Зарипова Шаҳло Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Динамик обектларни бошқарув тизимларида адаптив филтрлаш алгоритмлари”, 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5875.
Илмий раҳбар: Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентлар: Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш асосида динамик обектларнинг бошқарув тизимларида адаптив филтрлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўлчаш хатоликларининг ўзаро боғлиқлиги шароитида филтрларнинг ўз-ўзидан мослашувчанлигини яхшилаш ва бу баҳолашларнинг ҳақиқий қийматларга яқинлашишини таъминлаш имконини берувчи ҚР-декомпозиция, Холески коеффициентини янгилаш ва энг кичик квадратлар усули консепсиялари асосида аддитив шовқинли ночизиқли тизимлар учун адаптив филтрлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
нейрон тармоғини ўқитиш ва филтрлаш жараёнлари учун вазн коеффициентларини ўлчанаётган ҳамда кузатилаётган кўрсаткичларнинг статистик хусусиятларига мослаштиришга имкон берадиган адаптив филтр таркибида сунъий нейрон тармоғи бўлган адаптив гибрид филтрлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ҳисоблаш аниқлигини ва баҳолаш алгоритмининг ишончлилигини ошириш имкониятини берадиган градиент оптималлаштириш усуллари ёки Нютон типидаги усулларни қўллаган ҳолда чизиқли тизимларни параметрик идентификациялаш масаласини ечиш учун яхлитлаш хатоларига нисбатан сонли барқарор ҳисоблаш схемаси ишлаб чиқилган;
барқарор ҳолатда кучайтириш коеффициентини ёки динамик филтр параметрларини мустақил равишда ҳисоблаш имконини берадиган Калман стационар филтрининг кучайтириш коеффициентини ҳисоблаш учун итерацион ва алгебраик алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Динамик обектларнинг бошқарув тизимларида адаптив филтрлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аддитив шовқинли ночизиқли тизимлар учун ҚР-декомпозиция, Холески коеффициентини янгилаш ва энг кичик квадратлар усули консепсиялари асосида адаптив филтрлашнинг ишлаб чиқилган алгоритмлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 09.04.2026 йилдаги 07-18-8-278-сон маълумотномаси). Натижада обект параметрлари, шовқин ва ғалаёнларини ҳисоблаш аниқлиги ошган;
адаптив филтр таркибида сунъий нейрон тармоғи бўлган адаптив гибрид филтрлашнинг ишлаб чиқилган алгоритмлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 09.04.2026 йилдаги 07-18-8-278-сон маълумотномаси). Натижада алгоритмлар пропан-бутан аралашмасини ажратиш жараёнининг технологик режимини барқарорлаш имконини берган;
градиент оптималлаштириш усуллари ёки Нютон типидаги усулларни қўллаган ҳолда чизиқли тизимларни параметрик идентификациялаш масаласини ечиш учун яхлитлаш хатоларига нисбатан сонли барқарор ҳисоблашнинг схемалари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 09.04.2026 йилдаги 07-18-8-278-сон маълумотномаси). Натижада ахборотларни қайта ишлаш ишончлилиги ва уларни таҳлил қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш имконини берган;
Калман стационар филтрининг кучайтириш коеффициентини ҳисоблашнинг ишлаб чиқилган итерацион ва алгебраик алгоритмлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 09.04.2026 йилдаги 07-18-8-278-сон маълумотномаси). Натижада адаптив ростлагич параметрларини ҳисоблаш аниқлиги ошган.