тайинлаш ҳамда озодликни чеклаш тарзидаги жазони тайинлашда қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилашда қўлланилмоқда;
Жиноят кодекси 60-моддасининг 5-қисмига кўра, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш жазоларни тайинлаш, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамаган шахсга ўташ колония турини белгилаш, Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳукм чиқарилганида 59-моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлаш, биринчи ҳукм билан тайинланган жазони тўлиқ ўтамасдан жиноят содир қилган, лекин охирги ҳукм чиқиш пайтига биринчи ҳукм билан тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлган шахсга Жиноят кодексининг 60-моддасини қўллаш, жиноятлар мажмуи ёки бир неча ҳукм билан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси асосий ва қўшимча жазо сифатида тайинланганда узил-кесил жазо тайинлаш, озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини ҳисоблаш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 8-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20, 30, 361, 53, 54, 561, 57, 58-бандларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2017 йил 19 майдаги 04/11-296-17-сон ва 2019 йил 1 ноябрдаги 11-94-11-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар судлар томонидан бир неча ҳукм ва жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо тайинлаш, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашда жазо муддатини ҳисоблаш бир хилда қўлланилишини таъминлайди.