Ҳамроева Матлуба Фармоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Майда ифлосликлардан тозалагичнинг қозиқчали барабан конструкциясини такомиллаштириб тозалаш самарадорлигини ошириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.02.03–“Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5669.
Илмий раҳбар: Рўзметов Рахматжон Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSC.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Мавлянов Айбек Полвонбоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш корхоналарида мавжуд майда ифлосликлардан тозалагичнинг қозиқчали барабан конструкциясини такомиллаштириб тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта оқимининг қозиқчали-планкали барабанда ҳаракатини динамик моделлаштириш асосида дифференциал тенгламалар олиниб, барабан қозиқчаларининг оптимал баландликлари аниқланган;
тозалаш жараёнида ифлосликларни ажралиши ҳисобига массасининг камайишини ифодаловчи модел асосида турли юза тешиклари оркали пахта бўлакчаларидан тозаланган ифлос аралашмаларни чиқиб кетишини жадаллаштирувчи қозикчали барабан планкаларининг рационал қийматлари аниқланган;
тозалагичда пахта оқими йўналиши бўйича турли комбинацияда жойлашган констрикциядаги қозиқчали-планкали барабанлар ўрнатиш асосида майда ифлосликлардан тозалаш ускунаси такомиллаштирилган;
пахта оқимининг динамик ҳаракатини тавсифловчи дифференциал тенгламалар ишлаб чиқиш асосида пахта бўлакчаларидан ифлос аралашмаларни ажралишини ошириш имкониятини берувчи тозалаш зонасидаги пахтани тебраниш частотаси, инерция кучлари ва ҳаво оқимининг рационал қийматлари аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускунасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тавсия этилаётган турли конструкциядаги қозиқчали-планкали барабанлари ўрнатилган майда ифлосликлардан тозалаш ускунаси “Zarxal teks” МЧЖ пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон республикаси “O‘zto‘qimachilik sanoat” уюшмасининг 2025-йил 19-августдаги 02/25-2020 сонли маълумотномаси). Натижада турли конструкциядаги қозиқчали-планкали барабанларнинг пахтага берилаётган зарба кучларининг ўзгариши ҳисобига ускунанинг тозалаш самардорлиги 6,43 % га ошишига ва ишлаб чиқарилган тола таркибидаги ифлослик ва нуқсон миқдорини 0,48 % га камайтиришга эришилган.