Джалилова Дурдона Заирходжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий романларда темурий маликалар образи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil 3330.
Илмий раҳбар: Матёқубова Тозгул Ражабовна  филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги      Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.                
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Баҳриддинова Дилдора Баҳриддинова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тарихий романлардаги темурий маликалар образи тасвирини давр ва қаҳрамон, ижодий муштараклик ва ўзига хослик, ёзувчи маҳорати ва услубий индивидуаллик, замон зиддиятлари ва тарихий қаҳрамон  қалб призмаси, адабий консепсия муаммолари билан боғлиқликда илмий асослашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий ва тарихий-биографик роман жанр шакллари ғоявий-консептуал  ва поетик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, миллий романчилигимизда темурий маликалар образининг поетик такомили, характерлар шаклланиши, маънавий юксалиши ёхуд тубанлашишида оилавий-генетик, ижтимоий-маданий, шахсий-интеллектуал омилларнинг ўрнини асослаш, конкрет тарихий роман бадиий контексти негизидаги динамикаси, ёзувчилар бадиий нияти, эстетик идеали, ғоявий-бадиий консепсияси билан муштаракликда юзага чиқиши аниқланган; 
ўзбек тарихий романларидаги темурий маликалар характери тасвири мисолида ижодкорларнинг образ яратиш маҳорати, одам ва оламни тасвирлашдаги муштараклиги ҳамда ўзига хослиги, услубий изланишлари кўлами ва бадиий маҳорати очиб берилган ва  ҳар бир ижодкорнинг тарихий қаҳрамон характерини яратишдаги услубий бетакрорлиги тарихийлик ва замонавийлик, миллийлик ва умуминсонийлик, тадрижийлик эстетик категориялари негизида далилланган; 
истиқлол даври тарихий романларида темурий маликалар образи турли ракурслардан тасвирлангани, ҳаётининг бахтли онлари билан бир қаторда, улар қисматининг аянчли, изтиробли қисмати, ўз-ўзини англаш жараёнлари ва ижтимоий муҳит билан муносабатлари бадиий-психологик асослангани очиб берилган;
темурий маликалар образи тасвиридаги поетик ифода шакллари, бадиийлик мезонлари, қаҳрамон руҳий кечинмалари ифодасидаги муштараклик  ва ўзига хослик масалалари асосланган ва илгари сурилган фикр-мулоҳазалар илмий-назарий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Тарихий романларда темурий маликалар образи тадқиқи  бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тарихий ва тарихий-биографик роман жанр шакллари ғоявий-консептуал ва поетик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, миллий романчилигимизда темурий маликалар образининг поетик такомили, характерлар шаклланиши, маънавий юксалиши ёхуд тубанлашишида оилавий-генетик, ижтимоий-маданий, шахсий-интеллектуал омилларнинг ўрнини асослаш, конкрет тарихий роман бадиий контексти негизидаги динамикаси, ёзувчилар бадиий нияти, эстетик идеали, ғоявий-бадиий консепсияси билан муштаракликда юзага чиқиши аниқланган ўринлардаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган “ЎПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий  лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-октябрдаги № 01/4-4679-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек насрида ижодкор бадиий олами, бадиий тафаккур тадрижига доир илмий қарашлар, янги назарий маʼлумотлар билан бойитилган; 
ўзбек тарихий романларидаги темурий маликалар характери тасвири мисолида ижодкорларнинг образ яратиш маҳорати, одам ва оламни тасвирлашдаги муштараклиги ҳамда ўзига хослиги, услубий изланишлари кўлами ва бадиий маҳорати ўрганилган ва ҳар бир адибнинг тарихий қаҳрамон характерини яратишдаги услубий бетакрорлиги тарихийлик ва замонавийлик, миллийлик ва умуминсонийлик, тадрижийлик эстетик категориялари негизида далилланганига оид хулосалардан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик ҳисоботида маʼруза матнини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 7-октябрдаги 1057-сон маʼлумотномаси). Натижада тарихий романлар образларини имкон қадар қамраб олган ҳолда тадқиқ этиш – муаммога яхлит ёндашув лозимлиги исботланган; 
 истиқлол даври тарихий романларида темурий маликалар образи турли ракурслардан тасвирлангани, ҳаётининг бахтли онлари билан бир қаторда, улар қисматининг аянчли, изтиробли қисмати, ўз-ўзини англаш жараёнлари ва ижтимоий муҳит билан муносабатлари бадиий-психологик далиллангани билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканал адабий-бадиий, маданий-маʼрифий ёʻналишдаги кўрсатувлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканали ДМнинг 2025-йил 15-октябрдаги 02-16-250-сон маʼлумотномаси). Натижада кўрсатувнинг   истиқлол даври тарихий романларида темурий маликалар образи ҳақидаги таҳлилий маълумотлар билан илмий савияси ошган; 
темурий маликалар образи тасвиридаги поетик ифода шакллари, бадиийлик мезонлари, қаҳрамон руҳий кечинмалари ифодасидаги муштараклик  ва ўзига хослик масалалари аниқланган ва илгари сурилган фикр-мулоҳазалар илмий-назарий жиҳатдан исботланган ўринларга оид хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган “ЎПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий  лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-октябрдаги  № 01/4-4679-сон маʼлумотномаси). Натижада темурий маликалар образи тасвиридаги поетик ифода шакллари, бадиийлик мезонлари, қаҳрамон руҳий кечинмалари ифодасига оид материяллар билан электрон платформа бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish