Абдуллаева Мохидилхон Дилшодбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар адабиётини ўқитишда мултимедиа воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4950.
Илмий раҳбар: Жўраева Гулноза Ахматовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. (Бир марталик илмий кенгаш)
Расмий оппонентлар: Абдувалитов Эргаш Буронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсуфжонова Назокат Нигʻмаджоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болалар адабиётини ўқитишда мултимедиа воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар адабиётини ўқитишда мултимедиа воситаларидан фойдаланишнинг имкониятлари ўқувчиларнинг когнитив жараёнлари (идрок, хотира, тасаввур, мотивация) билан боғлиқликда таҳлил қилиниб, индивидуал англаш, ҳамкорликда ишлаш, бадиий-эстетик фикрлаш мезонлари ҳамда ёшга хос ривожланиш даражасини инобатга олиш зарурати илмий жиҳатдан далилланган, бунда мултимедиа воситаларининг ўқувчи ҳиссиётига таъсир кўрсатиш орқали бадиий матнни образли қабул қилиш самарадорлигини ошириши психопедагогик жиҳатдан асослаб берилган;
болалар адабиёти таълимининг дидактик таъминоти ўқув материалларини визуал, аудио ва интерактив компонентлар уйғунлигида лойиҳалаш, дарс мазмунини ўқувчиларнинг индивидуал-типологик хусусиятларига мослаштириш ҳамда мултимедиа асосидаги методик механизмларни таълим жараёнига татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган, айнан мултимедиа ресурсларини танлашда бадиий асар жанри ва мазмунига мувофиқ келувчи дидактик модулларнинг ўзаро боғлиқлиги тизимлаштирилган;
5–6-синф адабиёт дарсларида болалар адабиёти намуналарини мултимедиа асосида ўқитиш технологияси дарс, синфдан ташқари машғулотлар ҳамда мустақил таълим жараёнларида анимация, видеолавҳа, электрон матн ва геймификацияни интеграциялаш орқали ўқувчиларнинг бадиий идрок ва тафаккурини ривожлантириш механизми сифатида такомиллаштирилган;
болалар адабиётини мултимедиа воситалари ёрдамида ўқитиш методикаси “Интерактив тақдимот”, “Мултимодал таҳлил”, “Рақамли ҳикоялаш”, “Визуал интерпретация” технологияларини таълим жараёнига тизимли жорий этиш, интерактив, мултимодал, ҳиссий-тасвирий муҳитни юзага келтириш орқали ўқувчиларнинг билиш фаоллиги, эстетик диди ва коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар адабиётини ўқитишда мултимедиа воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида
болалар адабиётини ўқитишда мултимедиа воситаларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик имкониятлари ўқувчиларнинг психик: идрок, хотира, тасаввур ва мотивация жараёнлари билан узвий боғлиқликда таҳлил қилиниб, индивидуал англаш, ҳамкорликда ишлаш, эстетик фикрлаш каби психопедагогик мезонлар ҳамда ёшга хос когнитив ривожланиш даражасини инобатга олиш нуқтайи назаридан далилланган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474-рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 2-июндаги №01/4-2248-сон маълумотномаси). Натижада болалар адабиёти учун контент танлаш сифати ошишига хизмат қилган;
    болалар адабиёти таълимида мултимедиа воситаларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти ўқув материалларини визуал, аудио ва интерактив компонентлар уйғунлигида лойиҳалаш, дарс мазмунини ўқувчиларнинг индивидуал ва типологик хусусиятларига мослаштириш имкониятларини яратиш, мултимедиа асосида методик воситалар яратиш, уларни таълим жараёнига татбиқ этишнинг методик механизмларини ишлаб чиқишга оид таклиф ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-декабрдаги 04/1-280 сонли маълумотномаси). Натижада болалар адабиёти намуналарини мултимедиа воситалари асосида тақдим этиш имкониятлари ошишига хизмат қилган;
    5–6-синф адабиёт дарсларида болалар адабиёти намуналарини мултимедиа асосида ўқитиш технологияси дарс, синфдан ташқари машғулотлар ҳамда мустақил таълим жараёнларида анимация, видеолавҳа, электрон матн ва геймификацияни интеграциялаш орқали ўқувчиларнинг бадиий идрок ва тафаккурини ривожлантириш механизми сифатида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган С-202003161 рақамли “Хореография санъати орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мултимедиа маҳсулотини яратиш” номли грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 10-ноябрдаги 01-04-08/2485-сонли маълумотномаси). Натижада болалар адабиёти намуналарини ўқитишга қаратилган мултимедиа маҳсулотлари орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга ҳисса қўшилган;
    болалар адабиётини мултимедиа воситалари ёрдамида ўқитиш методикасида “Интерактив тақдимот”, “Мултимодал таҳлил”, “Рақамли ҳикоялаш”, “Визуал интерпретация” технологияларини таълим жараёнига тизимли жорий этиш, интерактив, мултимодал, ҳиссий-тасвирий муҳитни юзага келтириш орқали ўқувчиларнинг билиш фаоллиги, эстетик диди ва коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт” (ҳар якшанба) радиоешиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 20-августдаги 01-33/629-сон маълумотномаси). Натижада маданий-маърифий кўрсатувлар мазмуни бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish