Рузиева Ирода Давутовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини оптималлаштириш ва атроф-муҳитга таъсирини камайтириш (Тошкент шаҳри мисолида)”,
11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т308.
Илмий раҳбар: Буриев Салимжон Самеджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди., катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф - муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф - муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD. 18/2025.27.12.Т.01.01. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расмий орронентлар: Ханкелов Тавбай Каршиевич, техника фанлари доктори, профессор$ Мусаев Маруфджан Набиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент шаҳри мисолида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш учун чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, ҳажмини прогноз қилиш ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турар-жой фонди, жамоат объектлари, савдо ва маданият муассасаларида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳажмини прогноз қилиш ҳамда атроф-муҳитга таъсирини баҳолашга хизмат қилувчи комплекс тизим такомиллаштирилган.
Тошкент шаҳрининг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини комплекс тарзда инобатга олган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрлари ҳамда уларнинг морфологик таркибини аниқлашнинг такомиллаштирилган ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш жараёнларини жорий қилиш орқали чиқиндилар ҳажмини оптималлаштириш ҳамда полигонлардан хавфсиз фойдаланиш ва уларнинг хизмат муддатини узайтириш технологияси такомиллаштирилган.
маиший чиқиндиларнинг морфологик таркибини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар кесимида уларни қайта ишлашнинг мақбул технологияларини танлашга қаратилган, илмий асосланган таркибий (структуравий) модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини оптималлаштириш ва атроф муҳитга таъсирини камайтириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўпланиш меъёрини ҳисобини юритиш, прогноз қилиш ҳамда атроф-муҳитга етказиладиган зарарни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар Экологик бошқармасига қарашли чиқиндихоналарда жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш иқлим ўзгариши вазирлигидан 2025-йил 8-август 03-03/1-03/3-7851-сонли маълумотнома). Натижада чиқиндилар ҳажмини йил давомида 10–15 % аниқликда олдиндан баҳолаш имконияти вужудга келган.
Тошкент шаҳрининг географик жойлашуви, аҳоли сони, ижтимоий ҳолатлари инобатга олган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндининг тўпланиш меъёрлари ва морфологик таркибини аниқлашнинг ҳисоблаш усули ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар Экологик бошқармаси тизимида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш иқлим ўзгариши вазирлигидан 2025-йил 8-август 03-03/1-03/3-7851-сонли маълумотнома). Натижада Тошкент шаҳар бошқармасининг иш фаолиятида юридик шахслардан чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари ундиришда, шаҳар чиқиндихоналарини самарали мониторинг қилиш имконияти яратилган.
қаттиқ маиший чиқиндини ҳисобини юритиш, уларни йиғиш, ташиш ва жойлаштириш хизматлари учун меъёрлар ва таърифлар ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар “Махсустранс” ДУК томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш иқлим ўзгариши вазирлигидан 2025-йил 8-август 03-03/1-03/3-7851-сонли маълумотнома). Натижада Тошкент шаҳрини чиқиндиларсиз ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқилган.