Ағамуродов Сарвар Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда илмий-ижодий фаолият механизмларини такомиллаштиришнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/P1067.
Илмий раҳбар: Авезов Олмос Равшанович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.12.2025.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори, профессор;
Ашуров Рамзиддин Рамазонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда илмий-ижодий фаолият механизмларини такомиллаштиришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг илмий-ижодий фаолият механизмлари ижодий фаоллик, шахс инновацион хусусиятлари, семантик дифференциация орқали такомиллашганлиги туфайли шахснинг субектив ривожланишидаги динамик хусусиятларга ички мотивация ва когнитив мослашувчанлик билан ўзаро таъсири даражасида боғлиқ эканлиги исботланган;
талабаларнинг илмий-ижодий фаоллиги таълим жараёнида янгиликка интилиш ҳисси ижодкорликни, танқидий фикрлаш эса муваффақиятга интилишни, келажакка йўналганлик эса креатив фикрлашни устувор намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахс инновацион хусусиятлари ва ўзини ўзи баҳолаш даражасига интегратив боғлиқ ривожланиши аниқланган;
талабаларнинг илмий-ижодий фаолияти шахсдаги “янгиликка интилиш ҳисси” ва обект тузилишини ўзгартириш қобилияти фикрлашни тартибли бўлишига, танқидий мулоҳаза юритиш эса воқеликни мураккаб жиҳатларини англашга олиб келганлиги туфайли креатив фаолликнинг семантик майдонда дифференциал намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланган;
талабаларнинг илмий-ижодий фаолият механизмларини такомиллаштиришда шахсдаги диққатни янги нарсаларга йўналтириш, танқидий тафаккур ва стандарт ҳолатларда ностандарт ечим топа олиш қобилиятини шахснинг ўзига адекват баҳосига уйғун ривожлантириш муҳимлигига асосланиб креатив фикрлашнинг мотивацион, когнитив, эмоционал-коммуникатив, рефлексив компонентларни дидактик жараёнда интегратив намоён бўлиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Талабаларда илмий-ижодий фаолият механизмларини такомиллаштиришнинг психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида;
талабаларнинг илмий-ижодий фаолият механизмлари ижодий фаоллик, шахс инновацион хусусиятлари, семантик дифференциация орқали такомиллашганлиги туфайли шахснинг субектив ривожланишидаги динамик хусусиятларга ички мотивация ва когнитив мослашувчанлик билан ўзаро таъсири даражасида боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-935-сон буйруғи билан «Онтогенз психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндагидаги ПМ-395-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг илмий-ижодий фаолият механизмларининг субектив ривожланишдаги динамик хусусиятлари очиб берилган;
талабаларнинг илмий-ижодий фаоллиги таълим жараёнида янгиликка интилиш ҳисси ижодкорликни, танқидий фикрлаш эса муваффақиятга интилишни, келажакка йўналганлик эса креатив фикрлашни устувор намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахс инновацион хусусиятлари ва ўзини ўзи баҳолаш даражасига интегратив боғлиқ ривожланиши аниқланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-395-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-395-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг илмий-ижодий фаоллигини шахс инновацион хусусиятларига боғлиқ жиҳатларини дифференциал тадқиқ этиш имконияти яратилган;
талабаларнинг илмий-ижодий фаолияти шахсдаги “янгиликка интилиш ҳисси” ва обект тузилишини ўзгартириш қобилияти фикрлашни тартибли бўлишига, танқидий мулоҳаза юритиш эса воқеликни мураккаб жиҳатларини англашга олиб келганлиги туфайли креатив фаолликнинг семантик майдонда дифференциал намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-395-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-395-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг илмий-ижодий фаолиятини семантик майдондаги устувор жиҳатлари очиб берилган;
талабаларнинг илмий-ижодий фаолият механизмларини такомиллаштиришда шахсдаги диққатни янги нарсаларга йўналтириш, танқидий тафаккур ва стандарт ҳолатларда ностандарт ечим топа олиш қобилиятини шахснинг ўзига адекват баҳосига уйғун ривожлантириш муҳимлигига асосланиб креатив фикрлашнинг мотивацион, когнитив, эмоционал-коммуникатив, рефлексив компонентларни дидактик жараёнда интегратив намоён бўлиш зарурати далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-395-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-395-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг илмий-ижодий фаолият механизмлари такомиллаштирилган.