Кўпалова Юлдуз Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кондуктив иссиқлик алмашувини такомиллаштириш асосида пахтани қуритиш жараёнини тезлаштириш», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T785.
Илмий раҳбар: Парпиев Азимжон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSC.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Алишер Зунунович, техника фанлари доктори, профессор; Муродов Рустам Муродович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кондуктив иссиқлик алмашувининг самарадорлигини ошириш ва қуритиш ускунаси технологик параметрларини такомиллаштириш асосида пахтани қуритишни жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани қуритиш ва тозалаш жараёнларини самарали амалга оширувчи такомиллаштирилган қуритиш барабани ишлаб чиқилган;
қуритиш барабанини таянч элементларига барабан ва пахта оғирлигидан тушаётган юкламани бир текис тақсимлаш, уларни эксплуатация муддатини ошириш имкониятини берувчи роликларнинг янги конструкцияси тавсия этилган;
пахтани марказдан қочувчи кучи билан барабаннинг иш унумдорлиги, айланиш тезлиги ва куракларни жойлашуви ўртасидаги боғланиш ишлаб чиқилган;
барабаннинг бошланғич қисмида пахтани куракчалардаги ҳаракатланиш боғланишлари олинган, пахта ҳаракатланишига куракларнинг барабан ўқига нисбатан қиялик бурчагини таъсири аниқланган;
пахтани бошланғич намлиги ва қуритиш барабанининг иш унумдорлиги билан барабаннинг асосий технологик параметрлари ўртасидаги боғланишлар ишлаб чиқилган;
иссиқ ҳаво, барабан юзаси, пахта ва унинг компонентлари ўртасидаги кондуктив иссиқлик алмашуви жараёнларини характерловчи боғланишлар ҳамда қуритиш барабанининг ишлаш режимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтани барабанда қуритишни тезлаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқ ҳаво, барабан юзаси, пахта ва унинг компонентлари ўртасидаги кондуктив иссиқлик алмашуви жараёнларини характерловчи боғланишлар ҳамда қуритиш барабанининг ишлаш режимлари Чинобод пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 19 декабрдаги 03-18/7395-сон маълумотномаси). Натижада, қуритиш режимларини ишлаб чиқилиши ҳисобига пахтадан намлик олиш миқдори 1,37 дан 2,27 баробарга оширишга эришилган, 1 йиллик иқтисодий самарадорлик 491,331 млн. сўмни ташкил этган;
такомиллаштирилган қуритиш барабани “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги Чинобод пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 19 декабрдаги 03-18/7395 – сон маълумотномаси). Натижада, “Олий” синф тола олиниши 26,7% га, қуритиш барабанида қўшимча майда ифлосликлардан тозалаш 15% га ошириш имконияти яратилган.