Содиқова Дилноза Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-коммуникация тизимларида файл метамаълумотларини ҳимоялашнинг усул ва алгоритмлари”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот ва киберхавфсизлик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6080.
Илмий раҳбар: Иргашева Дурдона Якубжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Алаев Руҳилло Хабибович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” МЧЖ – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация тизимларида файл метамаълумотларини ҳимоялаш самарадорлигини ошириш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метамаълумотларнинг файл тури онтологияси модели ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг предмет соҳаси онтологиясига асосланган модел ва уларни ҳимоялашга мўлжалланган консептуал ёндашув такомиллаштирилган бўлиб, бунда файл метамаълумотлари структуравий ва семантик жиҳатдан тизимлаштирилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда хавфсизликка таъсир этувчи атрибутлари аниқланган;
ахборот-коммуникация тизимларида файлларнинг метамаълумотларини ҳимоялаш учун мавжуд ўчириш, аралаштириш ва стеганография каби усулларига нисбатан самарали ҳисобланган ҳимоялаш усули ишлаб чиқилган;
ахборот-коммуникация тизимларида файлларнинг метамаълумотларини калит мавжуд бўлган ҳолатда қўлланиладиган симметрик шифрлаш асосида, уларни предмет соҳаси ва файл турига оид онтологик тасниф бўйича ажратиб ҳимоялаш усули ҳамда алгоритми ишлаб чиқилган;
файлларнинг метамаълумотларини ҳимоялашнинг симметрик ва очиқ калитли шифрлаш алгоритмлари ёрдамида предмет соҳаси ва файл тури онтологияси бўйича ажратиб ҳимоялаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникация тизимларида файл метамаълумотларини ҳимоялашнинг усул ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалардан олинган натижалар бўйича:
метамаълумотларнинг файл тури онтологияси ҳамда предмет соҳаси асосида ҳимоялаш модели “УНИCОН.УЗ” – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида жорий қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ТҚД Киберхавфсизлик марказида алмашиладиган файлларда саралаш алгоритмини жорий этиш жараёнида тизимнинг ахборот хавфсизлиги параметрлари амалий муҳитда жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 33-8/1322-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025-йил 22-ноябрдаги 16/11-5-13676- сонли маълумотномаси). Натижада метамаълумотларни ҳимоялашнинг онтологик модели такомиллаштирилиб, уларнинг структуравий ва семантик яхлитлиги таъминланган.
ахборот-коммуникация тизимларида файлларнинг метамаълумотларини ҳимоялашнинг мавжуд ўчириш, аралаштириш ва стеганография каби усулларидан самарали ҳисобланган ҳимоялаш усули асосида ишлаб чиқилган дастурий воситаси АТ “АлоқаБанк” да жорий қилинган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ТҚД Киберхавфсизлик маркази файлларни ҳимоялаш жараёнида жорий этилганда файлларнинг метамаълумотларининг яхлитлиги ва аниқлиги таъминлагани жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 33-8/1322-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025-йил 22-ноябрдаги 16/11-5-13676- сонли маълумотномаси). Ушбу синов натижасида ахборот тизимлари орқали узатиладиган метамаълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш самарадорлиги 30-32 фоизгача ошириш имконини берган;
ахборот-коммуникация тизимларида файлларнинг метамаълумотларини, калити мавжуд бўлганда фойдаланиладиган симметрик шифрлаш ёрдамида предмет соҳаси ва файл тури онтологияси бўйича ажратиб, ҳимоялаш усули ва ишлаб чиқилган алгоритми “УНИCОН.УЗ” – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази фойдалаанилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ТҚД Киберхавфсизлик марказида алмашиладиган файлларнинг метамаълумотларини ҳимоялаш жараёнига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 33-8/1322-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025-йил 22-ноябрдаги 16/11-5-13676- сонли маълумотномаси). Ушбу синов натижасида, ЎзМСТ 270:2024 шифрлаш стандарти таркибидаги 2-алгоритмида 128 битли симметрик калитлардан фойдаланилганда метамаълумотларнинг ҳажмига боғлиқ равишда 0.01 фоиздан 4 фоизгача ҳажм ортиши кузатилган ҳолда яхлитлиги ва аниқлигини 98 фоиз сақлаб қолиш амалиётда жорий қилинган;
файлларнинг метамаълумотларини ҳимоялашнинг симметрик ва очиқ калитли шифрлаш алгоритмлари ёрдамида предмет соҳаси ва файл тури онтологияси бўйича ажратиб ҳимоялаш усули ва алгоритми “ИCТ ТуронГроуп” МЧЖ да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ТҚД Киберхавфсизлик марказида файл метамаълумотларини ҳимоялаш жараёнига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 33-8/1322-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025-йил 22-ноябрдаги 16/11-5-13676- сонли маълумотномаси). Ушбу синов натижасида, ЎзМСТ 270:2024 шифрлаш стандарти таркибидаги 2-алгоритми мисолида 128 битли симметрик ва РСА алгортимида 2048 битли асимметрик калитлардан фойдаланилганда метамаълумотларнинг ҳажмига боғлиқ равишда 5 фоиздан 40 % гача ҳажм ортиши кузатилган ҳолда яхлитлиги ва аниқлигини 98 % сақлаб қолиш амалиётда жорий қилинган.