Ижтимоий тармоқлар (телеграм) ва телефон қўнғироқлари орқали ОАК раиси номидан ташкилот ва фуқароларга сохта (фейк) мурожаатлар қилинаётгани кузатилмоқда. 
ОАК раҳбарияти томонидан ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали ҳеч қандай мурожаатлар берилмаган.
Бу турдаги мурожаатлар сохта (фейк)дир.
Сохта (фейк) маълумотларга ишонмаслик сўралади.
Расмий маълумотлар фақат ОАК расмий веб-сайти, ишонч телефони, телеграм канали ва расмий хатлар орқали етказилади.

Маълумот учун: Бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Ички ишлар органларига расмий мурожаат қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish