Sayt test rejimida ishlamoqda

Носирова Зарифахон Ғуламжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тутни парвона (Glyphodes pyloalis W.)дан заҳарли бўлмаган воситалар ёрдамида ҳимоя қилиш тизимини яратиш», 06.01.09– Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx304.
Илмий раҳбар: Анорбаев Азимжон Райимқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Шамиль Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобобеков Қаландар Бобобекович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти шароитида тут парвонасининг биоэкологик хусусиятлари, ривожланиш динамикаси, зарарлилик даражаси ва табиий кушандаларининг систематик таҳлили ва самарали турларини қўллаш, тутни парвонаси миқдорини бошқаришда заҳарли бўлмаган воситалардан фойдаланиш тизимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тут парвонасининг тут плантацияларида ривожланиши, популяция миқдорининг ўзгаришига экологик омилларнинг таъсири аниқланган;
тут парвонасининг асосий самарали энтомофаг турлари аниқланган;
тут парвонаси тухумларига қарши яйдоқчиларнинг янги тури Trichogramma dendrolimi турини қўллаш усуллари ишлаб чиқилган;
тут парвонаси қуртлари миқдорини бошқаришда самарали микробиологик препаратларнинг самарали турлари аниқланган;
тут дарахтларини тут парвонасидан ҳимоя қилиш мақсадида агротехник тадбирлар ҳамда феромон тутқичлардан фойдаланиш муддатлари ва усуллари аниқланган;
тут дарахтларини парвонадан заҳарли бўлмаган воситалар ёрдамида ҳимоя қилишнинг усул ва воситалари ишлаб чиқилган, уларнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тутни парвона (Glyphodes pyloalis W.)дан заҳарли бўлмаган воситалар ёрдамида ҳимоя қилиш  тизимини яратиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
тут парвонаси миқдорини бошқаришда экологик хавфсиз усуллар ва воситалар Биослип-БТ, 45 млрд/мг 2 кг/га, Лепидоцид-БФ, кук, 3000 ЕА/мг – 1,0 кг/га, Престиж, суюқ, 3000 ЕА/мл – 2,0 л/га ва Вирин ХСУ сус.к, титр 1х102 спора/мл – 0,2 л/га сарф меъёрларда Андижон вилояти Бўз тумани “Илхомжон ипаги”, “Абдужабборов Махкамбой”, “Сайёрахон хонадраси”, “Дилнозахон пиллакор”, “Хосиятхон ипаги”, “Saidalim Umarov”, “Бўзлик Бахромжон ипаги”, Балиқчи тумани “Umidjon unumli dalasi”, “Modern agriculture”, Пахтаобод тумани “Ўткиржон Хошимов”, “Агроном олим”, “Уста хожи” фермер хўжаликларида жами 172 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/025-4362-сон маълумотномаси). Натижада тут парвонасининг миқдори 76-86% гача камайтирилган ва биологик самарадорликка эришилган;
тут парвонаси тарқалишининг олдини олишда препаратларан Матч – 1,0 л/га, Номолт – 0,3 л/га, сегард – 0,5 кг/га, Альфамилин – 0,5 л/га ва Римон Стар – 0,15 л/га сарф меъёрларда, Андижон вилояти Бўз тумани “Илхомжон ипаги”, ”Абдужабборов Махкамбой”, “Сайёрахон хонадраси”, “Дилнозахон пиллакор”, “Хосиятхон ипаги”, “Saidalim Umarov”, “Бўзлик Бахромжон ипаги”, Балиқчи тумани “Umidjon unumli dalasi”, “Modern agriculture”, Пахтаобод тумани “Ўткиржон Хошимов”, “Агроном олим”, “Уста хожи” фермер хўжаликларида жами 172 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/025-4362-сон маълумотномаси). Натижада тут парвонасининг миқдори тут дарахтларида 81–100% гача камайтирилган, зараркунанда тарқалишининг олди олинган;
тут парвонаси миқдорини бошқаришда табиий кушандалардан фойдаланиш, атроф-муҳит учун безарар ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш мақсадида янги интродукцияланган трихограмма Trichogramma dendrolimi турини зараркунанда тухумларига ва қуртларига қарши, бракон (Bracon hebetor Say.) яйдоқчисини ишлаб чиқаришда қўллаш усуллари, муддатлари ва сарф меъёрлари Андижон вилоятининг Бўз, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари ҳудудларида умумий 172 гектар майдондаги тут плантацияларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/025-4362-сон маълумотномаси). Натижада зараркунанда миқдорини табиий бошқариш натижасида тут баргларини 39,1–43,6% гача сақлаб қолишга эришилган;
тут парвонаси миқдорини бошқаришда атроф-муҳит ва иссиққонли ҳайвонлар учун юқори заҳарли бўлмаган усул ва воситаларни қўллашнинг самарали усул ва воситаларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ишлаб чиқариш амалиётида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/025-4362-сон маълумотномаси). Натижада ҳимоя учун сарфланган ҳар 1 сўм эвазига 3,71–5,06 сўмлик қўшимча маҳсулот сақлаб қолинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish