Кенгесбаев Салауат Куанишбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интеллектуал оптоелектрон тизими асосида суюқ муҳитнинг физик ва кимёвий параметрларини назорат қурилмасини ишлаб чиқиш”, 05.04.02 – “Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6074
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Норкобилов Салим Абдухамидович, техника фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал оптоелектрон тизими асосида суюқ муҳитнинг физик ва кимёвий параметрларини масофадан назорат қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оптик толали алоқа тизими орқали бир вақтнинг ўзида суюқлик таркибидаги бир нечта физик ва кимёвий параметрларни аниқлаш имконини берувчи кўп функсияли оптоелектрон ўлчов усули таянч сигнал каналини қўшиш асосида такомиллаштирилган;
машинали ўқитиш алгоритмлари асосида тўла ички қайтиш шарти бузилиши тўғрисида спектрал маълумотларини қайта ишлашга ва реал вақт режимида суюқлик сифат ҳолатини баҳолашга имкон берувчи “Интеллектуал ўлчов” модели ишлаб чиқилган;
тўла ички қайтиш шарти бузилиши ҳодисасига асосланган ярим цилиндрсимон оптик элементдан фойдаланган ҳолда суюқлик параметрларини реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи кўп вазифали бошқарув алгоритми ишлаб чиқилган;
интеллектуал оптоелектрон тизим асосида суюқ муҳитнинг физик ва кимёвий параметрларини масофадан назорат қилишга имкон берувчи оптик толали қурилма яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган интеллектуал оптоелектрон тизим асосида суюқ муҳитнинг физик ва кимёвий параметрларини аниқлаш имконини берувчи кўп функсияли оптоелектрон ўлчов усули ҳамда бошқарув алгоритми ишлаб чиқилганлиги асосида:
оптик толали алоқа тизими орқали бир вақтнинг ўзида суюқлик таркибидаги бир нечта физик ва кимёвий параметрларни аниқлаш имконини берувчи кўп функсияли таянч сигнал каналини қўшиш асосида такомиллаштирилган оптоелектрон ўлчов усули “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ фаолиятига жорий қилинан (“Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖнинг 2025-йил 27-октябрдаги далолатномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-07/01-3826-сон маълумотномаси). Натижада ичимлик сувининг бир нечта таркибий компонентлари (ДОC, НО₃, ПО₄³, СО₄² ва бошқалар)ни бир вақтнинг ўзида 98 % аниқликда баҳолаш имконияти яратилди, таянч сигнал канали орқали тизимнинг ҳарорат ўзгаришларига мослашувчанлиги таъминланиб, ўлчов жараёни барқарор ва узлюксиз бажарилди ҳамда мониторингнинг тўлиқ автоматлаштирилиши оператор меҳнатини сезиларли камайтириб, хавфли ҳолатларда огоҳлантириш алгоритмининг автоматик ишга тушиши эксплуатацион ишончлиликни оширган;
машинали ўқитиш алгоритмлари асосида БТИҚ спектрал маълумотларини қайта ишлашга ва реал вақт режимида суюқлик сифат ҳолатини баҳолашга имкон берувчи ишлаб чиқилган “Интеллектуал ўлчов” модели Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспексия фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2025-йил 6-октябрдаги далолатномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-07/01-3826-сон маълумотномаси). Натижада ичимлик сувининг физик-кимёвий параметрларини реал вақт режимида 95 % дан юқори аниқликда аниқлаш имконияти яратилди, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги анъанавий лаборатор таҳлилларига нисбатан икки бараварга ошди, мониторинг жараёнининг автоматлаштирилиши эса фойдаланувчи меҳнат сарфини 1,7–2 баравар камайтириб, тизимнинг умумий барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаган;
БТИҚ ҳодисасига асосланган ярим цилиндрсимон оптик элементдан фойдаланган ҳолда суюқлик параметрларини реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи кўп вазифали бошқарув алгоритми “Бахит Суw” якка тартибдаги тадбиркорлик субекти фаолиятига жорий қилинган (“Бахит суw” якка тартибдаги тадбиркорлик субектининг 2025-йил 3-ноябрдаги далолатномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-07/01-3826-сон маълумотномаси). Натижада ичимлик сувининг сифати миллий ва халқаро стандартлар асосида баҳоланиши таъминланди, бир вақтнинг ўзида бир нечта компонентлар (ДОC, НО₃, ПО₄³, СО₄² ва бошқалар) узлюксиз назорат қилинди, хавфли вазиятларда автоматик огоҳлантириш механизмлари реал вақт режимида ишга тушди ҳамда ўлчов жараёнининг чиқиндисиз ва 2–2,5 баробар арзонроқ нархда амалга оширилиши ишлаб чиқариш самарадорлигини оширган;
интеллектуал оптоелектрон тизим асосида суюқ муҳитнинг физик ва кимёвий параметрларини масофадан назорат қилишга имкон берувчи оптик толали қурилманинг Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспексия амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2025-йил 6-октябрдаги далолатномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-07/01-3826-сон маълумотномаси). Натижада суюқликнинг асосий кўрсаткичлари узоқ масофадан сигнал йўқотилишсиз реал вақт режимида аниқланиши таъминланди, мониторинг жараёни тўлиқ автоматлаштирилди, масофавий бошқарув имконияти яратилди ва назорат жараёнининг узлюксиз, барқарор ва ишончли бажарилиши инспексия фаолиятида сув сифатининг самарали назорати йўлга қўйилган.