Рамозонова Баҳорой Садриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси” 13.00.08 - Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9759.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Садикова Шоиста Акбаровна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.03.05
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанларини доктори (DSc), профессор; Хакимова Дилдора Машрабжоновна, педагогика фанларини доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари хорижий тажрибаларни амалиётда учрайдиган муаммоларга мослаштириш, таркибий компонентларини эволюцион, синергетик ва тизимли таҳлилларга мувофиқлаштириш, консептуал асосларини мотивацион-педагогик муҳитга коррексион ижтимоий диагнозлаш асосида аниқлаштирилган;
малакавий амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш модели касбий контекстидаги назарий билимларни амалий вазифаларга мақсадли стратегиялаш, амалиётни босқичли ташкил этишда индивидуал ривожланиш траекториясига мослаштириш, амалий фаолиятга асосланган педагогик шарт-шароитларни ҳамкорлик муҳитига интеграциялашни компонентларга функсионал боғлаш асосида такомиллаштирилган;
малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси амалиёт-назария интеграциясини рефлекцияга асосланган методик тизимга сингдириш, микро-ўқитиш технологиясини гамификация, симуляция, ахборот коммуникация технологияларига инновациялаш асосида такомиллаштирилган;
малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги индивидуал таълим траекториясини рефлексив тизимга мослаштириш, педагог-талаба ҳамкорлигини билиш-қўллаш-тахлил занжирига координациялаш ва касбий ўсишини стимуляциялаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари хорижий тажрибаларни амалиётда учрайдиган муаммоларга мослаштириш, таркибий компонентларини эволюцион, синергетик ва тизимли таҳлилларга мувофиқлаштириш, консептуал асосларини мотивацион-педагогик муҳитга коррексион ижтимоий диагнозлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Янги инновацияларни касбий фаолиятда қўллаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 22 майдаги 11-05-3304/04-сонли маълумотномаси). Натижада малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенцияларининг таркибий компонентлари эволюцион, синергетик ва тизимли таҳлилларга мувофиқлаштириш, консептуал асосларини мотивацион-педагогик муҳитга коррексион ижтимоий диагнозлаш асосида аниқлаштирилган;
малакавий амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш модели касбий контекстидаги назарий билимларни амалий вазифаларга мақсадли стратегиялаш, амалиётни босқичли ташкил этишда индивидуал ривожланиш траекториясига мослаштириш, амалий фаолиятга асосланган педагогик шарт-шароитларни ҳамкорлик муҳитига интеграциялашни компонентларга функсионал боғлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ота-оналар билан ҳамкорлик технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 22 майдаги 11-05-3304/04-сонли маълумотномаси). Натижада, малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш амалий фаолиятга асосланган педагогик шарт-шароитларни ҳамкорлик муҳитига интеграциялашни компонентларга функсионал боғлаш асосида такомиллаштирилган;
малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси амалиёт-назария интеграциясини рефлекцияга асосланган методик тизимга сингдириш, микро-ўқитиш технологиясини гамификация, симуляция, ахборот коммуникация технологияларига инновациялаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Янги инновацияларни касбий фаолиятда қўллаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 22 майдаги 11-05-3304/04-сонли маълумотномаси). Натижада малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси микро-ўқитиш технологиясини гамификация, симуляция, ахборот коммуникация технологияларига инновациялаш асосида такомиллаштирилган;
малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги индивидуал таълим траекториясини рефлексив тизимга мослаштириш, педагог-талаба ҳамкорлигини билиш-қўллаш-тахлил занжирига координациялаш ва касбий ўсишини стимуляциялаш асосида оширилишига оид маълумотлар асосида “Ота-оналар билан ҳамкорлик технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган(Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 22 майдаги 11-05-3304/04-сонли маълумотномаси). Натижада малакавий ўқув амалиёт жараёнида бўлажак тарбиячиларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикаси самарадорлиги педагог-талаба ҳамкорлигини билиш-қўллаш-таҳлил занжирига координациялаш ва касбий ўсишини стимуляциялаш асосида такомиллаштирилган.