Абдумаликова Феруза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Беморларнинг асосий давога тарафдорлик даражасини хавотир-депрессив ҳолатларнинг яққоллик предикторларига боғлиқликда ўрганиш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib448.
Илмий раҳбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори; Тулабоева Гавхар Мирокборовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юрак ишемик касаллиги (зўриқиш стенокардияси) бўлган беморларнинг даво жараёнига мойилликларини психосоциал жиҳатларини баҳолаш ва уни ошириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Юрак қон-томир касалликлари бўлган беморларда даво жараёнига мойиллик даражасига таъсир этувчи психосоциал жиҳатларнинг комплекс равишда клиник ва биокимёвий моҳияти баҳоланган;
психосоциал хавф омилларининг гемостаз тизимига бевосита комплекс таъсири натижасида қонда тромбоцитларнинг морфологик ўзгаришлар билан хавотир, депрессия ва Д типли шахсият орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик исботланган;
зўриқиш стенокардияли беморларда яққол намоён бўлган хавотирли-депрессив синдромда триптофан/серотонин алмашинувининг номутаносиблиги оқибатида кинуренин миқдорининг ортиши масс-спектрометрик текширув асосида аниқланган;
Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда яққол ифодаланган хавотир-депрессив ҳолатларнинг клиник (шахсиятнинг Д типи) ва биокимёвий (қондаги кинуренин миқдори) предикторлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Беморларнинг асосий давога мойиллик даражасини хавотир-депрессив ҳолатларнинг яққоллик предикторларига боғлиқликда баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
"Юрак қон-томир касалликларида хавотир-депрессив ҳолатларни эрта ташхислаш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 майдаги 8н-п /190-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиологик беморларда хавотир-депрессив ҳолатларнинг клиник-лаборатор диагностикаси (хавотирли-депрессив синдроми ташхисоти биомаркерларининг масс-спектрометрик кўрсаткичлари асосида) ва психокоррекциясини такомиллаштиришга имкон берган;
"Даво жараёнига тарафдорликни баҳолаш ва оширишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 8н-р/431-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юрак қон-томир касалликлари бўлган беморлар комплаентлигига таъсир этувчи омилларни баҳолашга комплекс ёндашув асосида беморларнинг давога мойиллигининг индивидуал прогнози асосланган ҳолда шифокор тактикасини мувофиқлаштириш имконини берган.
Илмий тадқиқот натижалари 1-сон Республика клиник шифохонаси, Тошкент вилояти Паркент тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 майдаги 8н-д/123-сон маълумотномаси), Тошкент тиббиёт академияси кўптармоқли клиникасининг маслаҳат поликлиникаси ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 40-сон оилавий поликлиникаси клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-д/266-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларда хавотирли-депрессив синдромни эрта ташхислаш сифатини яхшилаш, давога бемор комплаентлигини психологик тўсиқларини ўз вақтида бартараф этиш, даво тавсияларига тарафдорликни ошириш, беморнинг клиник ҳолатини барқарорлаштириш ва хаёт сифатини яхшилаш имконини берди.