Хайдаров Шухрат Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индий ва таллий атомларининг чегарага яқин спектрлари лазер фотоионизасион спектрокопияси” мавзусида, 01.04.11–“Лазер физикаси” ихтисослиги бўйича (физика-математика фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.2.PhD/FM1336
Илмий раҳбар: Эшкабилов Напас Бекназарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.FM.06.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:
Давлетов Икрам Юсубович – Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, электротехника ва энергетика кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор
Юсупов Жавдат Бақиджанович – Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори, физика-математика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: - ЎзР ФА У.А.Арипов номидаги Ион плазма ва лазер технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Диссертация ишининг мақсади: Лазер фотоионизацион спектроскопия усули билан индий ва таллий атомларининг ионланиш чегарасига яқин жойлашган ридберг ва автоионизацион ҳолатларининг оъзаро таъсир механизмларини оърганиш, квант ҳолатларнинг спектроскопик параметрларини (квант нуқсонлари, нозик структуралари) аниқлаш, тадқиқ қилиш ҳамда ридберг ҳолатларига электр майдонларининг таъсирини илмий тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор индий ва таллий атомларини лазер нурлари ёрдамида селектив, босқичма-босқич уйғотиш ва ионлаштиришнинг оптимал ва самарали схемалари ишлаб чиқилган. Индий атомлари учун оптимал схема боълиб, унда самарадорликининг максимал қиймати 0,25 (25%) га тенг эканлиги тажрибада аниқланган;
илк бор индий ва таллий атомларининг ионланиш чегараси яқин жойлашган дискрет энергетик сатҳларга доимий ва импулсли электр майдон таъсири оърганилди. Ҳар бир дискрет ридберг ҳолат учун электр майдон кучланганлигининг критик қиймати (Экр) мавжуд боълиб, бу қийматдан юқори қийматларда ридберг ҳолатларига уйғотилган атомлар максимал ионлашиши (Wеҳт≈1) аниқланган;
таллий атомининг ионланиш чегарасига яқин жойлашган кучли 6с6п2 4П3/2 автоионизацион резонансининг юқори уйғонган дискрет нп2П1/2,3/2 ридберг ҳолатларига таъсирининг мавжудлиги, бош квант сонларининг юқори қийматларида ридберг сериясидаги энергетик сатҳларнинг силжиши, квант дефектлари ва нозик стуруктура қийматларининг оъзгариши қонуниятларидан четланиш орқали очиб берилган;
маркази ионланиш чегарасидан 45 см⁻¹ юқорида жойлашган ва кенглиги 25±2 см⁻¹ га тенг бўлган 6с6п² ⁴П₃/₂ автоионизацион резонанснинг кескин ва чуқур ассиметрик хусусиятлари туфайли ялпи спектрлар соҳасида “тиниқлик соҳаси” ҳосил бўлиши тажрибада исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индий ва таллий атомларининг чегарага яқин спектрлари лазерли фотоионизацион спектроскопияси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
диссертация ишида олинган тоғ жинсларидан индий ва таллий миқдорларини лазерли фотоионизацион спектроскопия усулида аниқлаш натижалари “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида ўрганиб чиқилган ва амалиётга жорий этишга тавсия қилинган (ОАЖ НГМК маълумотномаси, 27.02.2026 й. 02.15.02/2119-сон). Диссертация хулосаларида таклиф этилаётган юқори тоза модда олиш ёки моддаларни ҳар хил бегона элементлардан тозалашнинг янги лазерли спектроскопия методидан тоғ-кон металлургия саноатида фойдаланиш имконини берган;
индий ва таллий атомлари учун ҳисобланган квант дефектлар, нозик структура, оссилятор кучлари, қутбланиш кўрсаткичи ва квант ўтишларнинг ионланиши каби спектроскопик параметрлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бажарилган АЛМ-202310062531 рақамли “Органик бўёқлар билан модификацияланган галоид перовскит квант нуқталарининг оптик хусусиятларини синтез қилиш ва тадқиқ қилиш” мавзусидаги тадқиқот лойиҳасида квант нуқталарни синтез қилишни оптималлаштириш, уларнинг спектрал-оптик хусусиятларини ўлчаш компонентларини танлашда қўлланилган (26.01.2026 йилдаги Самарқанд давлат университетининг №10-329 маълумотномаси). Натижада галоид перовскит моддаси квант нуқталарини синтез қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
индий ва таллий атомларининг спектроскопик параметрлари: квант нуқсонлари, нозик тузилмалари, оссилятор кучлари, кинетик энергияси, атомизатордан ажралиб чиқиши ва субстрак сиртига ўтқазиш механизмлари Қарши давлат университетида бажарилган № АЛМ-202310062527 “Энергия тежовчи технологияларда фойдаланиладиган силисид металл ва яримўтказгич бирикмалар асосидаги наноўлчамли плёнкаларнинг оптик ва электрофизик хоссаларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада амалиётга жорий этилган (24.01.2026 йилдаги Қарши давлат университетининг 01/44 сонли маълумотномаси). Натижада, атомларнинг танлаб яратилган ионларини асосий нурдан ажратиш ва уларни субстратга чўктириш, термал вакуум буғланиш жараёнларида атомлар ва молекулаларнинг кинетик энергиясини, уларнинг нишон юзасидан чиқишини ва субстрат юзасида конденсацияланиш, эпитаксиал қатламлар олишда ионларни бошқариш механизмларини таҳлил қилиш имконини берган.