Рамазонова Гулрух Эшдавлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларининг тиш қаторлари нуқсонларини комплекс тиклаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3607.
Илмий раҳбар: Мун Татьяна Олеговна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Хабилов Ниғмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гилёва Ольга Сергеевна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти нефть ва газни қайта ишлаш заводида банд бўлган ходимларнинг стоматологик ҳолатини баҳолаш ҳамда улардаги тиш қаторлари нуқсонларини комплекс бартараф этиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларида сурункали тарқалган пародонтит ва тиш қаторлари нуқсонларининг шаклланиши зарарли ишлаб чиқариш омилларининг комплекс таъсири билан боғлиқ бўлиб, сурункали тарқалган пародонтитнинг оғир шакли 1,3 баробарга ошиши ва қисман адентия тарқалишининг 33% га ошиши билан намоён бўлиши аниқланган;
нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимлари оғиз суюқлиги цитокин профилининг сезиларли номутаносиблиги, ишлаб чиқилган комплекс даволаш натижасида яллиғланиш олди медиаторлари ФНО-α, ИЛ-1β, ИЛ-8 даражасининг 1,6-3 баравар пасайиши ва яллиғланишга қарши ИЛ-10 даражасининг тикланиши исботланган;
нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларида стоматологик касалликлар патогенези тўғрисидаги тасаввурлар оғиз суюқлиги микроэлементлар таркибининг бузилиши: эссенциал элементлар миқдорининг пасайиши (кальций 45,25±2,10 дан 32,57±1,74 мг/кг гача; p<0,01), заҳарли металларнинг тўпланиши (қўрғошин 6,63±0,24 мг/кг гача; p<0,01) ва оғиз бўшлиғида патологик жараёнларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларида тиш ва тиш қаторлари нуқсонларини тиклаш, ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш ва стоматологик реабилитациянинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш мақсадида клиник-лаборатор кўрсаткичларни ҳисобга олишга асосланган комплекс алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 24 октябрдаги 27/01-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларида сурункали тарқалган пародонтит ва тиш қаторлари нуқсонларининг шаклланиши зарарли ишлаб чиқариш омилларининг комплекс таъсири билан боғлиқ бўлиб, сурункали тарқалган пародонтитнинг оғир шакли 1,3 баробарга ошиши ва қисман адентия тарқалишининг 33% га ошиши билан намоён бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Қарши шаҳридаги вилоят болалар стоматология поликлиникаси (2025 йил 24 мартдаги 18-Т-сонли буйруқ) ва Қарши шаҳар стоматология поликлиникаси (2025 йил 14 майдаги 28-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: иш стажи, патологик жараённинг жойлашуви ва оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда зарарли ишлаб чиқариш ходимларида пародонтитни даволаш самарадорлигини клиник-рентгенологик баҳолашнинг янги мезонлари ишлаб чиқилди. Мазкур мезонлар касбий зарарланиш босқичига қараб эрта ташхис қўйишга ва даволаш-профилактика чора-тадбирлари тактикасини белгилашга имкон беради, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар даволаниш муддатини 4-6 кунга қисқартириш. Диагностик текширувлар учун харажатларни 25% камайтириш. Бюджет маблағларидан 3245680 сўм тежалди. Хулоса: зарарли ишлаб чиқариш ходимларида пародонтнинг яллиғланиш касалликлари профилактикаси ва даволаш самарадорлигининг асосий мезонлари сифатида ўз вақтида ташхис қўйиш, иш стажи ва касбий зарарлилик хусусиятидан келиб чиқиб касалликнинг оғирлик даражасини тўғри баҳолаш ҳамда индивидуал даволаш-профилактика протоколларини ишлаб чиқиш белгиланди. Клиник-рентгенологик текширув усуллари ушбу тоифадаги беморларда касалликнинг яширин шаклларини аниқлашда ва даволаш натижаларини кузатиб боришда муҳим аҳамият касб этади.
иккинчи илмий янгилик: нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимлари оғиз суюқлиги цитокин профилининг сезиларли номутаносиблиги, ишлаб чиқилган комплекс даволаш натижасида яллиғланиш олди медиаторлари ФНО-α, ИЛ-1β, ИЛ-8 даражасининг 1,6-3 баравар пасайиши ва яллиғланишга қарши ИЛ-10 даражасининг тикланиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Қарши шаҳридаги вилоят болалар стоматология поликлиникаси (2025 йил 24 мартдаги 18-Т-сонли буйруқ) ва Қарши шаҳар стоматология поликлиникаси (2025 йил 14 майдаги 28-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: клиник-биокимёвий текширув усули ёрдамида пародонтнинг яллиғланиш касалликларига чалинган беморларда даволаш-профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигига таъсир этувчи энг муҳим омиллар аниқланди. Касбий зарарлар таъсирида ривожланадиган организмнинг адаптацион механизмлари бузилиши маркерларини аниқлашга имкон берувчи ва прогностик аҳамиятга эга бўлган цитокин статусининг информатив мезонлари (ФНО-б, ИЛ-1в, ИЛ-8, ИЛ-10) белгиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: цитокин профилига асосланган ҳолда даволашга табақалаштирилган ёндашув. Ижобий натижалар 2,5 баравар кўп кузатилди ва асоратларни даволаш харажатлари камайди. Бюджет маблағларининг йиллик тежалиши 8756200 сўм. Хулоса: оғиз бўшлиғи суюқлигининг цитокин профили таҳлили зарарли ишлаб чиқаришда турли иш стажига эга бўлган ходимлардаги яллиғланиш реакцияси механизмларида, жумладан, яллиғланишолди ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг фаоллашув даражасида фарқлар мавжудлигини кўрсатди. Тадқиқот натижалари шуни тасдиқлайдики, цитокин статусини аниқлаш ушбу тоифадаги беморларда даволаш самарадорлигини баҳолашда ва яллиғланиш жараёнини мониторинг қилишда юқори диагностик ва прогностик аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларида стоматологик касалликлар патогенези тўғрисидаги тасаввурлар оғиз суюқлиги микроэлементлар таркибининг бузилиши: эссенциал элементлар миқдорининг пасайиши (кальций 45,25±2,10 дан 32,57±1,74 мг/кг гача; p<0,01), заҳарли металларнинг тўпланиши (қўрғошин 6,63±0,24 мг/кг гача; p<0,01) ва оғиз бўшлиғида патологик жараёнларнинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш орқали такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётига жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Қарши шаҳридаги Болалар вилоят стоматология поликлиникаси (24.03.2025 йилдаги 18-Т-сонли буйруқ) ва Қарши шаҳар стоматология поликлиникаси (14.05.2025 йилдаги 28-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: зарарли ишлаб чиқариш ходимларида ҳимоя элементлари танқислиги ва сўлакда заҳарли моддалар тўпланиши билан тавсифланувчи яққол ифодаланган микроэлементлар номутаносиблиги аниқланди. Микроэлементлар номутаносиблиги нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари ишчиларида пародонтит ривожланишининг етакчи патогенетик омилларидан бири эканлиги тасдиқланди. Касбий касалликка чалинган гуруҳларда пародонт касалликларини комплекс даволашда микроэлементли препаратларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг экспериментал модели юқори технологияли клиник тадқиқотларга қараганда 60-75% самаралироқдир. Диагностиканинг камхарж усулларидан фойдаланиш. Мақсадли профилактик тадбирлар учун юқори хавф гуруҳларини аниқлаш. Бюджет маблағларининг йиллик тежалиши 4892500 сўм. Хулоса: касбий зарарларнинг микроэлементлар ҳолатига таъсирини ўрганиш жараёнида иш стажига қараб организмнинг турли даражада зарарланишини кўрсатувчи микроэлементлар номутаносиблигининг қонуниятлари аниқланди. Оғиз суюқлигининг микроэлемент таҳлили орқали касбий зарарланиш даражасини ва даволаш-профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш учун диагностик ва прогностик аҳамиятга эга бўлган муҳим биокимёвий кўрсаткичлар аниқланди.
тўртинчи илмий янгилик: нефть ва газни қайта ишлаш заводи ходимларида тиш ва тиш қаторлари нуқсонларини тиклаш, ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш ва стоматологик реабилитациянинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш мақсадида клиник-лаборатор кўрсаткичларни ҳисобга олишга асосланган комплекс алгоритми ишлаб чиқилган ва илмий асосланган. Клиник, биокимёвий ва микроэлемент кўрсаткичларини интеграл баҳолаш асосида оптимал даволаш-профилактика тактикасини танлашнинг комплекс алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг амалиётига жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Қарши шаҳридаги Болалар вилоят стоматология поликлиникаси (24.03.2025 йилдаги 18-Т-сонли буйруқ) ва Қарши шаҳар стоматология поликлиникаси (14.05.2025 йилдаги 28-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: зарарли ишлаб чиқариш ходимларида пародонтитни даволашда клиник (иш стажи, жойлашуви, оғирлик даражаси), биокимёвий (цитокинлар ҳолати) ва микроэлемент (ҳимоя ва токсик элементлар даражаси) кўрсаткичларини комплекс баҳолашга асосланган оптимал даволаш-профилактик ёндашувни танлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Индивидуаллаштирилган ёндашув даволаш самарадорлигини ошириш ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг стационар шароитдаги даволаниши учун ўртача харажатлар 3845760 сўм. Комплекс алгоритмни жорий этиш бюджет маблағларини 40 фоизгача тежаш имконини беради. Диагностика жараёнини оптималлаштириш. Такрорий даволаниш ва асоратларнинг олдини олиш харажатларини камайтириш. Бюджет маблағларининг йиллик тежалиши 17524000 сўм. Хулоса: пародонтитни баҳолаш ва даволашга комплекс ёндашилганда, анъанавий усулларга нисбатан яллиғланиш жараёнини бартараф этиш ва пародонт тўқималарини тиклашда анча яхши натижалар кузатилди. Комплекс тадқиқот натижалари касбга боғлиқ пародонтитнинг ривожланиш механизмларини тушуниш учун муҳим аҳамият касб этди ва клиник амалиётда даволаш-профилактика чораларини қўллашнинг индивидуаллаштирилган протоколларини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилди.