Файзиев Абдусамад Абдухолиқ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буюк Ипак йўли шарқий тармоғида от савдоси”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tar2496
Илмий раҳбар: Икромов Нозим Музрапович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Вохидов Шодмон Хусейнович - тарих фанлари доктори, профессор; Мавлонов Ўктам Маҳмасобирович - тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғида қадимги ва ўрта асрларда от савдоси ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини тадқиқ этишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимда ва ўрта асрларда Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғи бўйлаб минтақалараро иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатларда от савдосининг аҳамияти ўта муҳим бўлганлиги, хусусан, Оʻрта Осиё ҳудудида етиштирилган зотдор отлар савдо алоқаларида асосий восита ва харидоргир маҳсулот эканлиги исботланди;
Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғида Ўрта Осиёда парваришланган зотдор отлар ва уларнинг тарқалиши, отларнинг илоҳийлаштирилиши, уларнинг тасвирлари ва ҳайкалчаларининг яратилиши, зотдор отларнинг ўша давр манбаларидаги тавсифи, зотдор отларни етиштирадиган марказлар, отлар савдоси марказлари, от савдосининг минтақа маданий тараққиётидаги аҳамияти очиб берилди;
Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғида юртимиз ҳудудида етиштирилган отларнинг жисмонан бақувват, физиологик жиҳатдан нозик ва нафис тузилиши, чидамлилиги, жанговарлиги, ҳатто “самовий от” даражасида улуғланиши, от савдоси марказларида уларнинг юқори баҳоланиши юртимизнинг гўзал табиати, зилол сувлари ва мусаффо ҳавоси билан боғлиқ эканлиги илмий асосланди;
Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғи бўйлаб пойга, улоқ (кўпкари), тўсиқлар оша сакраш, поло ўйинлари каби от спортининг бир қатор турларининг келиб чиқиши ва тараққий этиши Ўрта Осиё билан боғлиқ эканлиги, отлардан кўнгилочар томошаларда фойдаланиш, отларни мусиқа ва рақсга ўргатишда қобилиятли отларни саралаш амалиёти ва тажрибаси мавжудлиги илмий асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Буюк Ипак йўли шарқий тармоғида от савдоси” мавзуси тадқиқоти асосида олинган илмий натижалар ва амалий натижалардан:
Қадимда ва ўрта асрларда Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғи бўйлаб минтақалараро иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатларда от савдосининг аҳамияти ўта муҳим бўлганлиги, хусусан, Оʻрта Осиё ҳудудида етиштирилган зотдор отлар савдо алоқаларида асосий восита ва харидоргир маҳсулот эканлигига оид маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасисининг 2025-йил 6-майдаги 01-30/304-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув телетомошабинларга юртимизда қадимги ва ўрта асрларда етиштирилган отлар ва уларни Буюк Ипак йўли шарқий тармоғи савдосида устун бўлганлиги билан боғлиқ тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.
Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғида Ўрта Осиёда парваришланган зотдор отлар ва уларнинг тарқалиши, отларнинг илоҳийлаштирилиши, уларнинг тасвирлари ва ҳайкалчаларининг яратилиши, зотдор отларнинг ўша давр манбаларидаги тавсифи, зотдор отларни етиштирадиган марказлар, отлар савдоси марказлари, от савдосининг минтақа маданий тараққиётидаги аҳамияти каби кўплаб маълумотлар Термиз археология музейида кенг қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 21-майдаги 04-05/1978-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот иши Термиз археология музейининг фонд материалларини бойишига, музейга ташриф буюрувчиларнинг сонини ортишига хизмат қилган.
Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғи бўйлаб пойга, улоқ (кўпкари), тўсиқлар оша сакраш, поло ўйинлари каби от спортининг бир қатор турларининг келиб чиқиши ва тараққий этиши Ўрта Осиё билан боғлиқ эканлиги, отлардан кўнгилочар томошаларда фойдаланиш, отларни мусиқа ва рақсга ўргатишда қобилиятли отларни саралаш амалиёти ва тажрибаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар Сурхондарё туризм потенсиалини кўрсатиб беришга қаратилган “Ички туризм ярмаркаси”, “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали, шунингдек, Сариосиё тумани “Сангардак” туризм қишлоғида, Денов тумани Сина қишлоғидаги оммавий кўнгилочар туризм тадбирларни ташкил қилишда кенг фойдаланилди фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Сурхондарё вилояти Туризм бошқармасининг 2025-йил 5-майдаги 01-27/725-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тадбирларни юқори савияда ўтказилишига ҳамда вилоятда туризмнинг ривожланишига хизмат қилди.
Буюк Ипак йўлининг шарқий тармоғида юртимиз ҳудудида етиштирилган отларнинг жисмонан бақувват, физиологик жиҳатдан нозик ва нафис тузилиши, чидамлилиги, жанговарлиги, ҳатто “самовий от” даражасида улуғланиши, от савдоси марказларида уларнинг юқори баҳоланиши юртимизнинг гўзал табиати, зилол сувлари ва мусаффо ҳавоси билан боғлиқ эканлиги борасидаги натижалар Халқ дипломатияси маркази фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 15-июлдаги 353/25-сонли маълумотномаси). Бу эса, ташкилотнинг илмий-маърифий, маданий ва минтақавий интеграция йўналишларида қўлланиш имкониятига эга бўлиб, айниқса, тарихий-маданий меросни минтақавий барқарорлик манбайи сифатида кўрсатишда долзарб мавзу сифатида хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish