Олимова Дилноза Муродулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “5-синф ўқувчиларини миллий каштачилик асосида эстетик тарбиялашни такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2022.4.PhD/Ped4015
Илмий раҳбар: Махмудов Юсуп Ганиевич,  Термиз давлат педагогика институти Физика кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти,  Илмий кенгаш рақами: PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01
Расмий оппонентлар: Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Олимов Ширинбой Шарофович, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Авлиёқулов Толиб Холмуродович. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади В-синф ўқувчиларини эстетик миллий каштачилик асосида эстетик тарбиялашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда эстетик дидни шакллантиришнинг назарий-методологик асослари миллий каштачилик анъаналари ва замонавий педагогик технологиялар интеграцияси асосида миллий менталитет, қадимий орнаментлар ҳамда анъанавий ранглар хусусиятларини таълимий мақсадлар мазмунига уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларни миллий каштачилик воситасида эстетик тарбиялашнинг дидактик тизими эстетик тарбия тушунчаларини даражалаш ҳамда ички ва ташқи омиллар таркибининг умуминсоний қадриятлар мазмунига мутаносиблигини асослаш орқали таълим субйектлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни дидактик коррексиялаш асосида аниқлаштирилган;
В синф ўқувчиларини эстетик тарбиялашнинг дидактик модели ситуатив ва витаген таълим технологияларини вариатив қўллашга кўра миллий каштачилик воситасида ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаси ва эстетик кечинмаларини фаоллаштирувчи таълимий-функсионал жараённи интенсивлаштириш орқали такомиллаштирилган;
В синф ўқувчиларини эстетик тарбиялаш самарадорлиги педагогик таъсир воситаларини мақсадли ҳамда тизимли қўллаш, ўқувчиларда эстетик билим, кўникма ва фаолият даражаларининг намоён бўлиш хусусиятлари ўқитиш жараёнида “Кашта-Дизайн” инновацион диагностика усулидан фойдаланиш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий каштачилик воситасида В-синф ўқувчиларни эстетик тарбиялашни такомиллаштиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда эстетик дидни шакллантиришнинг назарий-методологик асослари миллий каштачилик анъаналари ва замонавий педагогик технологиялар интеграцияси асосида миллий менталитет, қадимий орнаментлар ҳамда анъанавий ранглар хусусиятларини таълимий мақсадлар мазмунига уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид маʼлумотлар “Мутахассисликка кириш” номли оʻқув қоʻлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйругʻи асосида берилган 55399 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур модел асосида технология фанини ўқитишда миллий каштачилик асосида эстетик тарбиялашни амалий дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда ривожлантиришга эришилган;
ўқувчиларни миллий каштачилик воситасида эстетик тарбиялашнинг дидактик тизими эстетик тарбия тушунчаларини даражалаш ҳамда ички ва ташқи омиллар таркибининг умуминсоний қадриятлар мазмунига мутаносиблигини асослаш орқали таълим субйектлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни дидактик коррексиялаш асосида аниқлаштиришга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялар умумтаълим жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2024-йил 12-июндаги 01/11-1-346-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар В-синф ўқувчиларини миллий каштачилик асосида эстетик тарбиялашнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
В синф ўқувчиларини эстетик тарбиялашнинг дидактик модели ситуатив ва витаген таълим технологияларини вариатив қўллашга кўра миллий каштачилик воситасида ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаси ва эстетик кечинмаларини фаоллаштирувчи таълимий-функсионал жараённи интенсивлаштириш орқали такомиллаштиришга оид маʼлумотлардан  “Бугун” ва “Миллий бренд” коʻрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 17-июндаги 15-19/433 рақамли маʼлумотномаси). Натижада, технология фанини ўқитиш ва В-синф ўқувчиларини миллий каштачилик асосида эстетик тарбиялаш тизимини такомиллаштириш самарадорлигининг ортишига эришилган;
В синф ўқувчиларини эстетик тарбиялаш самарадорлиги педагогик таъсир воситаларини мақсадли ҳамда тизимли қўллаш, ўқувчиларда эстетик билим, кўникма ва фаолият даражаларининг намоён бўлиш хусусиятлари ўқитиш жараёнида “Кашта-Дизайн” инновацион диагностика усулидан фойдаланиш орқали аниқлаштиришга оид маʼлумотлардан “В-ИХ-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими” тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2024-йил 12-июндаги 01/11-1-346-сон маълумотномаси). Натижада, В-синф ўқувчиларини миллий каштачилик асосида эстетик тарбиялашни такомиллаштиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мазмунини таълим олувчи ўқувчиларнинг техник ва технологик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, когнитив мотивацион ва амалий фаолият даражаларининг ривожланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish