Ботирова Ҳулкар Олимджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда инфратузилмадан фойдаланишнинг назарий ассослари”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5637
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.02
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Савдо иши кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Набиев Элшод Ганиевич, Ўзбекистон Миллий Педагогика университети иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Исраилова Шоира Турғуновна, етакчи Алфраганус Университй нодавлат олий таълим муассасаси тавсия этилсин. Диссертация йўналиши : назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда инфратузилмалардан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, уларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “инфратузилма” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий тизимда ишлаб чиқариш омиллари, товарлар, хизматлар, ахборот ва молиявий ресурслар ҳаракатини таъминловчи ҳамда жамиятда такрор ишлаб чиқариш жараёнининг мутаносиблиги, тезкорлиги ва самарадорлигини белгилаб берувчи ташкилий-иқтисодий муносабатлар ва шарт-шароитлар мажмуи нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган энергия барқарорлиги, уланиш муддати ва қиймати, логистика харажатлари, интернет сифати кўрсаткичлари асосида ҳисобланувчи ҳудудий инфратузилма индекси ёрдамида инфратузилмага ажратиладиган ресурсларни энг паст индексли ҳудудларга устувор равишда йўналтириш орқали тадбиркорлик самарадорлигидаги ҳудудий фарқни қисқартириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишга кучли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатувчи “бевосита” инфратузилма омиллари билан бир қаторда, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли инфратузилма ва ижтимоий муҳит каби “билвосита” инфратузилма таркибий қисмларини ривожлантиришга эътибор қаратишда устуворлик бериш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда инфратузилма тизими ривожланиши таъсирида тадбиркорлик фаолиятидаги ўзгаришларнинг экспоненсиал вақтли қаторлар ва ўртача тортилган ҳаракатланувчи моделлар ёрдамида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. тадбиркорликни ривожлантиришда инфратузилма фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
назарий-услубий ёндашувга ко'ра "инфратузилма" тушунчасининг иқтисодий мазрнуни иқтисодий тизимда ишлаб чиқариш омиллари, товарлар, хизматлар, ахборот ва молиявий ресурслар ҳаракатини та'минловчи ҳамда жамиятда такрор ишлаб чиқариш жараёнининг мутаносиблиги, тезкорлиги ва самарадорлигини белгилаб берувчи ташкилий -иқтисодий муносабатлар ва шарт-шароитлар мажмуи нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт ва бизнес” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган Иқтисодиёт ва бизнес” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022- уил 9_- сентябрдаги 302-сонли буйруғи) . Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсири” нинг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган энергия барқарорлиги, уланиш муддати ва қиймати, логистика харажатлари, интернет сифати кўрсаткичлари асосида ҳисобланувчи ҳудудий инфратузилма индекси ёрдамида инфратузилмага ажратиладиган ресурсларни энг паст индексли ҳудудларга устувор равишда йўналтириш орқали тадбиркорлик самарадорлигидаги ҳудудий фарқни қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармонида инобатга олинган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-мартдаги 01-06-30-2848-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий инфратузилма индекси ёрдамида инфратузилмага ажратиладиган ресурсларни энг паст индексли ҳудудларга устувор равишда йўналтириш орқали тадбиркорлик самарадорлигидаги ҳудудий фарқни қисқартириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишга кучли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатувчи “бевосита” инфратузилма омиллари билан бир қаторда, таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли инфратузилма ва ижтимоий муҳит каби “билвосита” инфратузилма таркибий қисмларини ривожлантиришга эътибор қаратишда устуворлик бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-271-сон Қарорининг 2022-йилда махсус иқтисодий, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари йиғма параметрларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-мартдаги 01-06-30-2848-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида махсус иқтисодий зоналар, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда кичик саноат зоналарини бевосита инфратузилма таркибига кирувчи ичимлик ва оқова сув тармоқларини, автомобил йўлларини, табиий газ тармоқларини ҳамда ирригация тармоғини қуришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Ўзбекистонда инфратузилма тизими ривожланиши таъсирида тадбиркорлик фаолиятидаги ўзгаришларнинг экспоненсиал вақтли қаторлар ва ўртача тортилган ҳаракатланувчи моделлар ёрдамида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикасининг 2022–2024-йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-мартдаги 01-06-30-2848-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2023-2024-йиллар учун мақсадли мўлжалларга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.