Каримов Нодирбек Мадиримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Зиддиятли вазиятларда кучларни тақсимлаш ва бошқаришнинг математик модел, усул ва алгоритмлари”, 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т5621
Илмий раҳбар: Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентлар: Нурмуҳамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зиддиятли вазиятларда кучларни тақсимлаш ва бошқаришнинг математик моделлари, усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиддиятли томонларнинг бошланғич кучлари ва жанговар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жангда тактик устун келиш жараёнларини синтез қилиш ҳамда нисбий жанговар кучларни баҳолаш асосида жанг давомийлигини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
зиддиятли вазиятларда кучларни ижтимоий обект сифатида бошқарган ҳолда Понтрягиннинг максимум тамойили асосида қўшимча кучларни оптимал тақсимлаш ва бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
зиддиятли вазиятларда қўшимча кучларни келиш суръатларини бўлакли-ўзгармас функсиялар асосида самарали тақсимлаш ва бошқариш жараёнларининг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
зиддиятли томонларнинг қўшимча кучларини дирак делта-функсияси асосида бошқарган ҳолда қарама-қарши кучларнинг ўзаро таъсири муайян вақтга кечикувчи жанговар ҳаракатларнинг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган математик модел, усул ва алгоритмлар ҳамда дастурий таъминотлар асосида:
қўшимча кучларни тақсимлаш ва бошқаришнинг математик модели ва ҳисоблаш алгоритмидан 2024–2025-йилларда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлигининг давлат буюртмаси асосида бажарилган ФЕWС-2024-009-лойиҳасини амалга оширишда Удмурт давлат университетининг Математика, ахборот технологиялари ва физика институтида муваффақиятли фойдаланилган (Удмурт давлат университетининг 2025-йил 5-майдаги 7873-3485/32-сонли маълумотномаси);
зиддият давомийлигини аниқлаш ҳамда қўшимча кучларни оптимал тақсимлаш ва бошқариш алгоритми, дастурий таъминоти “Махсус авария-тиклаш бошқармаси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 19-майдаги 10/1030-сонли маълумотномаси). Натижада зиддиятли вазиятларда қарор қабул қилиш жараёнидаги иш унумдорлигини 1.3 мартагача ва таҳлилий ҳисоб-китоблар аниқлигини 24% гача ошириш ҳамда умумий натижани ҳисоблаш вақтини 22% гача қисқартириш имконини берган;
қўшимча кучларни самарали тақсимлаш ва бошқаришнинг математик модели, ҳисоблаш алгоритми ҳамда кечикувчан жанговар ҳаракатлар жараёнини ечиш алгоритми ва дастурий таъминоти “41564-ҳарбий қисм”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 19-майдаги
10/1030-сонли маълумотномаси). Натижада, зиддиятли вазиятларда қарор қабул қилиш вақтини 19–21% га қисқартириш ҳамда кечикувчан ҳарбий ҳаракатлар натижаларининг аниқлигини 16% гача ошириш имконини берган.