Атоев Абубакир Иззатилло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик сув тақсимлаш иншоотлари учун мўлжалланган вертикал ўқли микроГЭСнинг энергия самарадорлигини ошириш” (Бухоро вилояти мисолида), 05.05.01- “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: PhD.03/2025.28.11.Т.16.01.
Илмий раҳбар:  Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар: Таслимов Абдурахим Деҳқонович - техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Фаррух Миразимович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: кичик сув тақсимлаш иншоотлари учун вертикал ўқли микро гидроелектр станциянинг конструксиясини ишлаб чиқиш ва конструктив ўлчамларини оптималлаштириш орқали самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сув тақсимлаш иншоотларидаги паст босимли сув оқимларида самарали ишловчи турбина парраклари сони, унинг қиялиги ва сув оқимини йўналтирувчи сиртлари оптимал бурчакка ўрнатилган ҳамда ротори ва статори қарама-қарши айланувчи электр генераторидан фойдаланиб конструксияси такомиллаштирилган микро гидроелектр станция қурилмаси ишлаб чиқилган (ИАП 8284);
сув тақсимлаш иншоотларида микро гидроелектр станциянинг максимал чиқиш электр қувватини таъминлаб турувчи сув оқимини қўш турбинанинг самарали юзаларига йўналтирувчи махсус сиртлар орасидаги мақбул бурчак (22°), оптимал парраклар сони (16 та) ва қиялик бурчаги (80°) ҳамда мақбул (куракчасимон) шакли аниқланган (ИАП 8284);
сув тақсимлаш иншоотларида ўрнатилган микро гидроелектр станцияни максимал қувватда ишлашини таъминловчи мақбул конструктив ўлчамларини ва парраклар шаклини аниқлаш бўйича аналитик тадқиқотлар ўтказиш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган ва  унинг чиқиш электр қувватини баҳоловчи эмпирик тенглама яратилган;
микро гидроелектр станция электр истеъмолчилари истеъмол графигига мувофиқ чиқиш кучланишига қийматига кўра тармоққа кечиктирувчи элемент орқали улаш билан ишончли энергия таъминотини амалга оширувчи микро гидроэлектростанцияни электр тармоғига интеграциялаш схемаси ишлаб чиқилган.      
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Сув тақсимлаш иншоотларидаги паст босимли сув оқимларида ишловчи вертикал ўқли микро гидроелектр станция конструксиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув тақсимлаш иншоотлари учун вертикал ўқли микро гидроелектр станция қурилмаси Бухоро вилояти “Аму-Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ғиждувон тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасига қарашли “Қуччи-2” ва “Султонобод” сув тақсимлаш иншоотида амалиётга жорий этилган. (2025-йил 17-октябрдаги 547-сон далолатнома билан тасдиқланган). Натижада иқтисодий самараси – истеъмолчининг ўрнатилган ҳар бир киловатт қувватга нисбатдан тежалган капитал маблағ ўртача 1 миллион сўмни, ижтимоий самара 29,28 миллион сўмни (CО2 ажратмасининг олдини олиш эвазига), йиллик 120 миллион сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish