Сулайманов Обид Аблакулович
фалсафа доктори (PhD) диссертағияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сийрак ер элементлари асосидаги хром боратларнинг юқори температуралардаги магнит хоссалари”, 01.04.09 – Магнит ҳодисалар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/FM641
Илмий раҳбар: Қувандиков Облокул, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертағия бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM.09.05.М
Расмий оппонентлар: Шарипов Мирзо Зокирович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Норқараев Ҳикматилло Махамович, физика-математика фанлари номзоди, доцент;.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сийрак ер элементлари асосидаги хром боратларнинг магнит қабул қилувчанлигининг температурадан боғланишини тажрибавий ўрганиш, юқори температураларда содир бўладиган полиморф (структуравий) фазавий ўтишлар жараёнида магнит хоссаларни ўрганиш, шунингдек, бундай системалардаги магнит алмашинув ўзаро таъсир параметрини парамагнетизмнинг Ван–Флек назарияси асосида таҳлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк марта сийрак ер элементлари асосидаги хром боратларнинг магнит қабул қилувчанлигининг температурадан боғлиқлиги (300 - 1200 К температуралар оралиғида) парамагнит соҳада экспериментал натижалар олинган.Тажриба натижалари магнетизмнинг Ван-Флек назарияси асосида таҳлил қилиниб, чизиқли Кюри–Вайсс қонунига бўйсиниши аниқланган.
Магнит қабул қилувчанликнинг юқори температуралар соҳасидаги χ-1(Т) боғланишларида кузатилган синишлар намуналар кристалл структурасида юз берадиган полиморф (структуравий) яъни тригонал-моноклин фазавий ўтишларга тўғри келиши кузатилган. Намуналарнинг χ-1(Т) боғланишларида юз берган синишлар уларнинг ДСК усули билан олинган тажрибавий натижалар билан етарлиша мос келиши аниқланган.
Намуналарнинг тажрибавий χ-1(Т) боғланишлари натижалари асосида уларниг парамагнит характеристикалари: Кюри-Вейсс доимийси - C, асимптотик Кюри температураси - θа, кимёвий формула бирлигига тўғри келувчи магнит момент - μфор аниқланган.
Асимптотик Кюри температураси θа нинг қийматига асосланиб, намуналарда антиферромагнит тартибланган ҳолат мавжудлиги аниқланган.
Тадқиқ қилинган сийрак ер элементлари асосидаги хром боратларда амал қиладиган алмашув магнит ўзаро таъсир энергиясида 3д- ва 4ф- қобиқлардаги ўтроқлашган электронлар асосий рол ўйнаши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сийрак ер элементлари асосидаги хром боратларнинг магнит хоссаларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
Сийрак ер элементлари асосидаги хром борат парамагнит соҳада 300-1200 К температуралар оралиғида олинган магнит қабул қилувчанлиги тажриба натижалари ва улар асосида аниқланган асосий магнит характеристикалар: C - Кюри - Вейс доимийси, θа - ассимтотик Кюри температураси, μфор - кимёвий формула бирлигига тўғри келувчи магнит моменти ва дифференциал термик таҳлил тажрибаларида кузатилган полиморф фазавий ўтиш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Материалшунослик институтида  2024 - 2025 - йилларда бажарилган ИЛ-4821091562-сонли “Қуёш сандонида синтез қилинган керамикаларда фазавий ўзгаришлар жиҳатлари” номли фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган илмий - техникавий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Материалшунослик институти 2025 - йил 21 - октябрдаги 2/1255-2509-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш қуёш сандонида синтез қилинган керамикалардаги фазавий ўзгаришларни тушунтиришга имкон берган.
Сийрак ер элементлари асосидаги хром боратларнинг магнит қабул қилувчанлигини ҳисоблаш усули, олинган қийматлар ва сийрак ер элементларининг кристалл структурасининг ўзгариши намуналарнинг магнит хоссаларининг ўзгариш жарайионини ҳосил қилиш механизмларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2021 - 2023 - йилларда бажарилган “Металл оксидлари билан легирланган силикатлардаги термоелектрик хусусиятлар ва ўз - ўзини ташкил қилиш жараёнлари” мавзусидаги Ўзбекистон - Ҳиндистон Узб - Инд - 2021 - 78-рақамли қўшма фундаментал тадқиқотлар лойиҳаси илмий - техникавий вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2025 - йил 3 - ийндаги 04/11 - 7022 - сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши силикат шишаларни металл оксидлари билан легирлаш жараёнида ҳосил бўлувчи нанокристаллардаги структуравий ўтишларини, шиша таркибидаги сийрак ер элементлари (Ла2О3, Нд2О3) ионларининг электр ўтказувчанлик ва термо ЭЮК коеффиғиентига таъсирини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish