Нарматов Элмурод Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аррали жин колосникларининг ресурстежамкор конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини ҳисоблаш методлари”, 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2018.2.PhD/T740
Илмий раҳбар: Юнусов Салохиддин Зунунович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аррали жиннинг таркибли, лигерланган алмаштирилувчи пластинка элементли колосник конструкциясини ишлаб чиқиш ҳамда назарий ва тажриба тадқиқотлари асосида унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали жин машинаси колосник панжарасининг ресурстежамкорлигини оширувчи лигерланган пластинкали колосник конструкцияси ишлаб чиқилган;
муқобил жинлаш жараёнини таьминлайдиган, колосникнинг ишлаш муддатини оширадиган, чигитнинг механик шикастланиш даражасини камайтирадиган алмашувчан пластина ва қайишқоқ асосга эга такомиллаштирилган колосник панжара ишлаб чиқилган;
колосникнинг ишчи қисмида толадан чигитни ажратишда юқорига ҳаракатлантирувчи кучнинг колосникнинг ейилишига таъсири даражаси аниқланган;
аррали жин учун ишлаб чиқарилган 65Г маркали лигерланган алмашувчан элементга эга бўлган колосникнинг рационал технологик ва конструкцион параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аррали жин машиналарида мавжуд колосникларнинг конструкциясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Икки фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Аррали тола ажратгичнинг колосникли панжараси”, UZFAP №01111; “Аррали жиннинг колосник панжараси”, UZFAP №00810). Натижада, аррали жин машиналарида чигитли пахтани жинлаш жараёнида мавжуд колосникларнинг ишчи қисмида таркибли лигерланган алмашувчан пластинкали элементни қўллашда жинлаш жараёнининг яхшиланиши, унинг мустаҳкамлигининг ортиши, инерция моментининг кичрайиши ҳамда тола ва чигитнинг механик шикастланишининг камайиши имкони яратилган;
пахтани жинлаш жараёнида таркибли алмашувчан лигерланган пластинкали колосник конструкцияси ишлаб чиқилиб, “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарига, жумладан Сирдарё вилояти “Боёвут пахта тозалаш” корхонаси ва Сурхондарё вилояти “Шўрчи пахта тозалаш” корхоналарига татбиқ этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 4 декабрдаги 02-18/6912-сон маълумотномаси). Натижада, жинланган чигит тукдорлигини 0,4% га, унинг механик шикастланишини 0,2% га, колосник емирилиши 0,5 ммга камайтиришга, унинг ишлаш муддатини 1,1 марта орттиришга эришилган.