Салиходжаева Хавасхон Закиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили хрононим ва геортонимларининг лисоний тадқиқи», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.I. PhD/Fil.4.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевич филология фанлари доктори; Ҳусанов Нишонбой Абдусатторович филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ўзбек тили хрононим ва геортонимларининг лисоний хусусиятлари ҳамда ономастик бирликлар билан муносабатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хрононим ва геортонимларнинг ономастик кўламда тутган ўрни, лисоний мақоми ҳамда бошқа ономастик бирликлар билан муносабати, улар доирасидаги ўзаро ўтишлар (ономастик конверсия ва трансонимизация) аниқланган;
хрононим ва геортонимларнинг умумий ҳамда фарқли, хусусан, ўзаро боғлиқлик хусусиятлари далилланган;
ўзбек тили хрононим ва геортонимлари сирасидаги ижтимоий, маданий ва лисоний такомиллашувлар социолингвистик аспектда асосланган;
ўзбек тили хрононим ва геортонимларининг этнолингвистик ҳамда лингвокультурологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили хрононим ва геортонимларининг лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хрононим ва геортонимларнинг деривацион хусусиятларини ҳамда лисоний мақоми ва вазифаларини ёритишда, шунингдек, мустақиллик даври ўзбек ономастикасининг тараққиётини ифодаловчи деривацион номларни изоҳлашда Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3704-сон маълумотномаси). Натижада, атоқли отлар деривациясига доир изоҳлар ва таҳлиллар мукаммаллашган;
байрам, хусусан, Наврўз геортоними ва у билан боғлиқ антропонимлар (киши номлари), библионимлар (асар номлари), афоризмлар (ҳикматли сўзлар) ва паремиялар (мақол ва маталлар)нинг лисоний, лисоний-маданий хусусиятлари ҳамда социолингвистик, этнолингвистик талқин ва таҳлилларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2017 йилда Наманган вилояти «Келажак нури» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан 44-08/70-14-сонли «Мустақиллик берган неъмат» номли илмий-амалий лойиҳасини бажаришда, хусусан, мазкур лойиҳа асосида тайёрланган «Наврўз – мустақиллик берган неъмат» (Наманган: «Наманган» нашриёти, 2017. – 300 б.) номли методик қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Наманган вилояти «Келажак нури» нодавлат нотижорат ташкилотининг 2019 йил 9 сентябрдаги 214-сон маълумотномаси). Натижада, китоб Наврўз байрамининг миллий лингвокультерама сифатидаги тарихи, моҳияти, ёйилиш ареали, тараққиёти, лисоний вазифаси, лингвомаданий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар билан бойиган;
хрононим ва геортонимларнинг лисоний тадқиқига доир материаллардан 2017-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканалининг «Бедорлик», «Ижод завқи», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат маънавияти» каби эшиттиришларга оид дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2019 йил 24 июлдаги 142-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурлар ўзбек миллий, диний, касбий байрамларининг номланиши, луғавий асослари, лисоний-маданий вазифалари ва хусусиятлари ҳақидаги илмий хулосалар билан бойиган.