Тўраев Шерзод Гулбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Б.Х.Кармишеванинг Сурхон-Шеробод воҳасидаги этник гуруҳларни ўрганишдаги ўрни”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1510
Илмий раҳбар: Мирзаев Джалалитдин Зайниевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаева Мавлюда Хамзаевна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Ақчаев Фаррух Шавкатович, тарих  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Б.Х.Кармишеванинг ҳаёти ва фаолиятини, Сурхондарё элатларини ўрганишга доир меросини таҳлил қилиш ва унинг Ўзбекистон тарихи ва этнографияси учун аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий муомалага биринчи марта киритилаётган қўлёзмалар (1959-1986-йиллардаги дала тадқиқотлари кундалиги), тарихий-этнологик асарлар, хариталар, маҳаллий аҳоли билан ўтказилган дала суҳбатлари жараёнида қайд этилган фото (20 дан ортиқ) ҳамда архив ҳужжатлари асосида Сурхон–Шеробод воҳасининг этногенези ва этник тарихига доир умумий тавсифни илк бор илмий жиҳатдан асослаб берган Б.Х.Кармишеванинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид янги маълумотлар аниқланган;
совет ва хорижий илмий нашрларни тизимли таҳлил қилиш натижасида Б.Х.Кармишеванинг этнографияга оид илмий ишлари рўйхати (75 та илмий иш, шундан 71 таси нашр этилган), этнологик қарашлари ҳамда амалий тадқиқотларининг назарий асосларини ўзида мужассам этган, илгари эълон қилинмаган қўлёзмалари (4 та мақола) ва этнографик-географик чизмаларига доир материаллари, жумладан Сурхондарё элатларига бағишланган тадқиқотлари биринчи марта тўлиқ таркибда шакллантирилганлиги илмий асосланган;
Сурхондарё ҳудудининг этнографик ўрганилишида Б.Х. Кармишеванинг этнографик манбаларни босқичма-босқич тизимлаштириб таҳлил қилганлиги ҳамда унинг илмий фаолиятида бевосита иштирок этган шахслар билан олиб борилган дала тадқиқотлари материаллари асосида минтақанинг этник тарихини ёритишга доир ёндашувлари ва методологик тамойиллари шаклланганлиги, шу билан бирга қабилавий ва этник уюшмаларнинг ҳудудий жойлашуви, номланиши, этник атамаларни қиёсий таҳлил қилиши орқали Б.Х. Кармишеванинг этнология фанидаги илмий ўрни ва аҳамияти кўрсатилган;
Сурхондарёнинг этнографик ўрганилишини тизимли таҳлил қилган Б.Х.Кармишеванинг илмий фаолияти туфайли воҳанинг этник қиёфасини акс эттирувчи харита яратилганлиги, маҳаллий этнология йўналишида илмий мактабларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги, шу билан бирга мазкур жараёндаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар ёритиб берилганлиги натижасида воҳа аҳолисининг ўтроқ ва кўчманчи гуруҳлари этник таркиби, тарихий жойлашуви ҳамда этник динамикасининг локал хусусиятлари замонавий дала тадқиқотлари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар қуйидагича жорий этилган:
Илмий муомалага биринчи марта киритилаётган қўлёзмалар (1959-1986-йиллардаги дала тадқиқотлари кундалиги), тарихий-этнологик асарлар, хариталар, маҳаллий аҳоли билан ўтказилган дала суҳбатлари жараёнида қайд этилган фото (20 дан ортиқ) ҳамда архив ҳужжатлари асосида Сурхон–Шеробод воҳасининг этногенези ва этник тарихига доир умумий тавсифни илк бор илмий жиҳатдан асослаб берган Б.Х.Кармишеванинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид янги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-132-сонли “Сурхон воҳаси тарихий ва этномаданий манбаларига оид “и-Туризм” платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/11-28269-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосаларига таянган ҳолда минтақанинг этномаданий меросини илмий ва амалий муомалага жорий этиш, уни рақамли платформалар орқали оммалаштириш ҳамда ёшлар онгида тарихий-маданий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги ошди.
Совет ва хорижий илмий нашрларни тизимли таҳлил қилиш натижасида Б.Х.Кармишеванинг этнографияга оид илмий ишлари рўйхати (75 та илмий иш, шундан 71 таси нашр этилган), этнологик қарашлари ҳамда амалий тадқиқотларининг назарий асосларини ўзида мужассам этган, илгари эълон қилинмаган қўлёзмалари (4 та мақола) ва этнографик-географик чизмаларига доир материаллари, жумладан Сурхондарё элатларига бағишланган тадқиқотлари биринчи марта тўлиқ таркибда шакллантирилганлиги илмий асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” ва “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувлари учун ссенарийлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1748-сонли маълумотномаси). Натижада Б.Х. Кармишеванинг илмий мероси кенг жамоатчиликка илмий асосланган ва тизимли шаклда етказилиб, миллий этнология ва этнография масалаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этиш, тарихий-илмий билимларни оммалаштириш ҳамда томошабинларнинг маданий-маърифий савиясини ошириш самарадорлиги юксалди.
Сурхондарё ҳудудининг этнографик ўрганилишида Б.Х. Кармишеванинг этнографик манбаларни босқичма-босқич тизимлаштириб таҳлил қилганлиги ҳамда унинг илмий фаолиятида бевосита иштирок этган шахслар билан олиб борилган дала тадқиқотлари материаллари асосида минтақанинг этник тарихини ёритишга доир ёндашувлари ва методологик тамойиллари шаклланганлиги, шу билан бирга қабилавий ва этник уюшмаларнинг ҳудудий жойлашуви, номланиши, этник атамаларни қиёсий таҳлил қилиши орқали Б.Х. Кармишеванинг этнология фанидаги илмий ўрни ва аҳамияти кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 9-декабрдаги 10/830-сон маълумотномаси). Натижада минтақанинг этник тарихи ва этномаданий меросини тизимли ёритишга доир илмий хулосалар асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини режалаштириш ва мазмунан бойитиш самарадорлиги ошди.
Сурхондарёнинг этнографик ўрганилишини тизимли таҳлил қилган Б.Х.Кармишеванинг илмий фаолияти туфайли воҳанинг этник қиёфасини акс эттирувчи харита яратилганлиги, маҳаллий этнология йўналишида илмий мактабларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги, шу билан бирга мазкур жараёндаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар ёритиб берилганлиги натижасида воҳа аҳолисининг ўтроқ ва кўчманчи гуруҳлари этник таркиби, тарихий жойлашуви ҳамда этник динамикасининг локал хусусиятлари замонавий дала тадқиқотлари асосида далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 9-декабрдаги 10/830-сон маълумотномаси). Натижада воҳанинг этник таркиби ва этномаданий жараёнларига оид илмий хулосалар асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини режалаштириш ва мазмунан бойитиш самарадорлиги ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish