Умарова Дилора Туробовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда рефлексив хусусиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.ПҳД/П958.
Илмий раҳбар: Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйича (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Дўсанов Элбек Абсаматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касб-ҳунар мактаб ўқувчиларида таълим мотивацияси намоён бўлишнинг психологик хусусиятларини аниқлаш ва уни илмий-тизимий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлик давридаги психологик жиҳатларга кўра шахсий, ижтимоий, ҳиссий рефлекциянинг ўзига ишонч негизида дифференциал намоён бўлишига асосланиб рефлексив хусусиятлар ўқувчининг ёшга оид автономияларига боғлиқ ўзига бўлган муносабати орқали ривожланиши аниқланган;
ўсмирлик даврида рефлексив хусусиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларига кўра, шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари, шахслараро муносабатларда ўзини таҳлил қилиши тизимли рефлекцияни ёшга оид психологик автономиялар таъсирида динамик ифодаланишига олиб келганлиги туфайли ўз «Мен»ини англашдаги интроспексиянинг тенгдошлар билан мулоқотдаги ҳиссий рефлекцияга боғлиқ жиҳатлари аниқланган;
ўсмирларнинг рефлексив хусусиятларини ривожлантиришда ижтимоий вазиятларни обектив баҳо орқали таҳлил қилишнинг интроспексияга уйғун намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахсий, ижтимоий, ҳиссий рефлекциянинг мустақил қарор қабул қилиш, ўз хулқини тартибга солиш билан боғлиқ дифференциал таъсири далилланган;
ўсмирларда рефлексив хусусиятларни ривожлантириш учун ижтимоий вазиятларни идрок қилишдаги шахснинг ўзини ўзи таҳлил қилиш, идентификация ва интроспектив жиҳатларни кучайтириш лозимлиги туфайли “хулқ-атвор”, “ижтимоий муносабатлар”ни конструктивлигини интроспектив хислатлар орқали таъминлаш муҳимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўсмирларда рефлексив хусусиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирлик давридаги психологик жиҳатларга кўра шахсий, ижтимоий, ҳиссий рефлекциянинг ўзига ишонч негизида дифференциал намоён бўлишига асосланиб рефлексив хусусиятлар ўқувчининг ёшга оид автономияларига боғлиқ ўзига бўлган муносабати орқали ривожланиши аниқланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-372-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-372а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда рефлексив хусусиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик қонуниятлари аниқланган;
ўсмирлик даврида рефлексив хусусиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларига кўра, шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари, шахслараро муносабатларда ўзини таҳлил қилиши тизимли рефлекцияни ёшга оид психологик автономиялар таъсирида динамик ифодаланишига олиб келганлиги туфайли ўз «Мен»ини англашдаги интроспексиянинг тенгдошлар билан мулоқотдаги ҳиссий рефлекцияга боғлиқ жиҳатлари аниқланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-372-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-372а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда рефлексив хусусиятларни ривожлантиришга таъсир этувчи модел самарадорлигини асослаб берилган;
ўсмирларнинг рефлексив хусусиятларини ривожлантиришда ижтимоий вазиятларни обектив баҳо орқали таҳлил қилишнинг интроспексияга уйғун намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахсий, ижтимоий, ҳиссий рефлекциянинг мустақил қарор қабул қилиш, ўз хулқини тартибга солиш билан боғлиқ дифференциал таъсири далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-372-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-372а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда рефлексив хусусиятларни тадқиқ қилишга оид психодиагностик текширувларни амалга ошириш ва тизимлаштирилган;
ўсмирларда рефлексив хусусиятларни ривожлантириш учун ижтимоий вазиятларни идрок қилишдаги шахснинг ўзини ўзи таҳлил қилиш, идентификация ва интроспектив жиҳатларни кучайтириш лозимлиги туфайли “хулқ-атвор”, “ижтимоий муносабатлар”ни конструктивлигини интроспектив хислатлар орқали таъминлаш муҳимлиги асосланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-372-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-372а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлик даврида рефлексивликнинг етакчи стратегиялари ҳақидаги тасаввурга асосланиб, шахс соҳасига коррекцион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг янги мазмундаги амалий-услубий таъминотини шакллантирилган.