Нуруллаев Мирхон Муҳаммадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасодифий сонлар ва криптографик калитларни генерациялаш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот ва киберхавфсизлик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т3640.
Илмий раҳбар: Алоев Раҳматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Шерзод Ражабоевич, техника фанлари доктори, доцент; Бердимуродов Мансур Алишерович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” МЧЖ – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот тизимлари, мобил ва ИоТ қурилмалари учун тасодифийлик даражаси юқори бўлган криптографик калитлар ва юқори энтропияли тасодифий сонларни генерациялаш усули ва алгоритмларини такомиллаштириш, ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасодифий сонлар ва бардошли криптографик калитларни генерациялаш усулларига қаратилган таҳдидларни классификациялаш ва баҳолаш имконини берувчи СТРИДЕ ва ДРЕАД методологияларига асосланган таҳдид модели ишлаб чиқилган; 
мобил қурилмаларда тасодифий сонлар ва криптографик калитларни генерациялаш имконини берувчи усул, сенсорлардан олинган энтропия қийматларини каскадли трансформациялашни амалга оширувчи босқични киритиш орқали такомиллаштирилган;
ИоТ қурилмаларида фойдаланиш имконини берувчи, адаптив кўп сенсорли ҳодиса манбаларидан олинган ахборотни хеш функсия, Фон Нейман дебиасинг ва оқартириш усуллари ёрдамида бир томонлама акслантиришга асосланган юқори энтропияли тасодифий сонлар ва криптографик калитларни генерациялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
юқори тасодифий қийматларни генерациялаш имконини берувчи, фойдаланувчи хатти ҳаракатларидан энтропия манбаси сифатида фойдаланувчи алгоритм ишлаб чиқилган ҳамда ундан олинган қийматлар орқали эллиптик эгри чизиқлар мураккаблигига асосланган криптобардошли калитларни генерациялаш  алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган усул, алгоритм ва дастурий воситалар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тасодифий сонлар ва бардошли криптографик калитларни генерациялаш усулларига қаратилган таҳдидларни классификациялаш ва баҳолаш имконини берувчи СТРИДЕ ва ДРЕАД методологияларига асосланган таҳдид модели асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг УЗБ–Инд–2021–98 – «Оқимли шифрлаш алгоритмларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш» номли халқаро илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 33-8/2154 – сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси илмий лойиҳа доирасида яратилган тизимнинг ахборот хавфсизлиги даражасини сезиларли даражага ошириш ва шифрлаш алгоритми билан интеграциялашган ҳолда калитлар хавфсизлигини 14% га оширишга имкон берган.
мобил қурилмаларда тасодифий сонлар ва криптографик калитларни генерациялаш имконини берувчи такомиллаштирилган усул асосида ишлаб чиқилган алгоритмнинг дастурий воситаси «СМАРТ СОФТWАРЕ» МЧЖ нинг «Онлайн таълим платформа»сида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 33-8/2154 – сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида дастурий таъминотнинг стандарт интерфейслар ва миллий шифрлаш алгоритм стандартларини қўллаб қувватлаши орқали тизимнинг ахборотни криптографик ҳимоялашдаги харажатлари 50% га камайган.
ИоТ қурилмаларида фойдаланиш имконини берувчи, адаптив кўп сенсорли ҳодиса манбаларидан олинган ахборотни хеш функсия, Фон Нейман дебиасинг ва оқартириш усуллари ёрдамида бир томонлама акслантиришга асосланган юқори энтропияли тасодифий сонлар ва криптографик калитларни генерациялаш алгоритмининг дастурий воситаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 33-8/2154 – сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган дастурий восита ИоТ қурилмаларида самарали ишлаш даражасини 12% гача тезроқ ишлаш имконини яратган.
- юқори тасодифий қийматларни генерациялаш имконини берувчи, фойдаланувчи хатти ҳаракатларидан энтропия манбаси сифатида фойдаланувчи алгоритм ҳамда ундан олинган қийматлар орқали эллиптик эгри чизиқлар мураккаблигига асосланган криптобардошли калитларни генерациялаш алгоритмларининг дастурий воситаси «УНИCОН.УЗ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази масъулияти чекланган жамиятида «Буюмлар Интернети иловаларида махфийлик ва маълумотлар яхлитлигини таъминлаш алгоритми ва дастурини ишлаб чиқиш» мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида таклиф этилган алгоритмларда криптографик калитларни генерациялаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 12-мартдаги 33-8/2154 – сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида таклиф этилган алгоритм НИСТ СП 800-22 тестлари бўйича 98,2% ўтиш даражасига етиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish