Исмоилов Акмал Ислом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёдаги миграцияларнинг қадим ва илк ўрта асрлардаги геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий жараёнларга таъсири”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tar2008
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Атаходжаев Азимхужа Музафарович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Ўктам Маҳмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Пардаев Мухриддин Хусниддинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Осиёдаги миграцияларнинг қадим ва илк ўрта асрлардаги геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мил. авв. ИИИ-И минг йилликларда Яқин Шарқ ҳудудларида иқлимнинг исиб ва қуруқлашиб кетиши (аридизация жараёни) оқибатида аҳолининг оммавий миграциялари жанубдан шимолий-шарқ ҳудудларига, хусусан, Марказий Осиё минтақаси томон бўлиб ўтганлиги очиқланган;
антик ва илк ўрта асрлар даврида миграцион жараёнлар асосан, тадқиқотчилар томонидан жанубдан шимолга ёки аксинча, шимолдан-жанубга кечганлиги айтиб келинган бўлса, кўчишларга кўпроқ иқтисодий омиллар сабаб бўлганлиги ва бу миграциялар одатда, Евросиёнинг ўрта минтақасида кечганлиги таҳлиллар асосида исботланган;
ўрганилаётган даврнинг дастлабки босқичларида Евросиёнинг бир минтақасидан иккинчи бир минтақасига кўчган аҳоли турмуш тарзида, ижтимоий ҳаётида туб ўзгаришлар рўй бера бошлагани сабабли кўчманчи чорвадор аҳолининг аксарият қисми воҳа ва водийларда ўтроқлашиши туфайли хўжалик юритиш тизимида автохтон аҳоли билан ижтимоий муносабатларга киришиш натижасида янги хўжалик (деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо) соҳалари ўзлаштирилиб, бу ҳодисалар миграцион жараёнлар сабаб минтақадаги ижтимоий муносабатларни янги босқичга олиб чиққанлиги аниқланган; 
аҳолининг бир ҳудуддан иккинчи бир ҳудудга кўчиши, жойлашуви, туб ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўзаро муносабатларидаги ижобий ва айрим салбий жиҳатлари: сиёсий жараёнларга, хусусан,  давлатчилик ҳамда бошқарув тизимига, минтақа урбанизациясига, этник муҳитга таъсир этганлиги далилланган ҳамда турли тарихий даврлардаги (Аҳамонийлар босқини, македониялик Александр юришлари, ҳунлар, юе-чжилар ва туркий) қавмларнинг минтақа бўйлаб миграцияси Марказий Осиё халқлари этногенези, лингвистикаси ва антропологиясида ўзгаришларга олиб келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиёнинг қадим ва илк ўрта асрлардаги миграцион жараёнларининг экологик, сиёсий, иқтисодий ва этномаданий ҳолатини тадқиқ қилиш асосида:
миграцион жараёнларнинг минтақа халқлари ҳаётидаги ўрнининг муҳим аҳамиятга эгалиги, мазкур жараённинг қадимдан илк ўрта асрларга қадар ҳаракатланиш динамикаси мавжудлигини миграцион жараёнларнинг давлатчилик ва урбанизацияга таъсирини, миграциялар туфайли шаклланган этногенетик жараёнларнинг оқибатларини чуқурроқ ва таҳлилий ўқитиш учун маълумотлар ва далилларни бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон тарихи. (Энг қадимги даврдан – ИХ асргача). И том. Дарслик.  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 25-августдаги   391-сон буйруқ. № 312648 гувоҳнома). Натижада, қадим ва илк ўрта асрлардаги миграцион жараёнлар бўйича маълумотлар талабаларга батафсил тарихий маълумотларни, обектив тарихий ёндашувларни йетказишга ёрдам берган.
Марказий Осиёдаги миграцион жараёнларнинг қадим ва илк ўрта асрларда табиий, сиёсий ва иқтисодий омиллар туфайли жадал кечганлиги, дастлаб қадимда жанубдан шимолга, сўнгра шимолдан жанубга, илк ўрта асрларга келиб эса шарқдан ғарбга қараб қабилаларнинг ҳаракатланганлиги ҳақидаги маълумотлардан илмий тадқиқотнинг режасини ҳамда очиқ дарсларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Тошкент Кимё халқаро университети “Тарих” кафедраси 2024-йил, 15-ноябр  № 4-сонли баённомасидан). Қолаверса, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телаканали “Этно” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 26-декабр № 01-33/988-сон маълумотномаси). Натижалар қадим ва илк ўрта асрлардаги миграцион жараёнлар тарихини ўрганиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган. 
Қадим ва илк ўрта асрларда Марказий Осиёда юз берган миграцион жараёнлар минтақадаги сиёсий институтларнинг ўзгариши, давлатчилик тизимининг такомиллашиши, урбанизациянинг тезлашиши, этногенетик жараёнларнинг жадал кечиши бевосита миграцион жараёнлар билан боғлиқ эканлиги, хусусан, бу жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатидаги аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган. Хусусан, “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида тадқиқотчи томонидан таъкидланган миграцион жараёнларнинг қадим ва илк ўрта асрлар даврида асосан, Евросиёнинг ўрта минтақасида кечганлиги Марказий Осиёнинг Евросиё материгидаги географик ўрни, иқлими, экологик омиллар (қурғоқчилик, чўллашув оқибатлари)нинг миграцион жараёнларга таъсири, аҳолининг бир ҳудуддан иккинчи бир ҳудудга кўчиши, жойлашуви, туб ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўзаро муносабатларидаги ижобий ва салбий жиҳатлари: сиёсий жараёнларга, давлатчилик бошқарувига, минтақаҳ урбанизациясига, этник муҳитга таъсири, турли тарихий даврлардаги (Аҳамонийлар босқини, македониялик Александр юришлари, ҳунлар, юечжилар ва туркий) қавмларнинг минтақа бўйлаб миграциясининг ўзига хос жиҳатларига оид хулосалардан фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 26-декабр № 01-33/988-сон маълумотномаси). Натижалар қадимги давр миграциялари оқибатида Марказий Осиёнинг географик ўрни, жойлашуви минтақадаги геосиёсий ва этномаданий жараёнларнинг шаклланишига имкон берган.
Тадқиқотда келтирилган маълумотлардан Олий таълим муассасаларининг тарих йўналиши “Археология”, “Этнология” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишда, ўлканинг тарихий-маданий меросини тарғиб қилишда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари тарих таълим йўналиши талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги “391”-сон буйруғига асосан тавсия этилган “Ўзбекистон тарихи. (Энг қадимги даврдан – ИХ асргача). И том” дарслигини тайёрлашда тарихий маълумотлар асосида обектив тарихий ёндашувларни ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон тарихи. (Энг қадимги даврдан – ИХ асргача). И том. Дарслик. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил, 25-августдаги   391-сонли буйруқ. № 312648 гувоҳнома). Натижада, қадим ва илк ўрта асрлар миграцияси ҳақидаги тарихий ҳақиқатлар – Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари тарих таълим йўналиши талабалари онгида обектив ёндашувлар сари йўл очган билим манбаига айланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish