Тимиров Хусен Нусратилло ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оқова сувларни тозалашда аерация жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш” (“УЗСУВТАъМИНОТ” АЖ “Бухоросувтаъминоти” АЖ Бухоро шаҳар филиали оқова сувларни тозалаш иншооти), 05.05.01- “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/Т4689
Илмий раҳбар:  Махмудов Махсуд Идрисович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар: Абдулатиф Ачилович Шавазов - техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Зиёдулло Орипович Эшмуродов - техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: оқова сувларни биологик тозалаш иншоотларида аерация жараёнини автоматик бошқарув тизимини ишлаб чиқиш орқали энергия самарадорлигини ошириш.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
аеротенк-ҳаво узатиш тизимининг динамик хусусиятларини ҳисобга олувчи узатиш функсиялари асосида, оқава сув таркибидаги эриган кислород консентрациясини оптимал қийматларда ушлаб туриш имконини берувчи энергия самарадор бошқарув тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
тескари алоқага асосланган ПИД бошқарув ва старт-стоп комбинациялашган бошқарув усулидан фойдаланган ҳолда аерация ҳаво узатиш станциясида бир нечта параллел уланган компрессорларнинг қувватини автоматлаштирилган бошқарув тизимининг структуравий схемаси ишлаб чиқилган;
Зиглер-Николс усули асосида аерация жараёнининг ўзгарувчан гидравлик ва технологик шароитларида компрессорнинг айланиш частотасини оптимал қийматда  таъминлаш имконини берувчи ПИД ростлагичнинг коеффисиентлари аниқланган ва асосланган;
оний вақт давомида ҳаво узатиш станциясининг энергетик қувватига боғлиқ ҳолда аеротенкдаги эриган кислород консентрациясини ростлаш имконини берувчи ПИД бошқарув ва старт-стоп комбинациялашган бошқарув тизимининг алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Оқова сувларни тозалашда аерация жараёнини энергия самарадорлигини ошириш ва ПИД рослагич асосида автоматик бошқариш тизими орқали энергия тежамкор иш режимлари такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг натижалари асосида: 
оқава сувларни тозалашда аерация жараёнини энергия самарадорлигини ошириш ва ПИД рослагич асосида автоматик бошқариш усули энергия тежамкор иш режимлари тизими “Бухоро сув таъминоти” МЧЖга қарашли оқова сувларни тозалаш иншоотида жорий этилган (Ўзсувтаминот акциядорлик жамияти 2025 йил 17-сентябрдаги № 5/38-4515 - сон маълумотномаси), (Ўзбекистон республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси 2025 йил 09-октябрдаги № 011/05-491- сон маълумотномасияф фя) Натижада, оқава сувларни тозалаш иншоотида аерация жараёнини автоматик бошқариш имконияти яратилинган. Оқава сувларни тозалаш иншоотида компрессор станциясини электр энергия билан таъминлашда корхоналардаги 6та 200 кWҳ лик компрессор агрегатларида энергия тежамкор автоматик бошқариш иш режимларини қўлланган ҳолатда йиллик самарадорлик кўрсатгичи 26% бўлиб 345 млн 600 минг сўм иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish